Ядгарова Шаходат Солиховнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли ва саноат корхоналаридан ҳосил бўлувчи оқава сувларнинг гигиеник тавсифи (Бухоро шаҳри мисолида)» 14.00.07– Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3PhD/Tib3773.
Илмий раҳбар: Искандаров Азиз Бахромович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020. Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Ахмадалиевна Нигора Одиловна, тиббиёт фанлари доктори, Бобоев Наим Бобоевич, тиббиёт фанлари доктори: профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро шаҳри аҳолиси ва саноат корхоналаридан ҳосил бўлган оқава сувларни тозалаш жараёнларининг гигиеник тавсифини ўрганиш ва профилактика тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро шаҳар оқава сувларини тозалаш иншоотларининг гигиеник ва гигиеник самарадорлиги, станциядаги механик, биологик тозалаш босқичида қўлланиладиган панжара, қумтуткич, тиндиргич, аеротенкларнинг иш самарадорлиги бўйича лаборатория натижалари ва табиий синамалар асосида гигиеник ўрганилган ва уларнинг иш самарадорлигини меъёрларга мос келиши исботланган;
Бухоро шаҳридан хосил бўлаётган оқава сувларни шаҳар канализация бош иншоотида тозалангандан сўнг оқмайдиган сув манбаси, Денгизкўл очиқ сув ҳавзасига ташланади, мазкур сув манбасидан олинган сув намуналар ундаги муаллақ моддалар, эриган кислородга бўлган биокимёвий эҳтиёж, оксидланиш кўрсаткичи, гелминт тухумларининг сони, эриган кислород ва тозаланган оқава сув таркибидаги қолдиқ хлорни сақлаш даражаси бўйича ўрганилди ва сув ҳавзасининг тоифасига мос келиши лаборатория натижалари хамда табиий синама кўрсаткичларига асосан тўғри ташкил этилганлиги аниқланган;
оқмайдиган сув манбасига кирувчи Денгизкўлнинг суви сифатига тозаланган чиқинди сувларнинг кўрсатадиган таъсири сув таркибидаги эриган кислородга бўлган кимёвий эҳтиёж, сунъий юза фаол моддалар, фосфатлар, хлоридлар, оғир метал тузлари, ўта хавфли кимёвий бирикмалар консентратсияси, патоген микроорганизмлар ва қолдиқ хлор миқдори бўйича кимёвий ва бактериологик лаборатория натижаларини СанҚ ва М гигиеник меъёрларига бўйича сув ҳавзасининг II тоифасига мос келиши исботланган;
канализация тозалаш иншооти қурилмаларини техник ва гигиеник жиҳатдан иш самарадорлигини ошириш орқали, ҳудуднинг микроиқлим, экологик омилларига кўрсатиладиган салбий таъсирларни камайтириши, аҳоли ўртасида сув билан боғлиқ бўлган касалликлар даражасини пасайтириш ва аҳолининг турмуш шароити хамда ҳаёт сифати оширилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли ва саноат корхоналаридан ҳосил бўлувчи оқава сувларнинг гигиеник тавсифи (Бухоро шаҳри мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. илк бор Бухоро шаҳар оқава сувларини тозалаш иншоотларининг хусусиятларини зарар ва хавф даражаси бўйича ҳар томонлама гигиеник баҳоланган; Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти иссиқ иқлим шароитига кирувчи Бухоро шаҳар аҳолиси ва ишлаб чиқариш корхоналаридан хосил бўлган чиқинди сувларни тозалашга ихтисослашган Бухоро шаҳар канализация тозалаш иншоотининг иш фаолияти, қурилмаларнинг техник ва гигиеник самарадорлигини баҳолаш, мазкур қурилмаларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган чора –тадбирларни белгилаш. Олинган илмий натижалар шаҳар чиқинди сувларини тозалашнинг гигиеник жиҳатлари ва тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини гигиеник баҳолангани Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (09.10.2023 й.;) №1/341 ҳамда Ғиждувон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (19.10.2023 й.;) №5/482 буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Олинган натижалар асосида тавсия этилган чора тадбирларни қўлланилиши, ахолини сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилашга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, ахоли ўртасида сувга боғлиқ бўлган касалланиш ҳолатларини камайтиришга, минтақадаги юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Канализация қурилмаларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун йиллик эксплуатасион ҳаражатларни ҳисоблаб чиқиш зарур, у эса ишга тўланадиган маош фонди, амартизасион чиқимлар, ишлаб чиқариш қиймати, электор энергияси, иссиқлик, газ, траснспорт ва реагентлар қийматидан келиб чиқади. 1 м3 чиқинди сувни тозалаш учун 6 минг 554 сўм маблағ сарфланади. Хулоса: Бухоро шаҳар аератсия станцияси иш қурилмаларини чиқинди сувларни тозалашининг лойиҳавий қуввати 100000 м3 ни ташкил этади. мазкур тадқиқот натижасида Бухоро шаҳар оқава сув таминоти МЧЖ нинг сув тозалаш қурилмаларини созлигини сақлашга эришилади ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик. Денгизкўл очиқ сув ҳавзаси санитар топографик текширилган ва санитар гигиеник ҳолати комплекс баҳоланган; Денгизкўл очиқ сув ҳавзасини санитар топографик текшириш, мазкур сув ҳавзасини санитар гигиеник ҳолатини комплекс баҳолаш, илк бор иссиқ иқлим шароитида оқмайдиган сув манбасига кирувчи Денгизкўлнинг суви сифатига тозаланган чиқинди сувларни кўрсатадиган таъсирини ўрганиш ва илмий асосланган назарий асослари яратилганлиги билан изоҳланган. Олинган илмий натижалар шаҳар чиқинди сувларини тозалашнинг гигиеник жиҳатлари ва тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини гигиеник баҳолангани Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (09.10.2023 й.;) №1/341 ҳамда Ғиждувон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (19.10.2023 й.;) №5/482 буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Олинган натижалар асосида тавсия этилган чора тадбирларни қўлланилиши, ахолини сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилашга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, ахоли ўртасида сувга боғлиқ бўлган касалланиш ҳолатларини камайтиришга, минтақадаги юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Канализация қурилмаларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун йиллик эксплуатасион ҳаражатларни ҳисоблаб чиқиш зарур, у эса ишга тўланадиган маош фонди, амартизасион чиқимлар, ишлаб чиқариш қиймати, электор энергияси, иссиқлик, газ, траснспорт ва реагентлар қийматидан келиб чиқади. 1 м3 чиқинди сувни тозалаш учун 6 минг 554 сўм маблағ сарфланади. Хулоса: Бухоро шаҳар аератсия станцияси иш қурилмаларини чиқинди сувларни тозалашининг лойиҳавий қуввати 100000 м3 ни ташкил этади. мазкур тадқиқот натижасида Бухоро шаҳар оқава сув таминоти МЧЖ нинг сув тозалаш қурилмаларини созлигини сақлашга эришилади ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. Оқмайдиган сув манбасига кирувчи Денгизкўлнинг суви сифатига тозаланган чиқинди сувларнинг кўрсатадиган таъсири гигиеник асосланган; Бухоро шаҳар аҳолиси ва корхоналаридан хосил бўлган чиқинди сувларни ўз вақтида ва самарали тозалашга қаратилган чора – тадбирларни ишлаб чиқиш, тозаланган чиқинди сувларни Денгизкўл сувларига ташланиш шароитларини санитар-техник ва санитар-топографик текширишдан, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш орқали Денгизкўл сув манбасидаги биологик хилма хилликни сақлаб қолиш, худудий экологик вазиятни соғломлаштириш билан изоҳланган. Олинган илмий натижалар шаҳар чиқинди сувларини тозалашнинг гигиеник жиҳатлари ва тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини гигиеник баҳолангани Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (09.10.2023 й.;) №1/341 ҳамда Ғиждувон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (19.10.2023 й.;) №5/482 буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар асосида тавсия этилган чора тадбирларни қўлланилиши, ахолини сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилашга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, ахоли ўртасида сувга боғлиқ бўлган касалланиш ҳолатларини камайтиришга, минтақадаги юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Канализация қурилмаларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун йиллик эксплуатасион ҳаражатларни ҳисоблаб чиқиш зарур, у эса ишга тўланадиган маош фонди, амартизасион чиқимлар, ишлаб чиқариш қиймати, электор энергияси, иссиқлик, газ, траснспорт ва реагентлар қийматидан келиб чиқади. 1 м3 чиқинди сувни тозалаш учун 6 минг 554 сўм маблағ сарфланади. Хулоса: Бухоро шаҳар аератсия станцияси иш қурилмаларини чиқинди сувларни тозалашининг лойиҳавий қуввати 100000 м3 ни ташкил этади. мазкур тадқиқот натижасида Бухоро шаҳар оқава сув таминоти МЧЖ нинг сув тозалаш қурилмаларини созлигини сақлашга эришилади ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. Амалдаги талабларга кўра механик, биологик тозалаш иншоотлари иш самарадорлигини ошириш, чиқинди сувни зарарсизлантириш қурилмаларининг техник ва гигиеник самарадорлигини кучайтириш бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган; тозаланган чиқинди сувларни Денгизкўл сувларига ташланиш шароитларини санитар-техник ва санитар-топографик текширишдан, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш орқали Денгизкўл сув манбасидаги биологик хилма хилликни сақлаб қолиш, худудий экологик вазиятни соғломлаштириш билан изоҳланган. Олинган илмий натижалар шаҳар чиқинди сувларини тозалашнинг гигиеник жиҳатлари ва тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини гигиеник баҳолангани Бухоро вилояти Шофиркон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (09.10.2023 й.;) №1/341 ҳамда Ғиждувон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (19.10.2023 й.;) №5/482 буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Олинган натижалар асосида тавсия этилган чора тадбирларни қўлланилиши, ахолини сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилашга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, ахоли ўртасида сувга боғлиқ бўлган касалланиш ҳолатларини камайтиришга, минтақадаги юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Канализация қурилмаларини иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун йиллик эксплуатасион ҳаражатларни ҳисоблаб чиқиш зарур, у эса ишга тўланадиган маош фонди, амартизасион чиқимлар, ишлаб чиқариш қиймати, электор энергияси, иссиқлик, газ, траснспорт ва реагентлар қийматидан келиб чиқади. 1 м3 чиқинди сувни тозалаш учун 6 минг 554 сўм маблағ сарфланади. Хулоса: Бухоро шаҳар аератсия станцияси иш қурилмаларини чиқинди сувларни тозалашининг лойиҳавий қуввати 100000 м3 ни ташкил этади. мазкур тадқиқот натижасида Бухоро шаҳар оқава сув таминоти МЧЖ нинг сув тозалаш қурилмаларини созлигини сақлашга эришилади ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.