Sayt test rejimida ishlamoqda

Шониёзов Бобур Калдарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўғитларнинг амарантни озиқланиши, ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатига таъсири”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Qx249
Илмий раҳбар: Ортиков Тулкин Кучкарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Лутфулло Арибжонович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, катта илмий ходим; Урмонова Муниса Незамиддиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳасида тарқалган ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида  минерал ва органик ўғитларнинг тупроқ озиқа режими, амарант ўсимлигининг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатига таъсирини аниқлаш ҳамда уни етиштиришда ўғитлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Зарафшон воҳасининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида минерал, хусусан азотли ўғитлар меъёрлари ва ярим чириган қорамол гўнгини амарант даласи тупроқлари озиқ режими ва амарант ўсимлиги биометрик кўрсаткичлари, биомасса ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилиб дон учун амарант етиштиришда ўғитлар самарадорлиги (Н200П140К100+30 т/га гўнг ва Н250П175К125) аниқланган;
амарант экинини етиштиришда минерал ва органик ўғитлар қўлланилган ҳамда ўғит қўлланилмаган фонларда ўтлоқи-бўз тупроқда ҳаракатчан озиқ моддалар миқдорини ўзгариш динамикаси қонуниятлари, бунда аммоний шаклдаги азот миқдорини Н200П140К100+30 т/га гўнг вариантида назоратдаги 15,0 мг/кг дан 33,0 мг/кг гача, Н250П175К125 вариантида 27,8 мг/кг гача, Н-НО3 миқдорини мос равишда 18,3 мг/кг дан 38,6 ва 33,0 мг/кг гача, ҳаракатчан фосфор миқдорини 20,7 мг/кг дан 44,1 ва 40,0 мг/кг гача, алмашувчан калий миқдорини 200 мг/кг дан 320 ва 250 мг/кг гача ортиши илмий асосланган;
минерал ўғитлар меъёрларини ва ярим чириган қорамол гўнгини ҳамда минерал ва органик ўғитларни биргаликда қўллашнинг амарант биомасса, дон ҳосили, илдиз ва анғиз массаларини тўпланишига, олиб чиқиб кетиладиган НПК миқдори, озиқ моддалар балансига (энг оптимал Н200П140К100+30 т/га гўнг вариантида амарант қўшимча дон ҳосили 20,65 с/га, Н250П175К125 вариантида-18,17 с/га) таъсири аниқланган;
турли ўғитлаш тизими ва ўғитланмаган табиий фонда ўстирилган амарант яшил массаси ва дони сифат таркибини (донда Н250П175К125 вариантида оқсил 17,54%, ёғ 7,37%, клечатка 5,48%, крахмал 58,71%, Н200П140К100+30 т/га гўнг вариантида мос равишда 17,83: 7,49: 5,41: 57,38%) шаклланишидаги қонуниятлар кўрсатиб берилган;
Зарафшон воҳаси ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида амарант етиштиришда минерал ўғитлардаги озиқ моддаларни ўзлаштирилиш коеффициентлари ўғитлар меъёри(Н250П175К125 вариантида ўғит азотиники 45,33%, фосфорники 21,31%, калийники 74,94%) ва гўнг фонида (Н200П140К100+30 т/га гўнг вариантида ўғит азотиники 36,74%, фосфорники 20,49%, калийники 71,25%) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроқ унумдорлиги ва амарант ҳосилдорлигини оширишда минерал ва органик ўғитларни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўғитларни қўллаш бўйича “Зарафшон воҳаси тупроқларида амарант етиштиришда минерал ва органик ўғитлардан фойдаланишга оид тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги № 02/025-4818-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиянома Самарқанд вилояти фермер хўжаликлари учун тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда амарантдан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ўтлоқи-бўз тупроқларда амарант етиштиришда ўғитларни қўллаш технологияси Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Жомбой агрокултура” фермер хўжалигида 6,2 гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги № 02/025-4818-сон маълумотномаси). Натижада, П150К200 фонида азотли ўғитларни 250 кг/га меъёрида қўллаш амарант экинидан қўшимча 15,8 с/га дон ҳосилини олишга имкон берган. Бунда гектаридан 13276879 сўм қўшимча соф даромад олиниб, рентабеллик 75,30% ни ташкил этган;
Навоий вилоятининг Кармана тумани шароитида амарант экинида ўғитларни қўллаш технологияси 5,6 га, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани шароитида 7,5 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрги № 02/025-4818-сон  маълумотномаси).  Бунда Кармана туманида минерал ўғитларни Н250П175К125 меъёрда ва 30 т/га гўнг  фонида эса Н200П140К100  нормада қўллаш мос равишда 33,6 ва 37,8 с/га дон ҳосили олинишини таъминлаган, бунда соф даромад тегишлича 17100000 ва 19010059 сўм/га, рентабеллик 103,64 ва 101,17 % га етган. Жарқўрғон тумани шароитида дон ҳосилдорлиги Н250П175К125 ҳамда Н200П140К100 +30 т/га гўнг вариантларида мос равишда 38,2 ва 43,7 с/га, бунда соф даромад тегишлича 21900000 ва 24950000 сўм/га, рентабеллик 134,36 ва 133,07 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish