Борасулов Акмал Мирайимовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фанлари доктори (DSc)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бодрингнинг янги тизмалари комбинацион қобилиятини баҳолаш ҳамда юқори ҳосилдор нав ва дурагайлар яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Qx236.
Илмий маслаҳатчи: Мадартов Бахром Кувандикович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: бодрингнинг “Мусаффо” (№ НАП 00386), “Ғалаба” (№ НАП 00388) ва “Жило” (№ НАП 00392) навлари.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бодрингнинг Халқаро сабзавотчилик марказидан келтирилган нав намуналарини комплекс ўрганиш, синтетик селекция усулларидан фойдаланган ҳолда кўп марта ўз-ўзига чатиштириб (инсухт) якка танлаш орқали соф тизмаларни диаллел усулда чатиштириб олинган дурагай комбинациялар асосида қимматли хўжалик белгиларини ўзида жамлаган, маҳаллий иқлим шароитига мос, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамли, оналик гуллари кўп, мева сифати яхши ҳамда юқори ҳосилдор навлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бодрингнинг Халқаро сабзавотчилик марказидан келтирилган нав намуналари асосида яратилган соф тизмалар ўзаро диаллел усулида чатиштирилиб 30 та дурагай комбинациялар олинган;
илк бор олинган дурагай комбинациялар “оналик гулларининг эрта очилиши”, “эртапишарлик”, “тупдаги мевалар сони”, “мева вазни” ва “маҳсулдорлик” каби қимматли хўжалик белгилари бўйича умумий ва ўзига хос комбинацион қобилияти баҳоланган ва бодринг нав намуналарининг юқори ҳосилли, эртапишар, мева сифати яхши, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига бардошли истиқболли тизмалар бошланғич манба сифатида ажратиб олинган;
ўзига хос комбинацион қобилияти юқори бўлган бошланғич ашё асосида яратилган бодрингнинг янги “Мусаффо”, “Ғалаба” ва “Жило” навлари республикамизда экилаётган бошқа навларга нисбатан ўзининг эртапишарлиги, ҳосилдорлиги, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига бардошлилиги билан устун эканлиги исботланган;
бодрингнинг қимматли хўжалик белгиларга эга бўлган серҳосил, “Мусаффо”, “Ғалаба” ва “Жило” навлари яратилиб, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентлар олинган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бодрингнинг янги тизмалари комбинацион қобилиятини баҳолаш ҳамда юқори ҳосилдор нав ва дурагайлар яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бодрингнинг комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга, “Наврўз” навига нисбатан тупдаги оналик гуллар сонининг кўплиги, меванинг сифати, серсувлиги, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамлилиги билан устунлик қилувчи янги “Мусаффо” (НАП 00386, 15.03.2022 й.), “Ғалаба” (НАП 00388, 15.03.2022 й.) ва “Жило” (НАП 00392, 08.04.2022 й.) навларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон патенти олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 ноябрдаги 07/21-06/1347-сон маълумотномаси). Натижада, бодринг экини генофонди турли стресс омилларга бардошли, юқори ҳосилдор янги навлар билан бойитилган ва экилаётган навларга нисбатан 12.0-13.50% самарадорликка эришиш имконини берган;
бодрингнинг комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга янги “Мусаффо” нави Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 20,2 га, “Ғалаба” нави 10.0 га ва “Жило” нави 35,9 га, жами 66,1 га майдонга жорий этилган. Хусусан, Андижон вилоятининг Избоскан тумани “Юқори ҳосил барака” фермер хўжалигида 4,6 га, Андижон тумани “Мирза уруғчи элита” фермер хўжалигида 3,7 га, “Давр” фермер хўжалигида 6,1 га, “Экоклин АНД” фермер хўжалигида 6,4 га, Асака тумани “Сабзавотлар элитаси” фермер хўжалигида 5,8 га, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Қорасақол юксалиш” фермер хўжалигида 4,7 га, “Фар олмос тоғи” фермер хўжалигида 5,4 га, “Бахромбек” фермер хўжалигида 4,6 га, “Мукаррам опа” фермер хўжалигида 4,4 га, “Турғунов Зухриддин” фермер хўжалигида 4,3 га, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Исоқжон ота Мўминов” фермер хўжалигида 3,1 га, “Қурбонов Носиржон” фермер хўжалигида 1,4 га, “Муллабоев Азизбек Эркинович” фермер хўжалигида 5 га, “Абдуллох Ахмадалиев” фермер хўжалигида 0,9 га, “Абдуқодир қандиён” фермер хо'жалигида 1 га, “Зарчашма паррандаси” фермер хўжалигида 4,6 га майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 ноябрдаги 07/21-06/1347-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд навларга нисбатан 34,4-47,2 с/га қўшимча ҳосил олишга эришилган, рентабеллик даражаси 31-38 фоизни ташкил этган;
Бодрингнинг янги яратилган истиқболли “Мусаффо”, “Ғалаба” ва “Жило”навлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг сабзавотчиликка ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларида илмий асосланган ҳолда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 ноябрдаги 07/21-06/1347-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилоятида “Мусаффо” навидан 28,8 т/га (+7,6 тн), “Ғалаба” навидан 30,2 т/га (+8,4 тн) ва “Жило” навидан 26,9 т/га (+6,7 тн) юқори сифатли ҳосил олишга эришилган. Фарғона вилоятида “Мусаффо” навидан 27,4 т/га (+6,3 т), “Ғалаба” навидан 29,5 т/га (+7,6 т) ва “Жило” навидан 25,3 т/га (+6,3 т) юқори сифатли ҳосил олишга эришилган. Наманган вилоятида “Мусаффо” навидан 28,8 т/га (+7,6 тн), “Ғалаба” навидан 30,2 т/га (+8,4 тн) ва “Жило” навидан 26,9 т/га (+6,7 тн) юқори сифатли ҳосил олиниб, андоза “Наврўз” навига нисбатан ўртача 33-38,2% га ҳосилдорликка эришиш имконини берган.