Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Нигора Алимджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Физик ўлчашларда рақамли голографик интерферометрия», 01.04.05–Оптика (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. PhD /Т20.

Илмий раҳбар: Азаматов Зокиржон Тахирович, физика-математика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM./T.65.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Семенов Денис Иванович, физика-математика фанлари доктори; Клычев Шавкат Исхакович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори аниқлик ва сезгирликда рақамли голографик интерферометриянинг ўлчаш услублари ва схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

голограмма ва уларнинг шифр ечимларини рақамли голографик интерферометрия асосида ҳаракат тезкорлиги ва ўлчаш аниқлигини оширадиган дастур ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган рақамли голографик интерферометрия схемаларида таянч ва объектли боғламни қўллаш базавий ва ғалаёнланган рақамли голограммани ёзиш ва маълумот ҳажмини оширишни таъминловчи икки фазали фронтларининг фарқини тиклаш тажрибада топилган;

паст қувватли лазерли нурлантириш орқали рақамли голографик интерферометрия билан дефектлар параметрлари баҳоланган;

голографик интерферометрия услубида илк бор кристалларнинг фоторефрактив ночизиқлилигини турли даражали легирлаши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юқори аниқлик ва сезгирликда рақамли голографик интерферометриянинг ўлчаш услублари ва схемаларини ишлаб чиқиш асосида:

рақамли голографик интерферометрия схемаси учун «Қуёш энергияси голографик концентратори»га Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг (11.07.2016 й. Uz FAP 01121) фойдали моделга патенти олинган. Ишлаб чиқилган голографик концентратор юқори нархдаги оптик (30% гача) ва яримўтказгичли (4 мартагача) материалларнинг сарф-харажатини камайтириш имконини берган;

таянч ва объект боғламларини қўллаш асосида таклиф қилинган рақамли голографик интерферометрия схемалари «MAXSUSENERGOGAZ» акциядорлик жамияти («Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти) қошидаги диагностик марказда масофали лазер дефектоскопнинг ишлаб чиқилган макетнинг ишланмаси Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги қурилма, машина деталлари, газ қувурлари узатмалари ва тугунларининг чокларини мониторинг қилишда қўлланилган. («Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 16 апрелдаги 03/14-2-475-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши нефть қазиб чиқариш қурилмаларининг деталлари ва тугунлари, нефть қувурлари узатмаларининг чокларидаги нуқсонларни топиш аниқлиги (50 нмгача) ва сифатини оширишга, бу эса уларнинг эксплуатация муддатини узайтириш имконини берган;

биологик микрообъектларнинг лаборатория диагностикаси учун рақамли голографик интерференцион микроскопни қайта ишлаш натижалари А-3-040 рақамли «Рақамли голографик интерференцион микроскопни қайта ишлаш ва тайёрлаш» лойиҳасида дастурий таъминотдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 3 ноябрь 2017 йилдаги ФТА-02-02/1014-сон маълумотномаси). Илмий натижаларини қўлланилган микрообъектларнинг ўлчаш аниқлигини (5 нмгача) ва ўлчаш натижаларини қайта ишлаш вақтини (3 мартагача) камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish