Уралова Турсуной Шарипжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эмоционал муносабат феъллари лексик-семантик майдонининг чоғиштирма -типологик тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1237.
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги эмоционал муносабат феълларининг лексик-семантик майдонини чоғиштирма -типологик жиҳатдан илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги эмоционал муносабат феълларининг мазмуни функсионал-семантик нуқтаи назаридан баҳоланиб, уларнинг мулоқот вазиятида намоён бўладиган коммуникатив–прагматик хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида эмоционал муносабат феълларининг шахсга хос эмоционал хусусиятлар, шахснинг обектга йўналтирилган ички ва ташқи ҳиссиётларининг вербал ифодасини англатиш имкониятлари билан ўхшашлиги, ўзбек тилида эмоционал муносабат феълларининг уйғунлигини таъминловчи грамматик ҳамда аналитик шакллар ажралмас яхлитликни ташкил этиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида эмоционал муносабат феълларидаги каузативлик баҳоланиб, инглиз тилида каузалликни феъллар орқали ифодалаш ўзбек тилига нисбатан кам учраши, яъни ўзбек тилида эмоциялар каузацияси кўп кузатилиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги эмоционал муносабат феълларининг нутқий актларни воқелантириш имкониятлари аниқланиб, уларнинг турли контекстларда ҳамда нутқий вазиятларда фаоллашувига таъсир кўрсатадиган лисоний ва нолисоний омиллар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эмоционал муносабат феъллари лексик-семантик майдонининг қиёсий-типологик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги эмоционал муносабат феълларининг мазмуни функсионал-семантик нуқтаи назаридан баҳоланиб, уларнинг мулоқот вазиятида намоён бўладиган коммуникатив–прагматик хусусиятлари аниқланганлиги ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида эмоционал муносабат феълларининг шахсга хос эмоционал хусусиятлар, шахснинг обектга йўналтирилган ички ва ташқи ҳиссиётларининг вербал ифодасини англатиш имкониятлари билан ўхшашлиги, ўзбек тилида эмоционал муносабат феълларининг уйғунлигини таъминловчи грамматик ҳамда аналитик шакллар ажралмас яхлитликни ташкил этиши исботланганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-018-рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-июндаги 0411-84-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган терминологик луғат мазмуни инглиз ва ўзбек тилларида эмоционал муносабат феълларининг луғавий маънолари билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида эмоционал муносабат феълларидаги каузативлик баҳоланиб, инглиз тилида каузалликни феъллар орқали ифодалаш ўзбек тилига нисбатан кам учраши, яъни ўзбек тилида эмоциялар каузацияси кўп кузатилиши асосланганлигига ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги эмоционал муносабат феълларининг нутқий актларни воқелантириш имкониятлари аниқланиб, уларнинг турли контекстларда ҳамда нутқий вазиятларда фаоллашувига таъсир кўрсатадиган лисоний ва нолисоний омиллар очиб берилганлигига доир тавсия ва хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 2-майдаги 04/1-1154/1-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал семантика назарияси ва лингвокогнитив муаммоларининг тадқиқ этилиши, хусусан, эмоционал муносабат феълларининг инглиз ва ўзбек тиллари тизимида тутган ўрни ҳамда коммуникатив мавқеини аниқлаш, коммуникацион ва лингвомаданий хусусиятларни қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганишга хизмат қилган.