Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Улуғбек Равшанбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
        Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Талабаларга бадиий таржимани ўқитишнинг лингвистик ва методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни оʻқитиш методикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ped225.
Илмий маслаҳатчи: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Ўринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Рашидова Феруза Мусаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий таржима мутахассислиги талабаларига бадиий (насрий) таржимани ўқитишнинг лингвистик ва методик асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак таржимоннинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг контекстуал асослари аслият ва таржима матнларини фонемадан текстемагача коҳаранс синтез тамойилини иерархик қўллаш ҳамда репродуктив коммуникация самарадорлигини социо-конструктив метод билан ошириш орқали такомиллаштирилган;
прагматик таржима моделининг консептуал асослари бадиий матнда импликатура ҳосил қилган тил бирликларига экспликация амалларини қўллаш натижасида коммуникацион матн онтологиясини яратиш орқали аниқлаштирилган;
бадиий таржиманинг трансформацион модели бўлажак таржимоннинг аналитик тафаккурини ривожлантиришга қаратилган стратегик фикрлашни ўқитиш методикасига таҳлил, жараён, таҳрир ва баҳолашни ўз ичига олган “таржима амаллари интеграцияси” методини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак таржимонларнинг психолингвистик компетенсияси психосемиотик жараёндаги иконик, индекс ва рамзий белгиларни олам бадиий тасвири асосида адаптация қилиш жараёнига “cреативе wритинг/ижодий ёзиш” методининг  компонентлари (тасаввур, бош ғоя, воқеликка мослик, англаш ва ҳис қилиш)ни мантиқий фикрлаш ёрдамида интеграция қилиш орқали такомиллашуви далилланган;
бўлажак насрий матн таржимонининг экстралингвистик компетенсияси таржима техникаси ва стратегияларини таржимадан олдинги таҳлил жараёнига интенсив қўллаш орқали ривожланиши асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга бадиий таржимани ўқитишнинг лингвистик ва методик асосларини яратиш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бўлажак таржимоннинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг контекстуал асослари аслият ва таржима матнларини фонемадан текстемагача коҳаранс синтез тамойилини иерархик қўллаш ҳамда репродуктив коммуникация самарадорлигини социо-конструктив метод билан ошириш борасидаги хулоса ва натижалардан Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 13-октябрдаги 2887/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий таржима бўйича магистратура мутахассисликларининг намунавий дастури, ўқув-услубий мажмуаларини қайта тайёрлаш ва такомиллаштиришга тизимли ёндашиш имкониятини берган;
бадиий таржиманинг трансформацион модели бўлажак таржимоннинг аналитик тафаккурини ривожлантиришга қаратилган стратегик фикрлашни ўқитиш методикасига таҳлил, жараён, таҳрир ва баҳолашни ўз ичига олган “таржима амаллари интеграцияси” методини қўллаш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 13-октябрдаги 2886/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий адабиётшунослик соҳасидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида қўлланмалар, мақолалар, тезислар яратилган;
бўлажак таржимонларнинг психолингвистик компетенсияси психосемиотик жараёндаги иконик, индекс ва рамзий белгиларни олам бадиий тасвири асосида адаптация қилиш жараёнига “cреативе wритинг/ижодий ёзиш” методининг  компонентлари (тасаввур, бош ғоя, воқеликка мослик, англаш ва ҳис қилиш)ни мантиқий фикрлаш ёрдамида интеграция қилиш борасидаги хулоса ва натижалардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 13-октябрдаги 2885/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий таржима мутахассислиги бўйича магистратура талабаларининг шахсий, лингвистик, касбий компетенсияларини шакллантирувчи билим, кўникма ва малакалар борасидаги илмий-амалий материаллар мутахассислик фанларига сингдирилган;    
бўлажак насрий матн таржимонининг экстралингвистик компетенсияси таржима техникаси ва стратегияларини таржимадан олдинги таҳлил жараёнига интенсив қўллаш орқали ривожланишига оид илмий-назарий қарашлардан 2017-йил “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан нашр этилган “Бобур энциклопедияси”нинг бадиий ва географик макон ҳамда замонга бағишланган мақолаларини яратишда фойдаланилган (“Бобур” номли халқаро жамоат фондининг 2022-йил 3-ноябрдаги 91-сон маълумотномаси). Натижада, энциклопедияда турли бадиий асарлар, уларда келтирилган турли лексик бирликлар, хусусан, шеъриятга хос сўзлар, архаизмлар, тарихий сўзлар, шевага хос сўзларни таржима қилишда бадиий эстетик маънони сақлаб қолиш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish