Атамирзаев Иброхим Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш шароитида шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви”, 12.00.01 “Давлат ва ҳуқуқ назарийаси ва тарихи. Ҳуқуқий таʼлимотлар тарихи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Yu284.
Илмий раҳбар: Одилқориев Хожимурод Тўхтамуродович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Шухрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизимини модернизациялаш шароитида шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви механизмларини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«ҳуқуқий тизим», «ҳуқуқий модернизация», «ҳуқуқий ижтимоийлашув» тушунчаларига муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ҳуқуқий тизимнинг барча таркибий қисмларининг фаол ҳаракатини таъминлаш, унда инсон манфаатларини тўлароқ акс эттириш, халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқий ижтимоийлашув шахс ижтимоийлашувининг алоҳида шакли сифатида очиб берилган;
мамлакатимиздаги ҳуқуқий муҳит (вазият)ни баҳолаш асосида шахс ҳуқуқий ижтимоийлашувининг одатий;
мослашув ва фаол тараққиётга интилиш шакллари ҳамда кўникма ҳосил қилиш; тартибга солиш (регулятив); шахс фаоллигини ривожлантириш (яратувчанлик) функсиялари назарий жиҳатдан асослаб берилган;
фуқароларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви орқали уларнинг ташаббускорлигини ошириш, ҳуқуқ ва эркинликларини тўлароқ амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин”лиги ҳақидаги таклиф асослантирилган;
ёшларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувининг янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш, тегишли ҳуқуқий механизмларини яратиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
«ҳуқуқий тизим», «ҳуқуқий модернизация», «ҳуқуқий ижтимоийлашув» тушунчаларига муаллифлик таърифлари борасидаги ҳақидаги таклиф тавсияларидан Республика Маънавият-маърифат марказининг ҳуқуқий тарғибот тадбирларида, услубий тарқатма материалларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат марказининг 2024-йил 19-апрелдаги №-05/12-18 рақамли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш шароитида шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашувида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг ушбу тушунчларини аҳоли онгига етказишга услубий жиҳатдан асос бўлган.
ҳуқуқий ижтимоийлашувининг қуйидаги шакллари: а) одатий; б) мослашув ва д) фаол тараққиётга интилиш шакллари ҳамда а) кўникма ҳосил қилиш; б) тартибга солиш (регулятив); д) шахс фаоллигини ривожлантириш (яратувчанлик) функсиялари ҳақидаги муаллифлик таърифлари ҳамда таклиф тавсияларидан Республика Маънавият-маърифат марказининг ҳуқуқий тарғибот тадбирларида, услубий тарқатма материалларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат марказининг 2024-йил 19-апрелдаги №-05/12-18 рақамли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши шахсларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг ривожланишига хизмат қилган.
фуқароларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви орқали уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, ҳуқуқ ва эркинликларини тўлароқ амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 21-моддасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2024-йил 12-февралдаги 02/4-18 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви орқали уларнинг ташаббускорлигини ошириш, ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли амалга оширишнинг ҳуқуқий механизларини жорий этишга ҳуқуқий асос яратган;
ёшларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувининг янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги 2021-йил 28-октябрдаги 1445-ИВ-сон қўшма қарорни тайёрлашда, шунингдек Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонуннинг бир қатор моддаларини шаклланттришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалалри қўмитасининг 2023-йил 3-мартдаги 04/2-10/892-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ҳуқуқий тизимни модернизация қилиш шароитида ёшларнинг ҳуқуқий ижтимоийлашувининг янада такомиллаштиришга ҳамда бу жараёнларни барвақт ташкил этилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишига хизмат қилган.