Абдирашидов Аслидин Абдумуҳаммад ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Карер автосамосваллари двигателларининг ҳаво тозалаш тизимини ишлаш самарадорлигини ошириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т4003
Илмий раҳбар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Дониёр Анваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карер автосамосвалларнинг двигателлари ҳаво тозалаш тизимларининг эксплуатациён самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карер техникасининг иш режими ва унинг карерда жойлашишига боғлиқ ҳолда ҳаво тозалагичларида ушлаб қолинган чангнинг массасини аниқлашнинг аналитик ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
тескари оқим, марказдан қочма куч ва босимлар фарқи бирлаштирилган усулларга асосланган силиндирсимон ҳаво филтрларини тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
қолдиқ чангларнинг массасини камайтириш асосида ҳаво филтирларини тозалашни механизациялаштирилган усулини қўллаб улардан қайта фойдаланишнинг рационал сони аниқланган;
ҳаво филтрларини тозалаш қурилмасидан фойдаланиб қайта ишлатишлар сонини ошириш ва чанг миқдорини камайтириш натижасида ишлаш муҳитини яхшилашни инобатга олган ҳолда экологик баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Карер автосамосвал двигателлари ҳаво тозалаш тизимларини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
ҳаво тозалагичларида ушлаб қолинган чангнинг массасини ҳисоблаш усули Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлиги 2024-йил 14- мартдаги 08-0958-сон маълумотномаси). Натижасида двигател ҳаво филтрига чанг юкини камайтириш, шунингдек, ҳаво филтрларини тозалаш такрорийлигини камайтириш учун карер техникасининг иш режими ва жойлашишини мослаш имконини берган;
силиндирсимон ҳаво филтрларини тозалаш қурилмаси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлиги 2024-йил 14-мартдаги 08-0958-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ишланма цилиндрсимон ҳаво филтрларини тозалаш қурилмасини лойиҳалашга ва ишлаб чиқаришга имкон берди, бу ҳаво филтрларини тозалашнинг маҳсулдорлиги ва сифатини ошириш, уларнинг хизмат муддатини узайтириш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш вақтида иш шароитларини яхшилаш имконини берган;
қолдиқ чангларнинг массасини камайтириш асосида ҳаво филтирларини тозалаб фойдаланишнинг рационал сони Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлиги 2024-йил 14- мартдаги 08-0958-сон маълумотномаси). Натижада, йил фаслига қараб ҳаво филтрларини тозалашнинг рационал такрорийлигини ўрнатиш, эксплуатация харажатлари 1,8-2,1 баравар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (ишлатилган ҳаво филтрлари) 2 баравардан кўпроқ камайтириш имконини берган.
ҳаво филтрларини тозалаш қурилмасидан фойдаланиб қайта ишлашлар сонини ошириш ва чанг миқдорини камайтириш натижасида ишлаш муҳитини яхшилашни инобатга олган ҳолда экологик баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон Саноати ва Геология вазирлиги 2024-йил 14- мартдаги 08-0958-сон маълумотномаси). Натижада Ҳаво филтрларини механизациялаштирилган тозалаш қурилмасидан фойдаланиш бир йилда битта карер автосамосвали учун 4,052 млн сўм иқдисодий ва экологик самарадорлик бериши аниқланди.Бунда бир йилда эксплуатация қилинаётган карер техникаси учун энерго-экологик самарадорлик 97,248 млн сўмни, шу жумладан бартараф қилинган экологик зарар 41,568 млн сўмни ташкил этган.