Баситханова Севарахон Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир қизларда тухумдон ҳосилаларининг жарроҳлик усули билан даволашдан кейинги реабилитациясининг асослари” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3102.
Илмий рахбар: Уринбаева Нилуфар Абдужаббаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика перинатал маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилалари мавжуд бўлганда тухумдонларнинг овариал захираси ҳамда функциясини сақлаб қолиш учун даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир қизлар тухумдонларининг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилалари мавжуд бўлганда репродуктив тизимда ҳайз циклининг дисменорея, альгодисменорея, опсоменорея белгилари билан намоён бўлиши, қалқонсимон безда аутоиммун тиреоидит ва гипотиреоз ҳолатларининг кузатилиши, тухумдон ултратовуш текширувида антрал фолликулалар сонининг 2,6 баробарга камайиши, васкуляризация индексининг кучайиши ҳамда тухумдон ҳажмининг катталашиши исботланган;
ўсмир қизлар тухумдонларининг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволашдан олдин ва кейинги даврда қон зардобида овариал захиранинг асосий кўрсаткичи - антимюллер гормони(АМГ)нинг 3,3±0,11 нг/мл га камайиши, фолликулстимулловчи гормон(ФСГ)нинг 9,1±0,31 мМе/л га ошиши, лютеинловчи гормон(ЛГ)нинг 8,2±0,27 мМЕ/л га камайиши тухумдон фолликулларининг етилишига тўсқинлик қилиши, репродуктив тизимнинг ҳамда фертиллик (фарзандли бўлиш) фаолиятининг бузилишига олиб келиши исботланган;
ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини эндожарроҳлик гемостазнинг аргонплазма коагуляцияси билан даволаш самарадорлиги тухумдонлар тўқималарига кам деструктив таъсир кўрсатиши, жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда гипоталам-гипофизар-тухумдон тизимида антимюллер гормони(АМГ)нинг 4,0±0,11 нг/мл га ошиши, фолликулстимулловчи гормон(ФСГ)нинг 11,8±0,31 мМе/л га ошиши, лютеинловчи гормон(ЛГ)нинг 8,6±0,27 мМЕ/л га камайиши, интраовариал перфузия интенсивлиги(тезлиги)нинг 1,5 баробарга кучайиши, антрал фолликулалар сонини 6,4±0,21га кўпайиши билан исботланган;
ўсмир қизларда хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларни даволашда ишлаб чиқилган орган сақловчи каминвазив эндохирургик лапароскопик аргонплазма коагуляцияси усули ҳамда реабилитация мақсадида ишлаб чиқилган усуллар ҳайз циклининг тикланиши, тухумдонлар овулятор функциясида антрал фолликулалар сонини кўпайиши, интраовариал перфузияни кучайиши, тухумдонларнинг ҳажмини катталашиши, қон зардобида овариал захиранинг асосий кўрсаткичи – АМГ, ФСГ, ЛГ гормонлар фаолиятининг тикланиши, ҳайз фаолиятининг 3 баробар юқори кўрсаткич билан тикланишига олиб келиши, репродуктив саломатлик ҳамда фертилликни сақлаб қолиши самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмир қизларда тухумдон ҳосилаларининг жарроҳлик усули билан даволашдан кейинги реабилитация асослашни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўсмир қизлар тухумдонларининг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилалари мавжуд бўлганда репродуктив тизимда ҳайз циклининг дисменорея, альгодисменорея, опсоменорея белгилари билан намоён бўлиши, қалқонсимон безда аутоиммун тиреоидит ва гипотиреоз ҳолатларининг кузатилиши, тухумдон ултратовуш текширувида антрал фолликулалар сонининг 2,6 баробарга камайиши, васкуляризация индексининг кучайиши ҳамда тухумдон ҳажмининг катталашиши исботлаш бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 17 октябрда №03/110-сон билан тасдиқланган «Ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволаш ва реабилитация қилишни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят перинатал марказининг 5.09.2023 йилдаги №331-у сонли ҳамда Хоразм вилояти перинатал марказининг 06.09.2023 йилдаги №78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/60-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: текширув асосида ҳайз циклининг бузилиши, қалқонсимон без касалликлари мавжуд ўсмир қизларда тухумдонларининг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилалари ривожланиши хавф омиллари, анамнез, клиник-лаборатор кўрсаткичлар ва функционал текширувлар асосида ўрганилган, касаллик ривожланишидаги ўрни аниқланган ва бу ўсмир қизларни репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида профилактик ҳамда даволаш-диагностикани янада такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш имкониятларини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларини эътиборга олган ҳолда 106 нафар ўсимтасимон ва хавфсиз тухумдон ўсмалари бўлган ўсмир қизларнинг 88 нафарида лапароскопик жарроҳлик амалиёти ўтказилган, бу ўсмир кизларнинг шифохонада 1 кун ётиш тўлови учун минимал 86500 сўм, умумий 146500 сўмга харажатларни қисқартиришга асос бўлган. Умумий 88 нафар ўсимтасимон ва хавфсиз тухумдон ўсмалари бўлган ўсмир қизларга ҳисобланганда 12892000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Хавф гуруҳларида ўсимтасимон ва хавфсиз тухумдон ўсмалари бўлган ўсмир қизларни олиб боришнинг индивидуал ёндашуви келажакдаги репродуктив асоратларини учрашини камайишига, шунингдек, 1 нафар ўсмир қизннинг бир марталик кўрик ва бир кунлик шифохонада бўлиш вақти учун 146500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ўсмир қизлар тухумдонларининг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволашдан олдин ва кейинги даврда қон зардобида овариал захиранинг асосий кўрсаткичи - антимюллер гормони(АМГ)нинг 3,3±0,11 нг/мл га камайиши, фолликулстимулловчи гормон(ФСГ)нинг 9,1±0,31 мМе/л га ошиши, лютеинловчи гормон(ЛГ)нинг 8,2±0,27 мМЕ/л га камайиши тухумдон фолликулларининг етилишига тўсқинлик қилиши, репродуктив тизимнинг ҳамда фертиллик (фарзандли бўлиш) фаолиятининг бузилишига олиб келиши исботланганлиги аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 17 октябрда №03/110-сон билан тасдиқланган «Ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволаш ва реабилитация қилишни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят перинатал марказининг 5.09.2023 йилдаги №331-у сонли ҳамда Хоразм вилояти перинатал марказининг 06.09.2023 йилдаги №78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/60-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тухумдонларнинг ўсимтасимон ва тухумдон хавфсиз ўсмалари мавжуд ўсмир қизларда овариал захиранинг асосий кўрсаткичи - АМГ, ФСГ, ЛГ гормонларнинг даражасини аниқлаш келажакдаги репродуктив асоратларни ривожланишида юқори прогностик аҳамияти ва самарадорлигини исботлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тухумдонларнинг ўсимтасимон ҳосилалари ва хавфсиз ўсимталари бўлган ўсмир қизларнинг шифокорга мурожаат қилиш учун минимал 60000 сўм ва ўсмир кизларнинг шифохонада 1 кун ётиш тўлови учун минимал 86500 сўм, умумий 146500 сўмга харажатларни қисқартиришга асос бўлган. Умумий 106 нафар ўсимтасимон ва хавфсиз тухумдон ўсмалари бўлган ўсмир қизларга ҳисобланганда 15529000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Тухумдонларнинг ўсимтасимон ва тухумдон хавфсиз ўсмалари бўлган ўсмир қизларни келажакдаги гинекологик репродуктив асоратлар туфайли даволанишига оилавий поликлиника шароитида бир мартталик қатнов учун 60000 сўм ва шифохонада бўлиш вақти учун минимал 86500 сўм иқтисод қилинади. Умумий 1 нафар ўсмир қизннинг бир марталик кўрик ва бир кунлик шифохонада бўлиш вақти учун 146500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини эндожарроҳлик гемостазнинг аргонплазма коагуляцияси билан даволаш самарадорлиги тухумдонлар тўқималарига кам деструктив таъсир кўрсатиши, жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда гипоталам-гипофизар-тухумдон тизимида антимюллер гормони(АМГ)нинг 4,0±0,11 нг/мл га ошиши, фолликулстимулловчи гормон(ФСГ)нинг 11,8±0,31 мМе/л га ошиши, лютеинловчи гормон(ЛГ)нинг 8,6±0,27 мМЕ/л га камайиши, фолликулстимулловчи гормон(ФСГ)нинг 9,1±0,31 мМе/л га ошиши, интраовариал перфузия интенсивлиги(тезлиги)нинг 1,5 баробарга кучайиши, антрал фолликулалар сонини 6,4±0,21га кўпайиши билан исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 17 октябрда №03/110-сон билан тасдиқланган «Ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволаш ва реабилитация қилишни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят перинатал марказининг 5.09.2023 йилдаги №331-у сонли ҳамда Хоразм вилояти перинатал марказининг 06.09.2023 йилдаги №78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/60-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар тухумдонлар ҳосилалари бўлган ўсмир қизларда лапароскопик жарроҳлик амалиётлари сонини кўпайтириш, аргон плазмаси коагуляциясидан фойдаланиш жарроҳлик вақтида овариал захирасини энг юқори даражада сақлаш, ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшиланишига ва келажакда фертилликнинг сақланишига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўсмирларда тухумдонлардаги хавфсиз турдаги ҳосилаларни ва тухумдонлардаги ўсимтасимон ҳосилаларни жарроҳлик усулида оператив даволашда монополяр ва биполяр электрокоагуляция билан фойдаланилганда 1 нафар ўсмир қизга харажатлар 1025200 сўмни ва шифохонада ўтказилган кунлар сони 5 кун учун 432500 сўмни ташкил қилган, аргон плазмаси коагуляцияси қўлланилганда эса 1 нафар ўсмир қизга харажатлар 750000 сўмни ташкил қилган ва шифохонада бўлиш вақти 5 кундан 3 кунга қисқариб, 3 кун учун 2595000 сўм иқтисод қилинган. Умумий ҳисобда 88 нафар бемор ҳисобига 85113600 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: аргон плазмаси коагуляциясидан фойдаланилганда жарроҳлик вақтида овариал захирасини энг юқори даражада сақлашга имкон берган, бу ўсмирларнинг репродуктив саломатлигининг яхшиланишига ва келажакда фертилликнинг сақланишига ёрдам берган ва 1 нафар ўсмир қиз хисобига 967200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўсмир қизларда хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларни даволашда ишлаб чиқилган орган сақловчи каминвазив эндохирургик лапароскопик аргон плазмаси коагуляцияси усули ҳамда реабилитация мақсадида ишлаб чиқилган усуллар ҳайз циклининг тикланиши, тухумдонлар овулятор функциясида антрал фолликулалар сонини кўпайиши, интраовариал перфузияни кучайиши, тухумдонларнинг ҳажмини катталашиши, қон зардобида овариал захиранинг асосий кўрсаткичи – АМГ, ФСГ, ЛГ гормонлар фаолиятининг тикланиши, ҳайз фаолиятининг 3 баробар юқори кўрсаткич билан тикланишига олиб келиши, репродуктив саломатлик ҳамда фертилликни сақлаб қолиши самарадорлиги исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 17 октябрда №03/110-сон билан тасдиқланган «Ўсмир қизларда тухумдонларнинг хавфсиз ва ўсимтасимон ҳосилаларини жарроҳлик усули билан даволаш ва реабилитация қилишни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят перинатал марказининг 5.09.2023 йилдаги №331-у сонли ҳамда Хоразм вилояти перинатал марказининг 06.09.2023 йилдаги №78-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/60-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тухумдонларнинг ўсимтасимон ва хавфсиз ўсмалари бўлган ўсмир қизларда каминвазив эндохирургик амалиёт давомида аргон плазма коагуляцияси усулини қўллаш ҳамда реабилитация жараёнларини бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган янги даволаш-диагностика алгоритмининг қўлланилиши операциядан сўнг 1 йил давомида ўсмир қизларда тухумдоннинг гипоталамус гипофиз тизими фаолиятини тўлиқ тикланишига, овариал захиранинг босқичма-босқич нормаллашувига, рецидивларнинг юзага келмасигига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми ўсмир қизларда тухумдонлар хавфсиз ҳосилалари ва тухумдонлар ўсимтасимон ҳосилаларни тиббиёт муассасаларида орган (аъзоларни) сақловчи каминвазив эндохирургик лапароскопик аргон плазмаси коагуляцияси усулининг, жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитациясида 1 нафар ўсмир қизга харажатлар 1025200 сўмни ва аргон плазмаси коагуляцияси қўлланилганда 1 нафар ўсмир қизга харажатлар 750000 сўмни ташкил қилди ва шифохонада бўлиш вақти 5 кундан 3 кунга камайиб, 3 кун учун минимал 2595000 сўм иқтисод қилинган. Умумий ҳисобда 88 нафар бемор ҳисобига 85113600 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган – ўсмир қизлар тухумдонлар хавфсиз ва тухумдонлар ўсимтасимон ҳосилаларини даволаш ва реабилитация қилиш алгоритмлари касаллик учраш сонини камайиши бу эса ўсмир қизларнинг шифокорга мурожаат қилиш учун минимал 60000 сўм ва шифохонада 1 кун ётиш тўлови учун минимал 86500 сўм, умумий 146500 сўмга харажатларни иқтисод қилиш имконини берган.