Sayt test rejimida ishlamoqda

Узакова Хилола Камиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек  тилидаги “садоқат” консептининг аксиолингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2845.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна , филология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
    Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сиддиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “садоқат” консептининг лисоний воқеланиши, лексема, сўз  бирикмаси, барқарор бирикмаларда акс этган қадрият ва баҳо семаларини аниқлаш, лисоний бирликлар семантикасидаги шахс омили ва лингвистик  имкониятлар уйғунлигини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“садоқат” консептининг лисоний воқеланишидаги лексема, сўз бирикмаси, барқарор бирикма кўринишидаги лингвистик воситалари аниқланиб, консептни ифодалаш даражаси исботланган ва структур-семантик хусусиятлари очиб берилган;
“садоқат” консептидаги қадрият ва аксиологик баҳонинг лексик бирликлар воситасида ифодаланиш даражаси этносемиометрия методи асосида очиб берилиб, “садоқат” консептини бевосита ифодаловчи садоқатли, содиқ, содиқлик, сидқидил, вафоли, вафодор каби лексик бирликлар ҳамда билвосита ифодаловчи сўз бирикмалари ва барқарор бирикмалар  аниқланган;
ўзбек тилидаги “садоқат” консепти акс этган сўз бирикмаси, фраземалар, мақоллардаги  қадрият ва баҳо кўринишлари ижтимоий, руҳий аксиологемалар, маънавий-ахлоқий, миллий-этик аксиологемалар, мутлақ аксиологемалар асосида далилланиб, аксиолингвистик шкала орқали кўрсатиб берилиб, қадриятларнинг даража моделида намоён бўлиши  асосланган;
“садоқат” консептининг тимсоллар орқали ифодаланиши, баҳо муносабатининг рамзийлик касб этиши очиб берилиб, умуминсоний ва миллий белгилари ажратилган ҳамда ўзбек тилида ўзига хос лисоний ифода воситаларига эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  “Садоқат” консептининг аксиолингвистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“садоқат” консептининг лисоний воқеланишидаги лексема, сўз бирикмаси, барқарор бирикма кўринишидаги лингвистик воситалари, консептни ифодалаш даражаси ва структур-семантик хусусиятлари, “садоқат” консептидаги қадрият ва аксиологик баҳонинг лексик бирликлар воситасида ифодаланиш даражаси этносемиометрия методи асосида очиб берилганлиги, “садоқат” консептини бевосита ифодаловчи садоқатли, содиқ, содиқлик, сидқидил, вафоли, вафодор каби лексик бирликлар ҳамда билвосита ифодаловчи сўз бирикмалари ва барқарор бирикмаларга оид  илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172  рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-июндаги 04/1-1260 рақамли маълумотномаси). Натижада таълим корпусининг маълумотлар базаси миллий-маданий қадриятлар таҳлили акс этган матнлар билан бойитилган;
 ўзбек тилидаги “садоқат” консепти акс этган сўз бирикмаси, фраземалар, мақоллардаги  қадрият ва баҳо кўринишлари ижтимоий, руҳий аксиологемалар, маънавий-ахлоқий, миллий-этик аксиологемалар ҳамда аксиолингвистик шкала орқали кўрсатиб берилганлиги, қадриятларнинг даража моделида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-мартдаги 01/6-727 рақамли маълумотномаси). Натижада ватанга, юртга, элга, халққа, дўстга, инсонга, бурчга, касбга, ўзликка садоқат когнитив семалари акс этган мақоллар, афоризмлар таҳлиллари электрон платформанинг тил таълимида маданий хусусиятларни сингдириш мақсадига хизмат қилувчи маълумотлар базасини бойитган;  
ўзбек тилида “садоқат” консептининг лексик воситалар, иборалар, мақоллар ҳамда бадиий тимсоллар орқали ифодаланиши, “меҳр”, “муҳаббат”, “ҳурмат” туйғулари билан уйғунлиги, ёшларга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мумтоз асарлар мазмунининг ёшларни ватанга, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳимлиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йилларда “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 15-мартдаги 06-28-398 сон маълумотномаси) Натижада ўзбек халқининг азалий қадриятлари сифатида юртга, халққа садоқатнинг улуғланиб келгани, мумтоз асарларда яратганга, эътиқодга, ёрга, ўзликка, фикрга садоқатнинг акс этганлиги, мақолларда зооним, фитонимдан иборат садоқат тимсолларининг фаол қўллангани кўрсатувлар мазмунини маънавий-маърифий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish