Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Улуғбек Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс бефарқлиги: мазмуни ва шакллари, сабаблари ва оқибатлари, бартараф қилиш имкониятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fal1156
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор, Бекмуродова Гулшод Хаитовна, фалсафа фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда намоён бўлаётган шахс бефарқлиги аломатларининг сабаб ва оқибатларини аниқлаш асосида уни бартараф этиш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс бефарқлиги ижтимоий ўзгаришларни интенсивлашуви, ижтимоий ворисийлик занжири бузилиши, ижтимоий нормалар янгиланиши, турмуш тарзи трансформацияси, ахборот алмашинуви жадаллашиши каби ижтимоий, умидсизлик, иқтидорсизлик, эрксизлик, қадриятлар қадрсизланиши, ёлғизлик каби руҳий омиллар таъсирида шаклланиши фалсафий асосланган;
Ўзбекистонда шахс онгига таъсир кўрсатаётган жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиёти тизимсизлиги, экологик таълим ва тарбия самарасизлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти пастлиги, жамиятнинг индивидуаллашиши, маданий диффузия жараёнлари кучайиши, ахборотлар ҳаққонийлигини аниқлаш малакаси шаклланмагани, мафкуравий таълим заифлашгани каби сабаблар бефарқликни юзага келтириши мантиқий исботланган;
Ўзбекистонда бефарқликнинг ижтимоий оқибатлари ижтимоий конформизм хавфи ошишида, ижтимоий дастурларни амалга ошириш имкони чекланишида, экологик муҳитни соғломлаштириш имкони пасайишида, истеъмол бозорини оптималлаштириш имкони камайишида, ахлоқий муҳитни соғломлаштириш жараёни секинлашишида, жамият эстетик юксалиши заифлашишида, ахборот хавфсизлигига путур етишида намоён бўлиши детерминация тамойиллари асосида очиб берилган;
шахсдаги бефарқлик аломатларига барҳам бериш имкониуатлари (жамиуат аъзоларининг мафкуранинг ижтимоиу аҳамиуати ҳақидаги қарашларини оъзгартириш, миллиу ғоуа ва миллиу мафкурани таълим тизими асосида кенг тарғиб етиш) .каби ижтимоиу хабардорлик даражасини ошириш ҳамда ватанпарварлик тарбиуасини мазмунан боуитиш (Ватан тууғусини шакллантириш, ватанпарварлик ғоуасини сингдириш, ватанпарварлик тарбиуасини амалга ошириш) каби омиллар билан боғлиқлиги мантиқиу далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахс бефарқлигининг сабаб ва оқибатларини аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш имкониятларини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
шахс бефарқлиги ижтимоий ўзгаришларни интенсивлашуви, ижтимоий ворисийлик занжири бузилиши, ижтимоий нормалар янгиланиши, турмуш тарзи трансформацияси, ахборот алмашинуви жадаллашиши каби ижтимоий, умидсизлик, иқтидорсизлик, эрксизлик, қадриятлар қадрсизланиши, ёлғизлик каби руҳий омиллар таъсирида шаклланишига доир назарий мулоҳазалар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020-йй) амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 11 майдаги 04/11-4439-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар қалбида халқимизга хос бўлган юксак маънавий фазилатлами шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштиришга, ҳуқуқий онг ва маданиятни ривожлантириш орқали маъавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда шахс онгига таъсир кўрсатаётган жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиёти тизимсизлиги, экологик таълим ва тарбия самарасизлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти пастлиги, жамиятнинг индивидуаллашиши, маданий диффузия жараёнлари кучайиши, ахборотлар ҳаққонийлигини аниқлаш малакаси шаклланмагани, мафкуравий таълим заифлашгани каби сабабларнинг бефарқликни юзага келтиришига оид илмий янгиликлар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳузуридаги Тергов департаментининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 апрел 2017 йилдаги ПФ-5005-сон “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 21-октябр кунидаги 400-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Маънавий-маърифий ишларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Репсубликаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментинингп 2024 йил 22-майдаги 18/3569-сон маълумотномаси). Натижада, ички ишлар органи ходимларида мамлакатимизда давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва вазифасини англашга, уларнинг дунёқарашларини кcнгайтиришга, бефарқлик, ишга юзаки муносабатда бўлиш ва расмиятчилик, аҳоли билан мулоқот қилиш маданияти каби муаммо ва камчиликларни ҳал этиш борасида олиб бораётган фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда бефарқликнинг ижтимоий оқибатлари ижтимоий конформизм хавфи ошишида, ижтимоий дастурларни амалга ошириш имкони чекланишида, экологик муҳитни соғломлаштириш имкони пасайишида, истеъмол бозорини оптималлаштириш имкони камайишида, ахлоқий муҳитни соғломлаштириш жараёни секинлашишида, жамият эстетик юксалиши заифлашишида, ахборот хавфсизлигига путур етишида намоён бўлишига доир назарий хулосалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказган тарғибот фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 31-декабрдаги “Узлюксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор дастурининг ИВ-боб 50-банди “Ёшларнинг келажакка ишончи, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишни шахснинг устувор хусусияти сифатида мустаҳкамлаш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган тренинглар дастурини ишлаб чқиш” ва 52-банди “Ёшларда оилавий бурч, оилада ўзаро ишонч, садоқат меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш малакаларини шакллантириш, маънавий барқарорликни таъминлаш. ёш ота-оналарда фарзанд тарбияси учун масъуллик, оилани бошқариш, моддий фаровонликка эришиш учун зарур билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 22-майдаги 220-сон маълумотномаси). Натижада, шахсдаги бефарқлик аломатларига барҳам бериш имкониятлари унинг ижтимоий хабардорлиги даражасини ошириш ва ватанпарварлик тарбиясини мазмунан бойишига хизмат қилган;
шахсдаги бефарқлик аломатларига барҳам бериш имкониуатлари (жамиуат аъзоларининг мафкуранинг ижтимоиу аҳамиуати ҳақидаги қарашларини оъзгартириш, миллиу ғоуа ва миллиу мафкурани таълим тизими асосида кенг тарғиб етиш) .каби ижтимоиу хабардорлик даражасини ошириш ҳамда ватанпарварлик тарбиуасини мазмунан боуитиш (Ватан тууғусини шакллантириш, ватанпарварлик ғоуасини сингдириш, ватанпарварлик тарбиуасини амалга ошириш) каби омиллар билан боғлиқлигига оид назарий мулоҳазалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг телекўрсатувлари ва радиоешиттиришларини тайёрлашда, жумладан 2023-2024 йилларда эфирга узатилган “Инсон қадри”, “Ёшлар овози”, “Диёр 24» ва “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 21-майдаги 01-01/93-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган телекўрсатувлар, давра суҳбатлари жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – коррупсия, маҳаллийчилик, лоқайдлик ва ота-оналарнинг ёшлар тарбиясига эътиборсизлиги каби ҳолатларга барҳам беришда аҳолининг фаоллигини кучайтиришга, ижтимоий-маънавий ҳаётда бунёдкорлик ғояларини кучайтириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish