Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқуватов Қувончбек Шавкатовичнинг
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари қирғоқ эрозияси ва қайта шаклланиш мониторингини такомиллаштириш” 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.1.PhD/Т4537
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Фатхуллоев Алишер Мирзатиллоевич – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Гидрология ва гидрогеология кафедраси профессори, техника фанлари доктори, (05.09.07).
Нарзиев Жасурбек Жўраевич –Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти “Насос станциялари ва электр энергияси лабораторияси” мудири, катта илмий ходим, PhD. (05.09.07).
Етакчи ташкилот – Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборлари қирғоқлари эрозияси ва қайта шаклланиши жараёни мониторингини олиб бориш усулларини такомиллаштириш ва қирғоқлардаги жараёнлар интенсивлигини пасайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборлари қирғоқ эрозиясини аниқлаш усули сув сатҳининг ўзгариши ва тўлқиннинг таъсир бурчаги, қирғоқлар юзасига тушадиган босим моментини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омборлари қирғоқларини қайта шаклланиши ва шунга мос равишда сув омбори юза майдонининг вақт давомида ўзгаришида кўчки ҳодисаларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омбори қирғоқларида юзага келаётган деформация ва эрозия жараёнлари натижасида лойқа босишдаги улуши сув сатҳининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
сув омбори қирғоқларида ўсимлик қопламининг шакллантирилиши орқали эрозия ва деформация жараёнларини камайтиришда гидравлик ва гидрологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборининг гидрологик режими, сув сатҳининг кескин ўзгариши, қирғоқларга тўлқиннинг таъсири, кўчки, сув омбори юза майдони ва ҳажмининг ўзгаришига эрозия жараёнларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқилган ва Қашқадарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Чимқўрғон сув омбори фаолиятига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 июндаги 03/28-2024-сон маълумотномаси).
ГАТ технологиялари асосида Google Earth Engine, дастури ёрдамида сув омбори қирғоқлари, юза майдонининг вақт давомида ўзгаришини мониторинг қилишга мўлжалланган “Сув омборлари юза майдони ва қирғоқларининг ўзгаришини мониторинг қилиш”(DGU-31703) дастури ишлаб чиқилиб, Қашқадарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Чимқўрғон сув омбори фаолиятига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 июндаги 03/28-2024-сон маълумотномаси).
Чимқўрғон, Қизилсув, Қамаши, Қорабоғ сув омборларида сунъий йўлдош маълумотларига асосланиб ўсимликлар таъсири мониторингини олиб боришга мўлжалланган “Crop monitoring асосида сув омборлари сув сатҳи ва ўсимлик қатлами мониторингини олиб бориш” (DGU-32666) дастури ишлаб чиқилиб сув омборлари бошқармаси фаолиятига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 июндаги 03/28-2024-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг самарадорлиги шундаки, агар сув омборларининг қирғоқ деформациясини аниқлаш учун олиб бориладиган дала тадқиқотлари 1,5-2 ой давомида амалга оширилса, ушбу дастурдан фойдаланиб, зарур маълумотларга 2-3 соатда эга бўлинади. Бунда ўлчов-кузатув ишлари учун сарф қилинадиган 30-40 миллион сўм маблағ тежалади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish