Юлдашев Аброр Абдуваситовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спектрнинг оптик соҳаси учун генератор типидаги фото қабул қилгич ишлаб чиқиш» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2594
Илмий раҳбар: [Найманбаев Рахмонали], физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, академик; Қўлдашов Оббозжон Хокимович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нурланишнинг оптик соҳасида сезгир яримўтказгич юпқа пардаларда кузатиладиган фотоелектрик ҳодисалар ва улар асосида автоном режимда ишловчи, муқобил энергия манба қурилмаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор, аномал фотокучланиш вакуумда яримотказгич материални (CдСе, CдС, CдТе) 250С атрофида қиздирилган диелектрик асосга термик буғлатиш йўли билан олинган, молекуляр оқим йўналишида столбсимон структурали поликристал юпқа пардаларда ҳосил бўлиши аниқланган;
бир жинсли бўлмаган яримўтказгичларда (CдСе, CдС, CдТе) юпқа пардаларга, кучсиз ёруғлик кучланиши 10-20 кВ фотокучланиш бера оладиган генератор ёрдамида, н-типидаги яримўтказгичлар (фото қабул қилгичлар) ишлаб чиқлган;
илк бор, қуёш ёруғлигининг иссиқлик, ёруғлик ва магнит таъасирларидан фойдаланиб 1000В дан ортиқ кучланиш ҳосил қилиш имкониятига эга гелиооптрон (фото қабул қилгич) қурилмаси ишлаб чиқилган;
илк бор, ёруғлик нури таъсирида юқори электр майдони ҳосил қиладиган (АФК – элементи) яримўтказгич юпқа плонкалари асосида ишлайдиган, иккита электрон контури ва битта фотон боғланишли оптрон занжиридан иборат опто ток кучайтиргич ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яримўтказгичли поликристалл юпқа пардаларидан тайёрланган қайта тикланувч энергия манбалари асосида ишловчи оптоелектрон қурилмалар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поликристалл яримўтказгичли халкогенид юпқа пардаларда аномал фотоелектрик ва аномал фотомагнитоелектрик ҳодисаларни ўрганиш натижасида поликристалларнинг супер кўп қатламлилиги, аномал фотоелектрик ва аномал фотомагнитоелектрик ҳодисалар фақат бўйлама эффект бўлиб, структуранинг қаршилиги ўта катта бўлган (> 109 Ом) намуналарда кузатилиши бўйича олинган илмий тадқиқот натижаларидан Наманган муҳандистлик – қурилиш институтининг “Физика” кафедрасида 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф2-71 “Ўта юқори частотали электромагнит майдондаги деформацияланган п-н ўтиш волт-ампер характеристикасига ёруғликнинг таъсирини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал давлат лойиҳасида фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 3/19-21/02-40 - сон маълумотномаси); Натижада яримўтказгичли заррачалар негизида фотоелектрик материаллар олиш технологияси ва материалларнинг термоелектрик хоссалари оптималлаштирилган;
гибрид гелиооптрон ёрдамида юқори кучланишли электр майдони қуёш радиацияси воситасида олинади. Бу электр майдонини молекуляр оқимларни саралаш тизимларида фойдаланилади. Жумладан: рудаларни дастлабки тозалаш тизимида, квант гуруҳи асбобларини саралаш блокида, электр майдони манбаси сифатида ва медицина қурилмалари автоном электр майдон манбаси вазифасини бажариши бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “ФОТОН” акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган (“ЎзЕлТехсаноат” АЖ уюшмасининг 2022-йил 15 февралдаги 04-3/288 сон маълумотномаси). Натижада тажрибавий наъмуналардаги электротехник асбобларни электрофизик параметрларини ~10% яхшилаш имконини берган.