Каюмова Руфина Равилевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вклад узбекистанцев в победу в период Второй мировой войны (на основе фронтовых писем 1941-1945 гг.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1PhD/Tar615
Илмий раҳбар: Исакова Мухайё Сражидиновна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Фарход Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссасини фронт хатларни асосида яхлит тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
уруш йилларида аскарлар ва фронт ортидагиларнинг ўзаро ёзимшмалари фашизмга қарши курашда икки томонни бир хил руҳлантиргани натижасида фронтга ихтиёрий сафарбар этиш, жанглардаги қаҳрамонликлар, ишлаб чиқаришдаги жасоратлар ортиб борганлиги коллектив ва индивидуал архив мактублари асосида исботланган;
ўзбек жангчиларининг Россия, Белорусия, Украина ва Эвропанинг юздан зиёда шаҳар ва қишлоқларини озод этишда қатнашгани 5000 та фронт мактубларида ёзилган географик жой номларининг таҳлили билан далилланган;
уруш йилларига келиб республика почта алоқа хизмати соҳасида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши нафақат марказий шаҳар ва туманларда, балки қишлоқларда ҳам почта хизмати ташкил этилгани ҳамда кеча-ю кундуз почта жўнатмалари етказиб бериш тартиби жорий қилинишига ССР Мудофаа комиссарлигининг 1942-йил 5-сентябрдаги махсус 0679-сон қарори асос бўлгани аниқланган;
фронт ортида фидокорона меҳнат қилган кўпмиллатли ўзбек халқи фашизмга қарши курашда мудофаа фондига 650 миллион рублдан ортиқ облигация, 22 миллион сўмлик моддий бойликлар, 55 килограмм заргарлик буюмлари ҳамда 426 миллиондан ортиқ заём ва пул-буюм лотереяси топширгани расмий ёзишмалар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. . Ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси муаммосини фронтга оид хатлар асосида ўрганиш доирасида ўтказилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижаларга асосланиб:
уруш йилларида аскарлар ва фронт ортидагиларнинг ўзаро ёзимшмалари фашизмга қарши курашда икки томонни бир хил руҳлантиргани натижасида фронтга ихтиёрий сафарбар этиш, жанглардаги қаҳрамонликлар, ишлаб чиқаришдаги жасоратлар ортиб борганлиги коллектив ва индивидуал архив мактубларини ўрганишга имкон берувчи диссертация материалларидан “Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ғалабага қўшган ҳиссаси” архив ҳужжатлари тўпламини (Тошкент: Академнашр, 2023) нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023-йил 8-сентябрдаги №3/1255-1883-сонли маълумотномаси). Аниқланган материаллар уруш даври тарихига оид кам ўрганилган архив ҳужжатлари ҳақидаги маълумотларни тўлдиришга ёрдам берди;
ўзбек жангчиларининг Россия, Белорусия, Украина ва Эвропанинг юздан зиёда шаҳар ва қишлоқларини озод этишда қатнашгани 5000 та фронт мактубларида ёзилган географик жой номларини ўрганишга имкон берувчи диссертация материалларидан “Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ғалабага қўшган ҳиссаси” архив ҳужжатлари тўпламини (Тошкент: Академнашр, 2023) нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023-йил 8-сентябрдаги №3/1255-1883-сонли маълумотномаси). Нашр этилган мактублар уруш даври тарихига оид кам ўрганилган архив ҳужжатлари ҳақидаги маълумотларни тўлдиришга ёрдам берди;
диссертациянинг уруш йилларига келиб республика почта алоқа хизмати соҳасида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши нафақат марказий шаҳар ва туманларда, балки қишлоқларда ҳам почта хизмати ташкил этилгани ҳамда кеча-ю кундуз почта жўнатмалари етказиб бериш тартиби жорий қилинишига ССР Мудофаа комиссарлигининг 1942-йил 5-сентябрдаги махсус 0679-сон қарори асос бўлгани ҳақидаги назарий хулосалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” каби радиоешиттиришларни тайёрлашда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-декабрдаги 04-36-2070-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Тақдим этилган маълумотлар Иккинчи жаҳон уришидаги ғалабага ўзбек халқининг қўшган ҳиссасини ҳужжатлар билан далиллашда, радиотингловчиларнинг уруш йилларида республикамиз ижтимоий ҳаёти ҳақидаги билимларини бойитишда муҳим аҳамият касб этди;
тадқиқотнинг фронт ортида фидокорона меҳнат қилган кўпмиллатли ўзбек халқи фашизмга қарши курашда мудофаа фондига 650 миллион рублдан ортиқ облигация, 22 миллион сўмлик моддий бойликлар, 55 килограмм заргарлик буюмлари ҳамда 426 миллиондан ортиқ заём ва пул-буюм лотереяси топширгани расмий ёзишмалари Андижон вилояти телерадиокомпанияси томонидан “Нажот билимда” мавзусидаги радиоешиттиришини тайёрлашда (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-июндаги 01-24/140-сон гувоҳномаси) фойдаланилган. Тақдим этилган, илгари илмий муомалага киритилмаган архив ҳужжатлари фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон фуқароларининг қўшган ҳиссасини ҳужжатлар билан далиллашда, радиотингловчиларнинг уруш йилларида республикамиз ижтимоий ҳаёти ҳақидаги билимларини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.