Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурамов Латиф Якуббой ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларни Коифлет вейвлети асосида рақамли ишлаш алгоритмлари”, 05.01.02-“Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4549
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зайнидинов Хакимжон Насридинович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети”, PhD.03/29.12.2023.Т.02.12
Расмий оппонентлар: Анарова Шаҳзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Сувонов Олим Омонович,  техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларни Коифлет вейвлет усуллари асосида рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сигналларга рақамли ишлов беришда Коифлет вейвлетининг турли филтр даражаларидан фойдаланиш мумкин эканлиги ҳамда ушбу даражалар вақт ва сифат кўрсаткичига таъсир этиши сабабли унинг оптимал даражасини тўғри танлашни ҳисобга олган ҳолда гастроентерологик сигналларни Коифлет вейвлети ёрдамида рақамли ишлов беришнинг бошқарув алгоритими ишлаб чиқилган;
инсоннинг овқат ҳазм қилиш органларидан олинган турли шовқинларга эга гастроентерологик сигналларни ҳамда эркак уруғ унумдорлигини аниқлаш учун спермограмма тасвирининг хусусиятлари мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларга рақамли ишлов бериш учун Хаарнинг бўлак чизиқ, Добеши ва Коифлет вейвлет коеффициентларини ҳисоблаш модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларни Коифлет вейвлет усулида рақамли ишлов бериш мураккаб ҳисоблаш жараёнларини талаб этишини ҳамда Малла ҳисоблаш усули ушбу жараёни соддалаштириш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда Коифлет вейвлетига Малла ҳисоблаш усулини қўллаш асосида тез ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тиббий тасвирларда ички ва ташқи омиллар асосида турли хил шовқинлар қўшилиши натижасида унинг сифат кўрсаткичи пасайиши ҳамда ушбу тасвирдаги обектларни таниб олишда хатоликлар юз беришини  ҳисобга олган ҳолда сперматозоидларнинг ҳаётийлигини аниқлаш учун икки ўзгарувчили такомиллаштирилган Коифлет вейвлети асосида спермограмма тасвир сифатини ошириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларни рақамли ишлаш тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида:
сигналларга рақамли ишлов беришда Коифлет вейвлетининг турли филтр даражаларидан фойдаланиш мумкин эканлиги ҳамда ушбу даражалар вақт ва сифат кўрсаткичига таъсир этиши сабабли унинг оптимал даражасини тўғри танлашни ҳисобга олган ҳолда гастроентерологик сигналларни Коифлет вейвлети ёрдамида рақамли ишлов беришнинг бошқарув алгоритми дастурий воситаси Самарқанд вилоят 1 сон шаҳар шифохонасида ошқозон-ичак функсионал ўзгаришини мунтазам назорат қилиб бориш, ҳамда унинг диагностик таҳлил қилиш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 7-феврал 02-38/2546 -сон маълумотномаси). Натижада, ошқозон ва ичаклардаги тузилмалардаги ўзгаришларни аниқлашга кетган вақт 1.5 баробарга камайиши, хатолик 2-6%га камайиши ва меҳнат унумдорлигини ошиш имконини берган;
инсоннинг овқат ҳазм қилиш органларидан олинган турли шовқинларга эга гастроентерологик сигналларни ҳамда эркак уруғ унумдорлигини аниқлаш учун спермограмма тасвирининг хусусиятлари мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларга рақамли ишлов бериш учун Хаарнинг бўлак чизиқ, Добеши ва Коифлет вейвлет коеффициентларини ҳисоблаш модел ва алгоритмлари дастурий воситаси Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 1-клиникасида ошқозон-ичак касалликларини ташхислаш ва эркак уруғ унумдорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 7-феврал 02-38/2546-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт институтидаги фойдаланиб келинаётган анъанавий усулга нисбатан хатоликлар 2-7%га камайди, кетган вақт 1.5 баробарга камайди, меҳнат унумдорлиги ошиши кузатилган;
тасвирдаги турли хил шовқинлар қўшилиши натижасида унинг сифат кўрсаткичи пасайишини ҳисобга олган ҳолда сперматозоидларнинг ҳаётийлигини аниқлаш учун икки ўзгарувчили Коифлет вейвлет усули асосида спермограмма тасвир сифатини ошириш алгоритмининг дастурий воситаси Самарқанд шаҳар Евромедик хусусий клиникасида эркак уруғ унумдорлигини аниқлаш учун спермограмма тасвиридаги шовқинларни бартараф этиш ва сперматозоидлар ҳаётийлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил  7-феврал 02-38/2546-сон маълумотномаси). Натижада, спермограммадаги сперматозоидлар сонини аниқлаш вақти 2.5 баробарга ва хатоликни 3-5%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish