Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумабаев Даулетбай Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Нукус шаҳрида транспорт инфраструктурасини ривожлантириш тендесиялари”, 18.00.02-“Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/А149.
Илмий раҳбар: Хотамов Асадулла Тоштемирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети, PhD.26/04.07.2023.Т.11.03.
Расмий оппонентлар: Адилов Зарифжон Ҳимматович, архитектура фанлари доктори, профессор; Холиқов Алишер Исан ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Нукус шаҳрининг транспорт инфраструктурасини ривожлантириш имкониятларини оширирш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Нукус шаҳри учун шаҳар майдонининг функционал параметрларига кўра КЙТ узунлигининг шаҳар умумий майдонига нисбати орқали шаҳар кўча-йўл тармоғи (КЙТ) зичлиги аниқланган;
Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги автомобил йўллари ҳамда шаҳар ҳудудидаги чорраҳаларда транспорт оқими жадаллигининг ҳаракатланувчи транспорт таркибини ҳисобга олувчи дастлабки картограммаси ишлаб чиқилган;
Нукус шаҳри ҳудудидаги автотранспортлар сонини истиқболдаги ўсишини прогноз қилувчи чизиқли модели натуравий кузатувларга кўра ишлаб чиқилган;
Шаҳар кўча-йўлларини лойиҳавий параметрлари ҳамда техник талабларини белгиловчи классификацияси ҳудуднинг шаҳарсозлик аҳамияти ва функсионал вазифасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нукус шаҳри транспорт инфраструктурасини ривожлантириш тенденцияларин ишлаб чиқиш мақсадида транспорт инфраструктураси бўйича олинган натижалар асосида:
илк бор Нукус шаҳри учун шаҳар майдонининг функционал параметрларига кўра КЙТ узунлигининг шаҳар умумий майдонига нисбати орқали шаҳар кўча-йўл тармоғи (КЙТ) зичлиги аниқланган хулосадан “Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти”нинг “Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш” да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2024-йил 15 апрелдаги 24-06/3811-сон маълумотномаси). Натижада шаҳарда КЙТ нинг ўтказиш қобилияти яхшиланган;
Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги автомобил йўллари ҳамда шаҳар ҳудудидаги чорраҳаларда транспорт оқими жадаллигининг ҳаракатланувчи транспорт таркибини ҳисобга олувчи дастлабки картограммаси экспериментал тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган хулосадан “Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти” нинг “Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш” да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2024-йил 15 апрелдаги 24-06/3811-сон маълумотномаси).  Натижада мазкур магистрал кўчаларда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар хавфсизлик даражасини талаб даражасида пасайтиришга имкон берган;
Нукус шаҳри ҳудудидаги автотранспортлар сонини истиқболдаги ўсишини прогноз қилувчи чизиқли модели натуравий кузатувларга кўра ишлаб чиқилган хулосадан “Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти” нинг “Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш” да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2024-йил 15 апрелдаги 24-06/3811-сон маълумотномаси). Натижада Нукус шаҳрининг истиқболли бош режасини ишлаб чиқиш учун КЙТнинг оптимал ривожланиши имконини берган;
Шаҳар кўча-йўлларини лойиҳавий параметрлари ҳамда техник талабларини белгиловчи классификацияси ҳудуднинг шаҳарсозлик аҳамияти ва функсионал вазифасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган хулосадан “Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти” нинг “Ўзбекистон шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини модернизация қилиш” да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2024-йил 15 апрелдаги 24-06/3811-сон маълумотномаси ҳамда “Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти”нинг 2024 йил 27 январдаги 15-сон далолатномаси). Натижада шаҳар ва аҳоли пунктларининг функсионал вазифасидан келиб чиқиб, шаҳар кўчалари ва йўлларини режалаштириш ва техник параметрларини белгилаш орқали  лойиҳавий ечимларни оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish