Джавадова Луиза Муродалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали тарқалган пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш йўллари», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1551.
Илмий раҳбар: Зойиров Тўлқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори. доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Комилов Хайдар Фозилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Башкористон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Prozone аппарати ёрдамида сурункали тарқалган пародонтитни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали тарқалган пародонтитда пародонт тўқимасидаги микроциркуляция гемодинамик бузилишлари ва даволашда қўлланиладиган мавжуд даволаш мезонлари таҳлил этилган хамда пародонт тўқимасидаги яллиғланиш жараёнининг патогенетик босқичлари хамда пародонт тўқимаси бузилишлари ўзаро боғлиқлиги исботланган;
сурункали пародонтитда пародонт тўқимаси капиллярлар васкулити, коллаген толаларнинг склерози ва гиалинози, хамда тўқима регенерация жараёнларининг бузилиши сабабли оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги шикастланишлар морфологик жиҳатдан асосланган;
илк бор пародонт тўқимасидаги микроциркулятор бузилишларни коррекция қилиш учун оғиз бўшлиғини Prozone аппарати ёрдамида натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси билан ишлов бериш усулининг самарадорлиги исботланган;
Prozone аппарати ёрдамида 0,06 % натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси билан, махсус бир маротаба ишлатиладиган Perio учи ёрдамида, 18 сония эквивалентлигида патологик милк чўнтакларни антисептик ишлов берилганда, сурункали тарқалган пародонтитнинг ремиссия даври 6 ойдан ортиқ вақтга кадар узайтирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 2 июндаги 28-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.01.2023 й 8н-з/20-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: сурункали тарқалган пародонтитни даволашда қўлланиладиган мавжуд даволаш мезонлари, материаллар ва асбобларга белгиланган чекловлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник, цито-бактериоскопик тадқиқотлар асосида сурункали тарқалган пародонтитнинг стандарт даволаш усули касалликнинг ремиссия даврини 3 ойдан 6 ойгача узайтириши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Пародонт яллиғланиш касалликлари билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўлимлари амалий фаолиятига жорий қилинган (СамДТУ қошидаги эксперт кенгашининг хулосаси 11.03.2023). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши касаллик қайталаниш частотасини пасайтириши орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги диссертацияда кўриб чиқилган муаммолар ечимининг пародонт ялиғланиш касаллиги билан беморларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий илмий – амалий қарашлари ва ёндашувларига асосланганлиги билан белгиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга стандарт даво учун ўртача 57000 сўмни сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 57000 × 4 = 228000 сўм тежалишига эришилди. Таклиф этилган даволаш профилактика усуллари пародонт тўқимаси касалликларини камайтиришга имкон берди,клиник ва микробиологик ўзгаришларнинг аниқланган динамикаси стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича тавсияларни, шунингдек олинмайдиган аппаратлар билан ортодонтик даволашнинг турли даврларида дисбиотик ўзгаришларни аниқлаштириш имконини берган ва иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: цито-бактериоскопик ва рентгенологик тадқиқотлар ёрдамида сурункали тарқалган пародонтитни даволашнинг стандарт усулларидан фойдаланиш ремиссиянинг 3 ойдан 6 ойгача узайтирилишини исботлади.
иккинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: Прозоне курилмасидан фойдаланиш учун клиник амалиётда 0,06% натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган еритмасидан фойдаланишнинг самарадорлиги клиник ва цито-бактериоскопик тадқиқотлар билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали тарқалган пародонтитни Прозоне аппаратида махсус бир маротаба ишлатиладиган Перио учи ёрдамида 0,06 % натрий гипохлорит билан 18 сония еквивалентлигида комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ПЯК билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар ва Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўлимлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-з/20-сонли 09.01.2023). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши касаллик қайталаниш частотасини пасайтириши орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот ишида замонавий усул ва ёндашувларнинг қўлланилганлиги, назарий маълумотларнинг олинган натижалар билан мос келиши, олиб борилган текширувларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, беморлар сонининг йетарлилиги, умумклиник, инструментал, морфологик ва статистик текширув усулларига асосланганлиги, барча рақамли маълумотлар замонавий компютер технологияларини қўллаб ишлов берилганлиги, шунингдек, тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий тадқиқотлар билан таққосланганлиги, чиқарилган хулоса ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга стандарт даво учун ўртача 57000 сўмни сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 57000 × 4 = 228000 сўм тежалишига эришилди. Хулоса: Прозоне қурилмаси билан 0,06 % натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси ёрдамида, махсус бир маротаба ишлатиладиган Перио учи билан, 18 сония еквивалентлигида ишлаб чиқилган схема буйича фойдаланиш асосий гурухдаги яллиғланишнинг клиник белгиларини камайтиришга имкон берди: ГИ 91,9% га, ПМA 63,4 % га, ҚИ 97,2 % га, ПИ 43,2 % га, рентгенография 59 ( 52,7%) беморларда суяк тўқималарининг 3 мм гача регенерацияси аниқланди. Комплекс даволашдан сўнг асосий гуруҳда пародонт чўнтакларида кам миқдорда аралаш флора, таққослаш гуруҳида эса Candida авлоди билан морфологик ўхшаш замбуруғ элементлари, ҳамда Actinomyces билан морфологик ўхшаш бактерия элементлари аниқланди.
учинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: Прозоне аппарати ёрдамида 0,06 % натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси билан, махсус бир маротаба ишлатиладиган Перио учи ёрдамида, 18 сония эквивалентлигида патологик милк чўнтакларни антисептик ишлов берилганда, сурункали тарқалган пародонтитнинг ремиссия даври 6 ойдан ортиқ вақтга кадар узайтирилганлиги тасдиқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали тарқалган пародонтитни Прозоне аппарати билан комплекс даволашда усулини қўллаш пародонтдаги яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради ва суяк тўқимасининг регенерациясини рағбатлантирилишига кўмаклашади; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ПЯК билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар ва Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўлимлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-з/20-сонли 09.01.2023). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши касаллик қайталаниш частотасини пасайтириши орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот ишида замонавий усул ва ёндашувларнинг қўлланилганлиги, назарий маълумотларнинг олинган натижалар билан мос келиши, олиб борилган текширувларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, беморлар сонининг етарлилиги, умумклиник, инструментал, морфологик ва статистик текширув усулларига асосланганлиги, барча рақамли маълумотлар замонавий компютер технологияларини қўллаб ишлов берилганлиги, шунингдек, тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий тадқиқотлар билан таққосланганлиги, чиқарилган хулоса ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга стандарт даво учун ўртача 57000 сўмни сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 57000 × 4 = 228000 сўм тежалишига еришилди. Хулоса: Прозоне қурилмаси билан 0,06 % натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси ёрдамида, махсус бир маротаба ишлатиладиган Перио учи билан, 18 сония эквивалентлигида патологик милк чўнтакларни антисептик ишлов бериш пародонтдаги цито-бактериоскопик кўрсаткичларни меъёрлаштирди: кам миқдордаги шиллиқ ва якка – якка эритроцитлар фонида юзаки, ҳамда кўп қаватли ясси эпителий, шунингдек, кўп бурчак шаклидаги ядросиз ясси эпителий пластлари (пилакчалар), кам миқдорда аралаш флора аниқланади.
тўртинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: сурункали пародонтитнинг умумий қабул қилинган маҳаллий даволашдан, ишлаб чиқилган алгоритмнинг ўртача умумий клиник самарадорлиги ишончли даражада 83,1%га ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 0,06% натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган эритмаси ёрдамида сурункали пародонтитни комлекс даволашда юқори самарадорликка эришилди ва бу даволаш вақтини 7,4 кунга қисқартириши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ПЯК билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд шахар ва Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўлимлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-з/20-сонли 09.01.2023). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши касаллик қайталаниш частотасини пасайтириши орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот ишида замонавий усул ва ёндашувларнинг қўлланилганлиги, назарий маълумотларнинг олинган натижалар билан мос келиши, олиб борилган текширувларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, беморлар сонининг етарлилиги, умумклиник, инструментал, морфологик ва статистик текширув усулларига асосланганлиги, барча рақамли маълумотлар замонавий компютер технологияларини қўллаб ишлов берилганлиги, шунингдек, тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий тадқиқотлар билан таққосланганлиги, чиқарилган хулоса ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга стандарт даво учун ўртача 57000 сўмни сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 57000 × 4 = 228000 сўм тежалишига эришилди. Хулоса: Прозоне қурилмаси билан 0,06 % натрий гипохлоритнинг озонлаштирилган еритмаси ёрдамида ишлаб чиқилган комплекс даволашнинг умумий самарадорлигини 83,1 % га ошириш ва даволаш вақтини 7,4 кунга қискартириш ремиссияни 6-8 ойгача узайтириш имконини берди. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир беморга стандарт даво учун ўртача 57000 сўмни сарфланиши, йил давомида ўртача 4 маротаба даволанишини ҳисобга олганда 57000 × 4 = 228000 сўм тежалишига еришилди.