Сативолдиева Дилдора Садридин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили топонимик тизимида конверсия ва трансонимизация”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil11555.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Хожиалиев Исмоил Тожибоевич, филология фанлари номзоди, доцент; Туробов Абдурайим Маликович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили топонимлар макрокўламидаги конверсия ва трансонимизация масалаларини Наманган вилояти топонимияси материаллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топонимик атоқли отларнинг ясалишга кўра апеллятив лексикадан структураси ва ифодаланишидаги фарқли жиҳатлари, топонимларнинг ҳосилавий шаклланишидаги усуллари, луғавий, морфологик асослари, восита ва моделлари орқали уларнинг этимологик, тарихийлик, лингвомаданий белгилари аниқланган;
топонимларнинг ясалишидаги ўзига хос лисоний хусусиятлар, апеллятив лексика негизида конверсия усулда топонимлар ясалишининг структурал лексик ва номинацион-мотивацион асослари ҳамда янги пайдо бўлган ономастик бирликлар таркибидаги лексик-семантик, морфологик, структурал ўзгаришларнинг табиий, ижтимоий, иқтисодий-сиёсий омиллари ва маданий, маиший ҳамда мафкуравий сабаблари очиб берилган;
ономастик бирликларнинг ўзаро муносабати, бирининг иккинчисига ўтиши – трансонимизация, унинг юзага келишидаги лисоний ва нолисоний омиллар ҳамда ономастик конверсиядан трансонимизация ҳодисаси орқали юзага чиқувчи лексик-семантик, грамматик ва структурал хусусиятлар илмий-назарий асослар билан далилланган;
турли ономастик бирликлардан трансонимизация усулида ҳосил бўлган антропотопоним, этнотопоним, геортотопоним, мифотопоним, агиотопоним ва бошқа топоним турлари ҳамда бир топонимдан бошқа топоним ҳосил бўлиши билан боғлиқ деривация масалаларининг лингвистик йўллари, белгилари таҳлилий-тавсифий йўл ва усуллар орқали исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили топонимиясида конверсия ва трансонимизация тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:
ономастик бирликларнинг ўзаро муносабати, бирининг иккинчисига ўтиши – трансонимизация, унинг юзага келиш омиллари, сабаблари ва ономастик конверсиядан фарқли жиҳатлари, бошқа ономастик бирликлардан трансонимизация усулида жой номлари ҳосил бўлиши – топонимлашув (топонимизация) ва унинг маҳсули сифатида ҳосил бўлган антропотопоним, этнотопоним, агиотопонимлар ҳамда бир топонимдан бошқа топоним ҳосил бўлиши масалаларига доир илмий-назарий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йиллар бажарилган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларининг ўғзаки ва ёзма компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-июлдаги 01/10-1326 сон маълумотномаси). Натижада атоқли отлар, хусусан, топонимларнинг ясалиш ва ҳосил бўлиш усуллари ҳамда моделлари, апеллятив лексикадан конверсия усулида ҳосил бўлишига доир изоҳ ҳамда талқинлар такомиллашган;
ономастик бирликларнинг ўзаро муносабати, бирининг иккинчисига ўтиши – трансонимизация, унинг юзага келиш омиллари, сабаблари ва ономастик конверсиядан фарқли жиҳатлари, бошқа ономастик бирликлардан трансонимизация усулида жой номлари ҳосил бўлиши – топонимлашув (топонимизация) ва унинг маҳсули сифатида ҳосил бўлган антропотопоним, этнотопоним, агиотопонимлар ҳамда бир топонимдан бошқа топоним ҳосил бўлиши масалаларига доир илмий-назарий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-июлдаги 01/10-1325-сон маълумотномаси). Натижада ономастик бирликларнинг ўзаро муносабати, трансонимизация ва у асосида топонимлар ҳосил бўлишига доир изоҳ ҳамда талқинлар мукаммаллашган;
атоқли отлар, хусусан, топонимлар ясалишидаги ўзига хос лисоний жиҳатлар, оддий сўзлар (апеллятив лексика) негизида конверсия усулида топонимлар ҳосил бўлишининг лексик-семантик ва номинацион-мотивацион, морфологик асослари, ономастик бирликларнинг ўзаро муносабати, бирининг иккинчисига ўтиши – трансонимизация, бошқа атоқли отлардан топонимлар ҳосил бўлиши, антропотопоним, этнотопоним, агиотопоним ва бошқа топоним турлари ҳосил бўлишига доир илмий хулосаларидан 2022-2023-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллий маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадио канали давлат муассасасасининг 2023-йил 30-июндаги 02-36-989-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг ўзбек тилида топонимлар ясалишига доир билим ва тасаввурларини бойишида аҳамиятга эга бўлган.