Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Хуршида Мирсамадовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарни бошқаришда харажатлар бўйича етакчилик стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Iqt3089.
Илмий раҳбари: Акрамов Тохир Абдирахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дифуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Йўлдошев Саматжон Нормуминович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ғаллачилик фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва таркибини такомиллаштириш имкониятларини аниқлаб, уларнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш стратегиясини яратишга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ишлаб чиқаришда маҳсулот сифатига таъсир қилмаган ҳолда ҳаражатларни оптималлаштириш, анъанавий қувват манбаларини яшил энергетика манбаларига алмаштириш орқали рентабеллик даражасини ошириш асосида тармоқга хос интеграциялашган қиймат занжирини такомиллаштиришган;
Саноат маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва нефт маҳсулотларини эркин нарҳда реализация қилиниши, нафақат саноат ишлаб чиқариш самарадорлигига балки ғалла етиштириш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни бозор механизмига ўтказишга ижобий таъсир кўрсатиши асосланган;
Менежер фаолиятининг самарадорлигини бахолаш алгоритми корхона рахбарларининг етакчилик салохияти мехнат унумдорлигини ошириш ва махсулот ишлаб чиқаришда ресурслардан, жумладан кимёвий воситалардан оптимал фойдаланиш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ғалла етиштириш ҳажми кўп омилли эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсатгичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Корхоналарни бошқаришда харажатлар бўйича етакчилик стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ишлаб чиқаришда маҳсулот сифатига таъсир қилмаган ҳолда ҳаражатларни оптималлаштириш, анъанавий қувват манбаларини яшил энергетика манбаларига алмаштириш орқали рентабеллик даражасини ошириш асосида тармоқга хос интеграциялашган қиймат занжирини такомиллаштириш бўйича таклиф Тошкент тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий этилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 феврадаги 01/02-0145-сон маълумотномаси). Натижада, Вазирлар Маҳкамасининг «Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020-йил 22-майдаги 312-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Саноат маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва нефт маҳсулотларини эркин нарҳда реализация қилиниши, нафақат саноат ишлаб чиқариш самарадорлигига балки ғалла етиштириш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни бозор механизмига ўтказишга ижобий таъсир кўрсатиши бўйича асосланган таклифи Тошкент тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий этилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 феврадаги 01/02-0145-сон маълумотномаси). Натижада, жорий этилган фермер хўжаликларида хосилдорлик 52 сентнер бўлган                4 фермер хўжалигида рентабеллик 8% га, ҳосилдорлик 48 сентнер бўлган 5 фермер хўжалигида 30.2% га, хосилдорлик 47 сентнер бўлган 6 фермер хўжалигида 10.8 % га ошди;
Менежер фаолиятининг самарадорлигини бахолаш алгоритми корхона рахбарларининг етакчилик салохияти мехнат унумдорлигини ошириш ва махсулот ишлаб чиқаришда ресурслардан, жумладан кимёвий воситалардан оптимал фойдаланиш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш асосида такомиллаштирилган таклиф Тошкент тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий этилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 феврадаги 01/02-0145-сон маълумотномаси). Тошкент тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 3 мартдаги 04/06-2579-сон маълумотномаси). Натижада буғдой таннархи таркибидаги махаллий ўғит баҳосини пасайтириш хисобига хосилдорлик 52 сентнер бўлган 14 фермер хўжалигида махаллий ўғит харажатларини 48 миллион сўмга қисқартириш имконини берди;
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ғалла етиштириш ҳажми кўп омилли эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз кўрсатгичлари Тошкент тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятига жорий этилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 феврадаги 01/02-0145-сон маълумотномаси). Натижада, 2023 йил натижасига кўра етакчилик салоҳияти юқори бўлган 52 фермер хўжалигида харажатлар бошқа фермер хўжаликларига нисбатан кўрсаткичлари 18-22% га паст бўлганлиги аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish