Джуманқулов Азамат Абдураҳимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида ахлоқ фалсафаси фанини кредит-модул тизимида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Та'лим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped1951.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Агзамова Нилуфар Шухратовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ҳурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Баҳодир Эргашович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида ахлоқ фалсафаси фанини кредит-модул тизимида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизимида ўқитишнинг мазмун-моҳияти, педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари талабаларнинг билимини ошириш мақсадига йўналтирилган ўқитишнинг янги технологияси асосида дифференциал ва индивидуал даражали позициялар мазмунини оқув жараёнининг эмпирик талабларига “талаба-ўқитувчи” муносабатининг ўзаро чамбарчас богʻлиқлиги асосида мослаштириш орқали аниқлаштирилган;
“Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизими асосида ўқитишнинг баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари таълим жараёнига баҳолашнинг дидактик функсиялари, фанга доир ўқув дастурларини модулли тузиш, талабаларнинг рейтинг баллари асосида сифат мониторингини ўтказиш, курснинг таркибий элементларини ўрганишнинг нисбий давомийлигига режалаштиришни оптималлаштириш орқали қўллш асосида аниқлштирилган;
олий таълим муассасаларида “Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизими асосида ўқитиш модели фанни ўқитишнинг кредит-модул тизимига асосланган диагностик параметрларини ўзлаштириш натижаларини квалиметрик баҳолш мезонларига таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари орқали интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган;
инновацион ёндашув асосида “Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизимида ўқитишнинг методик таъминоти, баҳолаш мезонлари ва жараён самарадорлигини оширишда дидактик ва методик таъминотни такомиллштириш ва уни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мослаштиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий та'лим муассасаларида ахлоқ фалсафаси фанини кредит-модул тизимида ўқитиш методикасини такомиллаштириш тизимини ўрганиш асосида:
таълим жараёнига баҳолашнинг дидактик функсиялари, фанга доир ўқув дастурларини модулли тузиш, талабаларнинг рейтинг баллари асосида сифат мониторингини ўтказиш, курснинг таркибий элементларини ўрганишнинг нисбий давомийлигига режалаштиришни оптималлаштириш орқали қўллш асосида аниқлштирилган “Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизими асосида ўқитишнинг баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларига оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ – 2020010829 “Талаба-ёшларнинг илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетнинг 2022-йил 1-июлдаги 04/11-3905-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув фаолиятини баҳолаш (кредитлаш), бошқариш, таълим ютуқларини обективлаштириш, ўқув дастурларини тузатиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
фанни ўқитишнинг кредит-модул тизимига асосланган диагностик параметрларини ўзлаштириш натижаларини квалиметрик баҳолш мезонларига таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимлари орқали интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган олий таълим муассасаларида “Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизими асосида ўқитиш моделига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 31-мартдаги 4/13-23-850-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшлардаги ахлоқий салоҳиятни юксалтириш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш билан бирга фанга, билимга, мутахассислик сирларини билишга, шунингдек, илмий тадқиқотга бўлган рағбатнинг уларнинг бошқа ижтимоий фаолликлари билан уйғунликда амалга оширишни ривожлантириш имкониятлари ошган;
талабаларнинг билимини ошириш мақсадига йўналтирилган ўқитишнинг янги технологияси асосида дифференциал ва индивидуал даражали позициялар мазмунини оқув жараёнининг эмпирик талабларига “талаба-ўқитувчи” муносабатининг ўзаро чамбарчас богʻлиқлиги асосида мослаштириш орқали аниқлаштирилган “Ахлоқ фалсафаси” фанини кредит-модул тизимида ўқитишнинг мазмун-моҳияти, педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида тайёрланган “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 17-ноябрдаги 33-48-437-сон маълумотномаси). Натижада, ахлоқ фалсафаси фанини кредит-модул тизимида ўқитишнинг самарадор эвристик ва рефлексив фикрлаш, мустақил таълим олиш кўникмаси ривожлантирилган ҳамда фанининг мазмун-моҳияти ёшларни ватанпарварлик ва инсонпарварликка, эзгулик ва юксак ма'навий-ахлоқлиликка асосланган ҳолда тарбиялашга йўналтирилганлигини кўрсатиб бериш самарадорлигига эришилган.