Мирзаев Гулом Ризоқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги тарихи (1991-2021 йй)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.1.DSc/Tar158.
Илмий маслаҳатчи: Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Фармонов Раҳмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор; Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори, профессор; Ураков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги тарихини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тарихий-тадрижи шаклланиш (1991-1993-йй.) ва ривожланиши (1993-2021-йй.) хронологик жиҳатдан ёндашилган ҳамда яқин қўшничилик муносабатлари асосида “Абадий дўстлик” (Қозоғистон билан 1998-й., Қирғизистон билан 1996-й., Тожикистон билан 2000-й.) ва “Стратегик шериклик” (Қозоғистон билан 2013-й., Туркманистон билан 2017-й., Қирғизистон Республикаси билан 2017-й., Тожикистон билан 2018-й.) даражасига босқичма-босқич кўтарилганлиги очиб берилган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлашдаги маҳсулотлар номенклатураси, иқтисодий ҳамкорликнинг ўзгариш кўрсаткичи (дефицит ва профицит ҳолати) асосий сабаблари, даврларга мос равишда ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган чегарабўйи ҳудудлараро иқтисодий зоналарнинг давлатлараро савдо-сотиқда янги-янги лойиҳаларни ташкил этишдаги роли мазкур ҳудудларда инфратузилмаларнинг вужудга келишига хизмат қилган манбалар асосида далилланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан транспорт коммуникацияси “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон”, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл коридори, “Қозоғистон-Туркманистон-Эрон” темир йўли, “Қозоғистон-Туркманистон-Эрон” темир йўли кабилар транспорт коммуникацияси соҳасини ривожлантириш ва ташқи савдо юклари ташилувчи йўналишларини диверсификация қилишдаги ташаббуслари, минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликда халқаро юк ташувларни янада енгиллаштириш, рақамли технологияларни жорий қилиш, минтақанинг транзит салоҳиятини оширишнинг қиёсий таҳлили натижалари очиб берилган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё халқлари билан маданий-гуманитар ҳамкорлигини амалга оширишда Ўзбекистон қозоқ миллий-маданий маркази, Ўзбекистон қирғиз миллий-маданий маркази, Тожик миллий-маданий маркази, Республика туркман маданият маркази ҳамда “Ўзбекистон-Қозоғистон”, “Ўзбекистон-Қирғизистон”, “Ўзбекистон-Тожикистон” ва “Ўзбекистон-Туркманистон” дўстлик жамиятлари, минтақа ва инсоният сивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк сиймолар (Алишер Навоий, Абай Қўнонбоев, Махтумқули, Абдураҳмон Жомий, Чингиз Айтматов) ижодий меросини ўрганиш, минтақа халқлари бирдамлиги учун хизмат қилган адибларнинг асарларини нашр эттирилиши “халқ дипломатияси”нинг асоси эканлиги очиб берилган;
маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида туризмни ривожлантиришда “Маданият кунлари”, “Кино кунлари”, “Таълим кунлари”, “Мега-инфо-турлар”, “Road-shou”, “WorkShop – Ипак йўлидаги туризм” каби тадбирлар нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқаролар ва ҳомийлар хайриялари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб қилиш тизимини такомиллаштириш натижасида “тўсиқсиз туризм”ни амалга ошириш орқали “тўсиқсиз туризм инфратузилмаси”ни ривожлантириш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тарихий-тадрижи шаклланиш (1991-1993-йй.) ва ривожланиши (1993-2021-йй.) хронологик жиҳатдан ёндашилган ҳамда яқин қўшничилик муносабатлари асосида “Абадий дўстлик” (Қозоғистон билан 1998-й., Қирғизистон билан 1996-й., Тожикистон билан 2000-й.) ва “Стратегик шериклик” (Қозоғистон билан 2013-й., Туркманистон билан 2017-й., Қирғизистон Республикаси билан 2017-й., Тожикистон билан 2018-й.) даражасига босқичма-босқич кўтарилганлиги очиб берилган. (Марказий Осиё халқаро институтининг 2022-йил 1-декабрдаги 03/03-2-602-сон маълумотномаси). Ҳатижада Марказий Осиё халқаро институтининг қўшни мамлакатлар таҳлилий ва академик муассасалари билан илмий ҳамкорлигини ривожлантириш, минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, мамлакатлараро ҳамкорликнинг самарали механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлашдаги маҳсулотлар номенклатураси, иқтисодий ҳамкорликнинг ўзгариш кўрсаткичи (дефицит ва профицит ҳолати) асосий сабаблари, даврларга мос равишда ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган чегарабўйи ҳудудлараро иқтисодий зоналарнинг давлатлараро савдо-сотиқда янги-янги лойиҳаларни ташкил этишдаги роли мазкур ҳудудларда инфратузилмаларнинг вужудга келишига хизмат қилган манбалар асосида далилланган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022- йил 25-ноябрдаги №365 сон далолатнома). Натижада марказнинг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш буйича чора-тадбирлар дастурининг I йўналишида белгиланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил қилинишга хизмат қилди.