Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшназаров Дилшод Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида боʻлажак техника йўналиши мутахассислари касбий компетенсияларини модулли ёндашув асосида ривожлантириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2602.
Илмий раҳбар: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Зафар Эсанпўлатович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак техника йўналиши мутахассислари касбий компетенсияларини модулли ёндашув асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутахассислик фанларини ўзлаштириш имкониятлари (тизимли контент, дифференциал баҳолаш ва электрон қайднома) бўлажак муҳандисларнинг шахсий компетенсиялари (танқидий фикрлаш, муаммони тезкор аниқлаш, мақбул қарор қабул қилиш ва мослашувчанлик) билан интеллектуал дизайн ва 3Д моделлаштириш каби муҳандислик парадигмаларини ихтисослик фаолиятига трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш модели талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга қаратилган ташаббускорликнинг интернал ва экстернал даражалари билан шахсий ижодкорлигини индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги натижадор ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг конструктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси инновацион-методик лойиҳаларни бажаришнинг ташкилий тайёргарлик, амалий-жараёнли, аналитик-коррексиялаш босқичларига амалий масалаларни ечишга мўлжалланган педагогик дастурий таъминот, виртуал аудиториялар (масофадан туриб)ни мултипредметлилик ва яхлитлик тамойиллари асосида интеграциялаш ҳамда контентли ва дифференциал баҳолаш имкониятларини сингдириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг ҳисоб-график, технологик-лойиҳалаш ва ижодий конструкторликга оид касбий компетенсияларини фаолиятли ва интегратив ёндашувлар асосида баҳолаш воситалари (сифат кўрсаткичлари ва оффлайн контент)ни ишлаб чиқиш орқали касбий компетентликнинг ривожланганлик даражасини обектив баҳолашнинг когнитив, фаолийатли, креатив мезонлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак техника йўналиши мутахассислари касбий компетенцияларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари:
бўлажак муҳандисларнинг шахсий компетенсиялари (танқидий фикрлаш, муаммони тезкор аниқлаш, мақбул қарор қабул қилиш ва мослашувчанлик) билан интеллектуал дизайн ва 3Д моделлаштириш каби муҳандислик парадигмаларини ихтисослик фаолиятига трансформациялаш орқали мутахассислик фанларини ўзлаштириш имкониятлари (тизимли контент, дифференциал баҳолаш ва электрон қайднома) такомиллаштиришга оид таклифлардан ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-рсихологик хусусийатлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг  2023 йил 14 мартдаги 02-605-596-сон ма'лумотномаси). Мазкур ишланмалар боълажак муҳандисларни касбий фаолийатга таййорлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенция сифатларини оширишга қаратилган ташаббускорликнинг интернал ва экстернал даражалари билан шахсий ижодкорлигини индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги натижадор ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг конструктивлигини таъминлаш орқали муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш модели такомиллаштиришга оид таклифлар А-М3- 2019-41 “Шўрланган тупроқларда илдиз тизимининг махсулдорлиги ва хосилдорлигини ошириш учун ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш” номнли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2021-йил 26-ноябрдаги 4-сон маълумотномаси). Мазкур, таклифлар бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси инновацион-методик лойиҳаларни бажаришнинг ташкилий тайёргарлик, амалий-жараёнли, аналитик-коррексиялаш босқичларига амалий масалаларни ечишга мўлжалланган педагогик дастурий таъминот, виртуал аудиториялар (масофадан туриб)ни мултипредметлилик ва яхлитлик тамойиллари асосида интеграциялаш ҳамда контентли ва дифференциал баҳолаш имкониятларини сингдириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан Жиззах ролитехника институтида “АИФ 1/4 – “Касб-ҳунарга йоъналтирилган марказ ва електроника боъйича қоъшма оъқув лабораторийа йаратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги ҳалқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июндаги 02-07-1942/04-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмалар боълажак муҳандисларни касбий фаолийатга таййорлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish