Шарипов Мирзо Зокировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спин-қайта ориентацияланувчи фазавий ўтишлар соҳасида нодир ер феррит-гранатларининг домен структураси ва магнитооптик хоссалари», 01.04.09–Магнит ҳодисалар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/FM68.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Даврон Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM/T.65.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мукимов Комил Мукимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Азаматов Закиржан Тахирович, физика-математика фанлари доктори; Ибрагимова Эльвира Мемедовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нодир ер феррит-гранатларнинг магнит ориентацион фазавий ўтишлардаги домен структураларининг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш ҳамда домен структурасининг бу ўзгаришлари билан боғлиқ магнит материалнинг амалий тавсифлари (домен чегараларининг ҳаракатчанлиги, магнит қабул қилувчанлик, коэрцитив куч ва ҳ.к.) ўзгаришини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Tb0,2Y2,8Fe5O12 феррит гранати домен структурасининг енгил магнитланувчанлик ўқи йўналишидаги спонтан қайта ориентацияланишидаги эволюцияси илк бор тўғридан-тўғри визуал топилган ва фазавий ўтиш яқинидаги ҳароратда кристаллнинг магнитооптик қабул қилувчанлиги тор кескин максимумга эга эканлиги, коэрцитив кучнинг эса камайиши аниқланган;
Tb0,2Y2,8Fe5O12 феррит гранати домен структурасининг енгил магнитланиш ўқи спонтан қайта оринтациялаш ҳарорати оралиғида қайта шаклланишини тавсифловчи модель ишлаб чиқилган;
кубик симметрияга эга ферримагнетикларда икки ўқли механик кучланишлар таъсирида ҳосил қилинган магнит ориентацион фазавий ўтиш илк бор аниқланган;
нодир ер феррит-гранатларда механик кучланишлар ҳосил қилган ориентацион фазавий ўтишнинг феноменологик назарияси термодинамик потенциал асосида ривожлантирилган;
нодир ер феррит-гранат домен структураларининг магнит компенсация ҳароратини ўз ичига олувчи ҳароратлар соҳасидаги домен структураси биринчи марта тажрибада кузатилган ҳамда айрим мавжуд назарияларга зид ўлароқ ташқи магнит майдони бўлмаганда кристалл магнит компенсация ҳароратида ўз домен структурасини сақлаши аниқланган;
Tb3Fe5O12 феррит гранатида магнит компенсация ҳарорати яқинида кристаллнинг домен структураси техник магнитланувчанлик жараёнига жиддий таъсир кўрсатиши аниқланган ва ферримагнит кристаллнинг магнит компенсация ҳароратини ўз ичига олувчи ҳароратлар соҳаси учун техник магнитланувчанлик жараёнини тавсифловчи модель ишлаб чиқилган;
нодир ер феррит-гранат домен чегараларининг қуйи частотали ишораси ўзгарувчан магнит майдонидаги динамикаси магнит компенсация ҳарорати яқинида илк бор аниқланган;
нодир ер феррит-гранат домен чегараларининг қуйи частотали ишораси ўзгарувчан магнит майдонидаги резонансини тавсифловчи феноменологик назарияси магнит компенсация ҳарорати яқинида ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодир ер феррит-гранатларнинг спин-қайта ориентацияланувчи фазавий ўтишлар соҳасидаги домен структураси ва магнитооптик хоссалари аниқлш асосида:
магнит компенсация нуқтаси яқинида тербий-феррит гранат магнит фазавий диаграммаси АААА-А17-117021310366-5 рақамли «Фазовые переходы, магнито- транспортные, магнитокалорические и магнитоэлектрические явления в сильнокоррелированных электронных системах» лойиҳада мураккаб магнит тизимларда магнит ва таркибий фазавий ўтишларни аниқлашда қўлланилган (Россия Фанлар академияси Х.И. Амирханов номидаги физика институтининг 2018 йил 16 майдаги 17241/57-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш магнит компенсация нуқтаси яқинида нодир ер феррит-гранатлар магнит ҳолатини тавсифлаш имкониятини берган;
критик ҳароратлар яқинидаги Фарадей эффектининг ҳароратга боғлиқлиги ва ривожлантирилган феноменологик назария РНФ 14-22-00279 рақамли «Фундаментальные поисковые исследования в области магнетизма, фазовых превращений, магнитоэлектроники и микросистемной техники» лойиҳада магнит ва таркибий ўтишларни аниқлашда қўлланилган (Россия Фанлар академияси В.А.Котельников номидаги радиотехника ва электроника институтининг 2018 йил 4 апрелдаги 11210-2173-220-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш магнетикларда спин-қайта ориентацияланувчи фазавий ўтишларни ўрганиш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган спин қайта ориентацияланиш ҳарорати сохасидаги Tb0.2Y2.8Fe5O12 феррит-гранат домен тузилишининг ўзгариш модели Рузаев шинашуносли институтининг ўта-ўтказувчанлик ва машинасозлик саноати лабораториясида конструктив элементларнинг кучланишли ҳолатини аниқлашда фойдаланилган (Рузаев машинасозлик институтининг 2018 йил 10 апрелдаги 20-01-722-сон маълумотномаси, Россия). Илмий натижадан фойдаланиш конструктив элементлар кучланишли ҳолатини таҳлил қилиш имкониятини берган;
магнит компенсация ҳароратини ўз ичига олувчи ҳароратлар соҳасида олинган ферримагнит кристалл техник магнитланиш жараёни модели Ф2-ФА-0-83921/Ф2-ФА-Ф0383 рақамли «Сильно корреляционные взаимодейст-вия в сверхпроводниках и магнитных материалах и их критические параметры» (2012-2016) лойиҳада магнит материалларни критик параметрларини ҳисоблашда қўлланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 апрелдаги 89-03-1371-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш ўта-ўтказгичларда кучли корреляцион ўзаро таъсирларни ҳисоблаш имкониятини яратган;
кубик ферримагнетикларда икки ўқли механик кучланиш таъсиридаги магнит ориентацион фазавий ўтишлар ОТ-Ф2-64 рақамли «Флуктуационные и параметрические явления в конденсированных и нано-размерных системах» (2017-2020) лойиҳада макроскопик тизимларда эркин энергия ифодасини олишда қўлланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 апрелдаги 89-03-1371-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш ишлаш принципи магнит структуралар домен конфигурациялар ўзгаришига асосланган, магнит микроэлектроника қурилма ва жиҳозларини ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.