Болтаева Гулчеҳра Шокировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек шеъриятида мухаммас жанри: генезиси, бадиий такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Fil350.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Мухитдинова Назмия Муслихиддиновна, филология фанлари доктори, доцент; Кобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида яратилган мухаммасларнинг жанр табиати, генезиси, специфик хусусиятлари, унда кечган трансформацион жараёнлар, бадииятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мухаммас генезиси фолклор: халқ лирик қўшиқлари, эркаламалар, достонлари, билан боғлиқлиги, уларда лиризм ва воқеабандлик хусусиятларининг уйғунлашганлиги, бешлик бандларнинг ишқ-муҳаббат мавзусида ёзилганлиги, такрорнинг байт таржеъи, мисра таржеъи тарзида намоён бўлиши аниқланган;
ХВ-ХИХ асрлар ўзбек мумтоз шеъриятида мухаммас жанрининг етакчилик қилганлиги, уларнинг мавзу жиҳатидан хилма-хиллик касб этганлиги, ишқий мухаммасларда анъанавий поетик образлар устунлик қилиши, қофиядош сўзлар оҳангдошлик билан бирга калит сўз вазифасини бажариши; диний-маърифий мухаммасларда Қуръони каримдан оятлар, ҳадислар мазмунининг сингдирилганлиги; ижтимоий мухаммасларда замона амалдорларининг ўткир ҳажв остига олинганлиги далилланган;
мухаммас бадиий структурасидаги синкретлашув жараёнлари, бошқа лирик жанрларга муносабати; қасида-мухаммас, марсия-мухаммас, саёҳатнома-мухаммас, мувашшаҳ-мухаммас, мустазод-мухаммас, муножот, мулоқот, саломнома, савол-жавоб, бағишлов йўналишидаги мухаммас шаклларига хос хусусиятлар, янги ўзбек шеъриятида мухаммас жанри трансформацияси, анъанавийлик ва новаторлик белгилари, ижтимоийликнинг кучайиши каби жиҳатлар исботланган;
жадидчилик даври мухаммаснавислигида Алишер Навоий, Муқимий, Фурқат, Завқий каби шоирларнинг ижодий анъаналарига адабий издошлик лирик образлар (ошиқ-маъшуқа-рақиб учлиги) тасвирида, мавзу танлаш (ишқий, диний-маърифий)да намоён бўлганлиги; янгиланишлар эса ижтимоий-маданий ҳаёт, илм-маърифат, миллат тақдири, юрт қисмати ифодасида кузатилганлиги билан боғлиқ жиҳатлар Ҳамза, Сидқий Хондайлиқий, Ибрат сингари шоирлар шеърлари мисолида очиб берилган;
янги ўзбек адабиётида мухаммасларнинг аруз ва бармоқ вазнларида баравар ёзилганлиги, тахмислар ғазаллардан ташқари маснавий шаклидаги шеърларга ҳам боғланганлиги, ҳаёцеварлик, ватанпарварлик мазмуни устуворлик қилганлиги, синкретизмнинг мухаммас-фахрия, мухаммас-мадҳия, мухаммас-бағишлов кўринишларида намоён бўлганлиги Чустий, Чархий, Собир Абдулла, Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Матжон, Жамол Камол шеърлари мисолида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек шеъриятида мухаммас жанри генезиси, бадиий такомили тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
мухаммаснинг тарихий такомили, тараққиёт тамойиллари, ғоявий-бадиий хусусиятларини асослашга доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 17-октябрдаги 01/10/-2155-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиётида яратилган мухаммасларнинг поетик хусусиятлари, Алишер Навоий тахмислари ва ХВ асрдан кейин ўзбек шеъриятида мазкур жанр намуналарига унинг таъсири, мухаммас бадиий сруктурасидаги синкретлашув жараёнлари, бошқа лирик жанрларга муносабати, қасида-мухаммас, марсия-мухаммас, саёҳатнома-мухаммас, муножот йўналишидаги мухаммас шаклларига хос хусусиятлар, уларда анъанавийлик ва новаторлик белгилари каби масалалар илмий далиллар асосида ўз исботини топган;
мухаммас генезиси ва жанр поетикасини яхлит бир тизим сифатида ўрганиш, жанр тараққиётининг халқ лирик қўшиқлари, эркаламалар, достонлар билан боғлиқлиги, уларда лиризм ва воқеабандлик хусусиятларининг уйғунлашганлиги, маъно ва мазмун кўламининг адабий-тарихий жараёнга алоқадор жиҳатлари, образ ва тасвирдаги поетик трансформация, лирик жанрларнинг ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатларини очиб беришга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 10-октябрдаги 01/10/-2058-рақамли маълумотномаси). Натижада мухаммас жанрининг Шарқ шеъриятида тутган ўрни, унинг ўзбек мумтоз адабиётида такомили ва бадиий хусусиятлари, истифода этилиш даражасининг ижтимоий-эстетик сабаблари, жанр тараққиётида улуғ салафлар ижодига мурожаат масалаларини аниқ баҳолаш имконини берган;
жадидчилик даври мухаммаснавислигида Алишер Навоий, Муқимий, Фурқат, Завқий каби шоирларнинг ижодий анъаналарига адабий издошлик лирик образлар (ошиқ-маъшуқа-рақиб учлиги) тасвирида, мавзу танлаш (ишқий, диний-маърифий)да намоён бўлганлиги; янгиланишлар эса ижтимоий-маданий ҳаёт, илм-маърифат, миллат тақдири, юрт қисмати ифодасида кузатилганлиги билан боғлиқ жиҳатлар, жанрнинг бу давр адабиётидаги мазмун-моҳияти ва бадиий-эстетик аҳамиятини очиб беришга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813. “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-декабрдаги 01/4/-2563-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётида мухаммасларнинг аруз ва бармоқ вазнларида баравар ёзилганлиги, тахмислар ғазаллардан ташқари маснавий шаклидаги шеърларга ҳам боғланганлиги, ҳаёцеварлик, ватанпарварлик мазмуни устуворлик қилганлиги, жанрда синкретизм белгилари фахрия-мухаммас, бағишлов-мухаммас кўринишларида намоён бўлганлиги борасидаги маълумотларни бойитиш ва аниқлаштиришга хизмат қилган;
мухаммаслар асосида яратилган шўх, ўйноқи, оҳангдор халқ қўшиқлари, жумладан, бетакрор “Лазги” таронаси матнининг ғоявий-бадиий таҳлили, унда қўлланган гўзал қочирим, образли ифода ва поетик тасвир воситаларининг бадиий-эстетик қимматига оид илмий хулосалардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Тил – миллат кўзгуси” кўрсатувларининг 2023-йил 25-сонидаги сенарийсида фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-ноябрдаги 01-10/187-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиётида мухаммаснинг генезиси, тараққиёт босқичлари, тадрижий такомили, бадиий камолоти, мазмун мундарижаси ва образлар тизими, мухаммаснавислик ва тахмиснависликнинг ўзига хос мавқеини белгилаш, ундаги трансформацион жараёнларни ўрганиш, қасида-мухаммас, марсия-мухаммас, саёҳатнома-мухаммас, мустазод-мухаммас, муножот йўналишидаги мухаммаслар яратилганлигини илмий мушоҳада қилиш орқали, жанрларнинг специфик хусусиятларини тўғри ва аниқ баҳолашга эришилган.