Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Умида Уткировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ён томонга сув олишда сув оқими энергиясини сўндириш самарадорлигини ошириш “Повышение эффективности гашения энергии потока при боковом водозаборе”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1. PhD /Т4329.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Махмудов Эрназар Жумаевич;  техника фанлари доктори, доцент Рахматов Норқобул.
Етакчи ташкилот – Тошкент давлат архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта ва паст босимли сув чиқариш иншоотлари учун ён томонга сув олишда сув оқими энергиясини сўндириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефидаги оқим энергиясини ҳисобга олган ҳолда сув урилма қудуғининг жойлашиш ва кенгайиш бурчагини аниқлаш усули оқим режимларини экспериментал ўрганиш асосида такомиллаштирилган;
сув чиқариш иншооти пастки бьефида ён томонга сув олиш иншоотларининг турли хил иш режимларини инобатга олиб сув урилма қудуғи узунлиги бўйлаб оқим тузилиши кинематик параметрлар асосида бахоланган;
 сув чиқариш иншоотлари пастки бьефида сув урилма қудуғидаги оқимнинг кинематик тузилиши инобатга олиб ён томонга сув олишнинг геометрик ўлчамларини аниқлаш усули гидродинамик параметрлар асосида ишлаб чиқилган;
ён томонга сув олишда оқим кинетик энергиясини қисқа масофаларда сўндиришни башорат қилиш усули энергия сўндиргичларни оқимга таъсирини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув ташлаш иншоотларида оқим энергиясини сўндириш усуллари бўйича олинган натижалар асосида:
турли сув сарфлари учун оқимнинг динамик ҳолати ва гидравлик режимини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тассаруфидаги Зарафшон магистрал тизимлардан фойдаланиш бошқармасининг Оқдарё сув омборида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 16-августдаги 03/262668-сонли маълумотномаси). Натижада, бьефлар туташувида пастки бьефда ювилиш жараёнини олдини олиш имконияти яратилган;
турли ишлаш режимларида таклиф этилаётган конструкцияга эга ён томонга сув олиш иншоотларида ва сув урилма қудуғида оқим конфигурацияси канал бўйича баҳолаш Самарқанд вилояти сув омборларини эксплуатация қилиш бошқармасига қарашли Қоратепа сув омборида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16-августдаги 03/262668-сонли маълумотномаси). Натижада, сув ташлаш иншоотларининг пастки бьефида эксплуатацион мустаҳкамликни оширувчи конструксияни лойиҳалашда қудуқнинг жойлашиш фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish