Ярматов Шерзоджон Шокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг интеллектуал алгоритмлари”, 05.01.11-“Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3657.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахатов Акмал Рустамович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/29.12.2023.Т.02.12.
Расмий оппонентлар: Ботиров Файзуллажон Бахтиёрович, техника фанлари доктори, доцент; Нуримов Парахат Баймуратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўчмас мулкда энг асосий ҳисобланган хусусиятли маълумотлар тўпламини шакллантириш ва ушбу маълумотлар асосида кўчмас мулкни баҳолаш аниқлигини ошириш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўчмас мулк баҳосига таъсир қилувчи хусусиятларни корреляция кўрсаткичлари орқали аниқлаш ҳамда ушбу хусусиятлардаги етишмаётган қийматларни КНН алгоритми асосида бартараф қилишни ҳисобга олиб кўчмас мулкни баҳолаш учун даслабки маълумотлар тўпламини қайта ишлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
кўчмас мулкни интеллектуал баҳолаш учун ишлаб чиқилган машинавий ўқитишнинг регрессия алгоритмларида юзага келадиган мултиколлинеарлик ҳамда ҳаддан ташқари мослашиш муаммоларини бартараф этиш мақсадида тартибга солиш усулларига асосланган алгоритм ишлаб чиқилган;
кўчмас мулк баҳосига таъсир қилувчи хусусиятларда мураккаб муносабатларни ҳисобга олиб, олдинга йўналтирилган нейрон тармоқлари асосида энергия тежамкор кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг алгоритми ишлаб чиқилган
кўчмас мулкни баҳолашда самарали ҳисобланган машинавий ўқитишнинг натижаларини бирлаштирувчи Вотинг Регрессия ансамбли асосида баҳолаш қарорларини қабул қилиш аниқлигини оширишнинг алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотлари доирасида кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг интеллектуал алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулкни интеллектуал баҳолаш учун ишлаб чиқилган машинавий ўқитишнинг регрессия алгоритмларида юзага келадиган мултиколлинеарлик ҳамда ҳаддан ташқари мослашиш муаммоларини бартараф этиш мақсадида тартибга солиш усулларига асосланган алгоритмнинг дастурий воситаси Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Тайлоқ филиалида кўчмас мулк маълумотларидаги муаммоларни бартараф этиш ва ҳудудлар кесимида кўчмас мулкни баҳолаш аниқлигини ошириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 05/2138-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита кўчмас мулк баҳосини ўртача абсолют хатолик кўрсаткичида 5.8-6.5 ва Р-квадрат кўрсаткичида 0.84-0.87 аниқликда башорат қилиш имкониятини берган;
кўчмас мулк баҳосига таъсир қилувчи хусусиятларда мураккаб муносабатларни ҳисобга олган ҳолда машинавий ўқитишнинг ансамбл усуллари ва нейрон тармоқлари асосида энергия тежамкор кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашиш алгоритмининг дастурий воситаси Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Пастдарғом филиалида кўчмас мулкни баҳога таъсир қилувчи хусусиятларидаги мураккаб муносабатлар ҳисобга олинган ҳолда кўчмас мулкни баҳолаш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 05/2138-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита кўчмас мулк баҳосини ўртача абсолют хатолик кўрсаткичида 5.7-6.4 ва Р-квадрат кўрсаткичида 0.84-0.86 аниқликда башорат қилиш имкониятини берган;
кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилиш аниқлигини ошириш учун машинавий ўқитиш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган Вотинг Регрессия ансамбл алгоритми дастурий воситаси Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасида кўчмас мулкнинг энергия тежамкорлик хусусиятларини инобадга олган ҳолда кўчмас мулкни баҳолаш аниқлигини ошириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 05/2138-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастурий восита кўчмас мулк баҳосини ўртача абсолют хатолик кўрсаткичида 5.5-6.3 ва Р-квадрат кўрсаткичида 0.85-0.87 аниқликда башорат қилиш имкониятини берган.