Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Зулхумор Раджабовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Турли тизимли тиллар паремиологик фондида гендер консептосферасини ифодалаш (рус ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil573.
Илмий маслаҳатчи: Нигматова Лолахон Хамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Джусупов Маханбет Джусупович, филология фанлари доктори, профессор, Чупонов Отаназар Отожонович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тиллар паремиологик фондида гендер консептосферасини моделлаштириш жараёнини қиёсий жиҳатдан талқин қилиш асносида уларнинг универсал ва ўзига хос таянч консептлари маркерларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсланаётган тилларда паремиянинг когнитив функсияси фрейм конструксиясига таянадиган ахлоқий векторли прототипик табиатга эга бўлиши ва паремиялар консептларда мужассам бўлган ақлий моделлар репрезентантлари ҳамда ички шакл ва образли маънонинг ўзаро таъсири даражаси асосида вербаллашуви далилланган;
ҳар иккала тилда “мужчина/эркак” ва “женщина/аёл” консептлари номинатив майдони асосий репрезентант-сўзга эга ядровий зона, консепт марказидан узоқлашган периферик зона баробарида сўз ясаш майдони таркибидаги ясама сўзлар ҳамда консептларнинг деривацион майдонини моделлаштирувчи ассоциат-сўзлар орқали ифодаланиши исботланган;  
рус ва ўзбек тиллар паремиологик фондида асосий (ядровий) консептуал қатлам, консептнинг яқин, узоқ ва четки зоналарида жойдашган сўзлар билан обектлашадиган периферик қатламларни ўз ичига олувчи паремиологик корпусида қўлланиладиган “мужчина/эркак” ва “женщина/аёл” консептлари майдони моделларидан ташқари гендер маънога эга бўлмаган, лекин унга “жинсий тегишлиликка кўра метафорик ва метонимик инсон номинациялари” микромайдонига эга бўладиган лексемалар воқеланиши асосланган;
қиёсланаётган тиллар паремиологик фондида “женщина/аёл” консептидаги градуал чизма ҳосил қилувчи фрейм-уяли тузилмасининг қиёсланиши рус ва ўзбек аёлларининг психологик ва физиологик хусусиятлари ҳамда хулқ-атворини шаклланишига ва ушбу хулқ-атворни баҳолашга таъсир қилувчи ижтимоий-маданий ролларни тавсифлайдиган универсал ва миллий ўзига хос стереотиплар мавжудлиги аниқланган;
рус ва ўзбек тилларида гендер тасаввурлар бинар қаршилик асосида шаклланиши тамойилига кўра, рус паремияларида нафақат универсал гендер биномлар, балки ўзбек паремияларда мавжуд бўлмаган миллий ўзига хос дед / баба, дедушка / бабушка, старик / старуха, кум / кума, племянник / племянница, поп/попадья оппозицияларда намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тиллар паремиологик фондида гендер консептосферасини ифодалаш тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
қиёсланаётган тиллар паремиологик фондида “женщина/аёл” консептининг фрейм-уяли тузилмаси градуал чизма ҳосил қилиши, фрейм тузилмасининг қиёсланиши рус ва ўзбек аёллари, уларнинг психологик ва физиологик хусусиятлари, аёллар ҳулқ-атворини шакллантириш ва ушбу ҳулқ-атворни баҳолашга таъсир қилувчи ижтимоий-маданий ролларни тавсифлайдиган универсал ва миллий ўзига хос стереотиплар орқали намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-январдаги 04/1-121-сон маълумотномаси). Натижада ажратилган ўзбек тили гендер стереотиплари “эркак” ва “аёл” консептларининг универсал ва миллий ўзига хос қирраларини очиб беришга ёрдам берди ва ўзбек тили гендер лексикаси луғатини ишлаб чиқиш учун назарий база бўлиб хизмат қилган;
ҳар иккала тилда “мужчина/эркак” ва “женщина/аёл” консептлари номинатив майдони асосий репрезентант-сўзга эга ядровий зона, консепт марказидан узоқлашган периферик зона ва сўз ясаш майдони таркибида ясама сўзлар ҳамда консептларнинг деривацион майдонини моделлаштиришда ассоциат-сўзлар орқали ифодаланишига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғига асосан нашр этишга рухсат берилган 60230102-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган  “Замонавий рус тили синтаксиси” номли дарслигининг назарий қисмини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391294-сон нашр рухсатномаси). Натижада ушбу дарсликнинг “Тил ва тафаккур” деб номланган учинчи бўлими назарий ва амалий қоидалар билан бойитилган;
рус ва ўзбек тиллар паремиологик фондида асосий (ядровий) консептуал қатлам, консептнинг яқин, узоқ ва четки зоналарида жойдашган сўзлар билан обектлашадиган периферик қатламларни ўз ичига олувчи паремиологик корпусида қўлланиладиган “мужчина/эркак” ва “женщина/аёл” консептлари майдони модели аниқланиб, гендер маънога эга бўлмаган, лекин унга “жинсий тегишлиликка кўра метафорик ва метонимик инсон номинациялари” микромайдонига эга бўладиган лексемалар мавжудлигига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 23ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган “Замонавий рус тили” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 23ноябрдаги 500-252-сон нашр рухсатномаси). Натижада гендер йўналтирилган сўзларнинг лексик-семантик кичик гуруҳлари, кўриб чиқиладиган лексемаларнинг этимологик таҳлилини ўтказиш алгоритми, уларнинг луғавий бўлимларини ёритиш билан боғлиқ методологик ва назарий топилмаларнинг лексикология дарслигига жорий этилиши гендер тилшунослик бўйича материалнинг баён этилиш сифати оширилган;
қиёсланаётган тиллар паремиологик фондида “женщина/аёл” консептининг фрейм-уяли тузилмаси градуал чизма ҳосил қилиши, фрейм тузилмасининг қиёсланиши рус ва ўзбек аёллари, уларнинг психологик ва физиологик хусусиятлари, аёллар ҳулқ-атворини шакллантириш ва ушбу ҳулқ-атворни баҳолашга таъсир қилувчи ижтимоий-маданий ролларни тавсифлайдиган универсал ва миллий ўзига хос стереотиплар орқали намоён бўлишига оид хулоса ва натижалардан Ўзбекистон рус маданий марказида “Ҳозирги рус тилида паремияларни гендер аспекти” номли илмий-амалий семинарни ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2023-йил 25-сентябрдаги 02-94-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчилари филологларнинг касбий компетенсияларини ошириш, когнитив ва гендер терминларни муҳимлаштириш, рус ва ўзбек тилларини ўқитиш методикасида инновацион ёндашувни қўллашга имкон берган замонавий лингвистик парадигманинг янги йўналишлари билан таништирилган;  
рус ва ўзбек тилларида гендер тасаввурлар бинар қаршилик тамойилига кўра шаклланиши, рус паремияларида нафақат универсал гендер биномлар, балки ўзбек паремияларда мавжуд бўлмаган миллий ўзига хос қарама-қаршиликлар ҳам мавжудлиги дед/баба, дедушка/бабушка, старик/старуха, кум/кума, племянник/племянница, поп/попадья оппозицияларда намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Замондош”, “Ассалом Бухоро”, “Оқшомда сухбат” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 09-октябрдаги 02-09-286-сон маълумотномаси). Натижада юқорида санаб ўтилган телевизион кўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан тўлдирилди, паремиологик бирликларнинг лексик-семантик ва этимологик мазмуни ҳақидаги маʼлумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish