Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарбаев Парахат Амангелдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машғулот босқичидаги гандболчиларининг жисмоний тайёргарлигини махсус машқлар ёрдамида ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped.5296.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Еримбетов Байрамбай Қарлибаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Набиев Тимур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот босқичидаги гандболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини махсус машқлар ёрдамида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув машғулот босқичидаги гандболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик микроциклида махсус жисмоний тайёргарлик учун замин яратадиган сигнал машқларини панжаларни қаттиқ очиб ёпиш, қўлларни ва оёқларни буккан ҳолда тўпни юқорига улоқтириш каби тезкор-куч ва юзма-юз машқларига турли масофаларда жойлаштирилган тўсиқларга тўпни отиш каби техник-тактик ҳаракат элементларини киритиш ҳисобига спорт турига машқларни ихтисослаштириш имконияти кенгайтирилган;
13-14 ёшли гандболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун мусобақа олди мезоскилда мускул қисқаришининг энергетик ресурсларидан анаероб фойдаланишга асосланган тезликка чидамлилик талаб қиладиган белга резина арқонни боғлаган ҳолда олдинга, ўртага, ён томонга куч билан чўзилиш каби комплекс машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига асосий юкламаларга мослашиш имконияти такомиллаштирилган;
ўқув машғулот босқичидаги ёш гандболчиларининг жисмоний тайёргарлигидаги амалдаги дастур машқларини (тўпни кафт билан ушлаган ҳолда узатиш, тўпни бир-биридан тортиб олиш каби) оптималлаштириш ҳисобига “Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун тўп ва тўпсиз бажариладиган машқлар мажмуаси” ишлаб чиқилган;
13-14 ёшли гандболчилар жисмоний тайёргарлигини оширувчи вакум ва магнит каби махсус машқларни тайёрлов ва асосий машғулотлар босқичида ҳамда мусобақа жараёнида қўллаш ҳисобига доминант қўл ва доминант бўлмаган қўлларнинг панжа кучи орасидаги коррелятсион боғлиқликни аниқлашга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот босқичи гандболчиларининг жисмоний тайёргарлигини махсус машқлар ёрдамида ривожлантириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
ўқув машғулот босқичидаги гандболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик микроциклида махсус жисмоний тайёргарлик учун замин яратадиган тезкор-куч ва техник-тактик ҳаракат элементларини киритиш ҳисобига спорт турига машқларни ихтисослаштириш услубияти “Спорт шеберлигин асíрíw (Гандбол)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирилигининг 2024-йил 16-апрелдаги 01/590-А/Ф-сон буйруғига асосан 3/28-рақамли гувоҳнома). Натижада, 13-14 ёшли гандболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсарткичлари 20 % га, махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 26 % га яхшиланган;
13-14 ёшли гандболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун мусобақа олди мезоскилда мускул қисқаришининг энергетик ресурсларидан анаероб фойдаланишга асосланган тезликка чидамлилик талаб қиладиган комплекс машқлар Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Қарақалпақстан Республикасí Жаслар сиясатí ҳам спорт министрлигининг 2023-йил 11-августдаги 01-04/2835-сон маълумотномаси). Натижада, мусобақа олди мезоскилида махсус машқларни қўллаш самарадорлигини 23% га ошишига эришилган;
ўқув машғулот босқичидаги ёш гандболчиларининг жисмоний тайёргарлигидаги амалдаги оптималлаштирилган дастур машқлари “Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун тўп ва тўпсиз бажариладиган машқлар мажмуаси” Нукус шаҳар 1-сонли Спорт мактабининг ўқув-машғулот жараёнида фойдаланилган (Қарақалпақстан Республикасí Жаслар сиясатí ҳам Спорт министрлигининг 2023-йил 11-августдаги 01-04/2835-сон маълумотномаси). Натижада, ўнг қўл панжа кучи 31 % га, чап қўл панжа кучи 29 % га ошишига эришилган;
13-14 ёшли гандболчилар жисмоний тайёргарлигини оширувчи вакум ва магнит каби махсус машқларни тайёрлов ва асосий машғулотлар босқичида ҳамда мусобақа жараёнида қўллаш бўйича таклифлар “Спорт шеберлигин асíрíw (Гандбол)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 01/590-А/Ф-сон буйруғига асосан 3/28 рақамли гувоҳнома). Натижада, гандболчиларнинг доминант ва доминант бўлмаган қўллар панжа кучи 11 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish