Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиев Ортиқ Абдулҳамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ёшлар инновацион фаоллигини ошириш  (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”,  09.00.04- Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal676
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Саиткасимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джураев Лукмон Нарзуллаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Каржавова Хуршида Абдумаликовна, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ёшлар инновацион фаоллигини ошириш ва жамиятда олиб борилаётган ислоҳотлар амалиёти билан уйғунлигини таъминлашнинг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал этиш долзарблиги шароитида ёшлар инновацион фаоллигини такомиллаштиришда танқидий таҳлил, ташаббусли лойиҳа, ўз-ўзини ташкиллаштириш каби механизмлар мантиқий-гносеологик жиҳатдан асослаб берилган;
жамиятда ёшлар инновацион фаоллигининг эпистемологик ва методологик жиҳатлари, конструктивлик ва деструктивлик ҳолатлари, замонавий технологияларга асосланган креатив усуллари “ёшлар-маҳалла-жамият” тизимига кўра далилланган;
маҳалла ижтимоий муҳитини барқарорлаштириш билан алоқадор бўлган илмий, назарий ва амалий омилларнинг дифференциал ва тизимли таҳлилини амалга оширишнинг ёшлар ижтимоий компетентлиги ва инновацион салоҳияти билан уйғун жараёнлиги фалсафий асосланган;
ёшлар инновацион фаоллигини оширишда уларнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, манфаатлари тизимининг турли-туманлиги ва уларнинг маҳалла ижтимоий ҳаёти билан ўзаро детерминистик алоқадорлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳалла тизимида ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ёшлар инновацион фаоллигини ошириш билан боғлиқ илмий масалани ижтимоий-фалсафий тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал этиш долзарблиги шароитида ёшлар инновациён фаоллигини такомиллаштиришда ташаббусли лойиҳа, ўз-ўзини ташкиллаштириш каби механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” таъмойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун моҳиятинин тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил эътиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 7-августдаги 02-22/751-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал эътишда ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг фалсафий жиҳатларини очиб бериш бўйича ўтказилган маънавий маърифий соҳадаги тадбирларни амалга оширишда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамиятда ёшлар инновацион фаоллигининг эпистемологик ва методологик жиҳатлари, конструктивлик ва деструктивлик ҳолатлари, замонавий технологияларга асосланган креатив усуллари юзасидан илгари сурилган ғоялар ва таклифлардан  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат ҳар бир инсон учун” номли сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2023-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”га асосан “Инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шу жумладан, илмий фаолиятни ривожлантириш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш” номли 16-бандини, интеллектуал мулк обектлари (муаллифлик ҳуқуқлари, турдош ҳуқуқлар, ихтирога бўлган ҳуқуқлар ва бошқа) ҳуқуқлари бузилишига нисбатан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, юқори технологияли маҳсулотларни экспорт қилишни ва илғор илмий ва технологик ишланмаларни қўллаб-қувватлаш орқали миллий иқтисодиётнинг жаҳон тизимига интеграциясини кучайтириш, “Давлат олий таълим тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш” номли 29-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгашининг 2023-йил 11-июндаги 01-04/224-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар қаноти” аъзоларининг замонавий технологияларга асосланган креатив ёндашувлари ва “ёшлар-маҳалла-жамият” тизимига кўра инновацион билимларини янада оширишга ва бойитишга хизмат қилган;
маҳалла ижтимоий муҳитини барқарорлаштириш билан алоқадор бўлган илмий, назарий ва амалий омилларнинг дифференциал ва тизимли таҳлилини амалга оширишнинг ёшлар ижтимоий компетентлиги ва инновацион салоҳияти билан уйғун жараёнлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” мавзусидаги 57-11/78 - рақамли грант лойиҳасининг “Таълим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора-тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтказиш ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 4-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 31-мартдаги 10-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маҳаллада иновацион фаоллигини юксалтириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасидаги эмпирик тадқиқотларни олиб боришдаги амалий ишларда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишда диссертациядаги ғоялар муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ёшлар инновацион фаоллигини оширишда уларнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, манфаатлари тизимининг турли-туманлиги ва уларнинг маҳалла ижтимоий ҳаёти билан ўзаро детерминистик алоқадорлигига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Инсон қадри”, “Бунёдкорлик”, “Ёшлар ва маҳалла”, “Қишлоқ ҳаёти” деб номланган туркум кўрсатувлари ва радиоешиттиришлари дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-июлдаги 14-11/537-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллада ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг мазмун моҳияти кенг жамоатчиликка етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish