Sayt test rejimida ishlamoqda

Куватова Олия Шералиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятлари инвестицион фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2438.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жураев Абдугаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; PhD., Расулов Нуриддин Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида  инвести-цион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган  илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсадидир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товар (хизмат)ларни реализация қилишга доир айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш таклифи ишлаб чиқилган;  
халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар доирасида харид (импорт) қилинадиган (этказиб бериладиган) махсус техникалар, ускуналар ва транспорт воситаларини утилизация йиғимидан озод этиш таклифи асослаб берилган;  
сув таъминоти корхоналарида тасдиқланган тарифлар зарурий харажатлардан кам белгиланган тақдирда, улар ўртасидаги маблағлар фарқини давлат буюртмаси асосида давлат бюджетидан қоплаб бериш таклиф этилган;  
сув тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш, сув ресурслари сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилигига асосланган шартномалар тузиш орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида инвестицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаларга мувофиқ:
давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товар (хизмат)ларни реализация қилишга доир айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-195-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзсувтаъминот акциядорлик жамиятининг 2024 йил 23 январдаги 2/15-252 – сон маълумотномаси). Натижада, биргина сув таъминоти соҳасида 2,5 млрд.долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганини ҳисобга олинганда корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобидан корхонани ривожлантириш ва модернизация қилишни қўллаб-қувватловчи асос яратилган;
халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар доирасида харид (импорт) қилинадиган (этказиб бериладиган) махсус техникалар, ускуналар ва транспорт воситаларини утилизация йиғимидан озод этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-343-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзсувтаъминот акциядорлик жамиятининг 2024 йил 23 январдаги 2/15-252 – сон маълумотномаси). Бунинг натижасида жалб қилинган инвестиция лойиҳаларида 161,9 млн.доллар машина ва ускуналарига йўналтиришини ҳисобга олинса, қарз маблағларидан самарали фойдаланиш имконияти пайдо бўлган;
сув таъминоти корхоналарида тасдиқланган тарифлар зарурий харажатлардан кам белгиланган тақдирда, улар ўртасидаги маблағлар фарқини давлат буюртмаси асосида давлат бюджетидан қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-343-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзсувтаъминот акциядорлик жамиятининг 2024 йил 23 январдаги 2/15-252 – сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда молиявий-хўжалик фаолиятини йилига 300,0 млрд.сўмлан ортиқ зарар билан якунлаётган соҳа корхоналарини соғломлаштириш ҳамда йиллик 27,0 млн.долларлик инвестицион мажбуриятларнинг ўз вақтида бажариб бориш механизми жорий этилган;
сув тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш, сув ресурслари сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилигига асосланган шартномалар тузиш орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги «Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-428-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзсувтаъминот акциядорлик жамиятининг 2024 йил 23 январдаги 2/15-252 – сон маълумотномаси). Натижада, мазкур Фармонда давлат хусусий шерикчилигига асосланган  218,8 млн евролик шартномалар кўзда тутилиб, жамиятнинг инвестицион фаолияти самарадор-лигини оширишга замин яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish