Халикова Мохигул Халимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Турли тизимли тилларда сонлар номинациясининг лингвомаданий тавсифи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рғйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3200.
Илмий раҳбар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кғрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммедовна, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Муҳайё Ҳасановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда сонлар номинациясининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамлар инсон когнитив тажрибасининг ажралмас қисми сифатида фақатгина миқдор ва саноқни ифодаловчи семантик бирлик бўлмай, балки магик, фалсафий, тасаввуфий, диний, рсихологик маъноларга эгалиги ва ушбу экстралингвистик маънолар инсоннинг ротенсиали/имконийатларини роъйобга чиқариш, унинг рсихологик рортретини аниқлаш, соғлиқ, истеъдод ва келажак ҳақидаги билимларни оърганишга имкон яратиши исботланган;
қиёсланаётган тиллар тизимидаги сонлар номинациясининг лингвокултурологик хусусиятлари ҳар бир халқ тилининг қадрийат ва меъйорлар, тил ва нутқ маданияти, халқнинг миллий менталитети, миллий-лисоний, маданий-ахлоқий ва маърифий дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги асосланган;
чоғиштирилаётган тиллар дискурсида рақам ва сон номинациясининг бирмаънолилик ва кўпмаънолилик, нейтрал ва эмоционаллик, ижобий ва салбий коннотация, контекстга боғлиқ ва боғлиқ эмаслик каби зиддиятлар замирида турли матнлар доирасида контекстуал мазмун касб этиб, миллий консептуал майдон ва менталитетни ифодалашда устуворлиги аниқланган;
қиёсланаётган тиллардаги сонлар иштирокида шаклланган қатор иборалар, турғун бирикмалар, мақол, матал ва афоризмлар ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналарида рақамлар тил ва маданийат, тил ва тафаккур муносабатлардаги маданий код сифатида коъчма маънони ифодалашда хизмат қилиши, оламнинг лисоний манзарасини шакллантиришда ва коммуникатив вазифаларни бажаришда прагматик таъсирнинг потенсиал воситаси сифатида фаоллашуви далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда сонлар номинациясининг лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
рақамлар инсон когнитив тажрибасининг ажралмас қисми эканлиги, улар фақатгина миқдор ва саноқни ифодаловчи семантик бирлик бўлмай, балки магик, фалсафий, тасаввуфий, диний, рсихологик маъноларга эга эканлиги ва ушбу экстралингвистик маънолар инсоннинг ротенсиали\имконийатларини роъйобга чиқариш, унинг рсихологик рортретини аниқлаш, соғлиқ, истеъдод ва келажак ҳақидаги билимларни оърганишга имкон беришига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 30-апрелдаги 01-2181-сон маълумотномаси). Натижада, рақамларнинг инсон тафаккурида турли экстралингвистик, психологик, антропологик омиллар билан боғлиқлиги, турли соҳа вакиллари нутқида ранг-баранг маъноларда ишлатилиш ўринларини ёритишда диссертация хулосаларига таянилган;
қиёсланаёйган тиллар тизимидаги сонлар номинациясининг лингвокултурологик хусусиятлари ҳар бир халқ тилининг миллий-лисоний, маданий-ахлоқий, маърифий, қадрийат ва меъйорлар, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Бухоро давлат университетида 2021-йил август-декабр ойларида бажарилган АҚШнинг СУЗ800-18-ИН0049-рақамли – “ФЕП” Фаcултй Энричмент Програм мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 30-апрелдаги 01-2180-сон маълумотномаси). Натижада, миллий-ментал хусусиятли рақам ва сонларнинг маданиятлараро мулоқотда улардан фойдаланишнинг ўзига хос ажралиб турадиган жиҳатлари аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллар дискурсида рақам ва сон номинациясининг бирмаънолилик ва кўпмаънолилиги, нейтрал ва эмоционаллиги, ижобий ва салбий коннотайсияга эгалиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ эмаслиги уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал мазмун касб этиши, миллий консептуал майдон ва менталитетнинг маълум бир қисмини ифодалаши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завки”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали”нинг 2023-йил 3-октябрдаги 02-36-1484-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг ўзбек халқи тилида қўлланадиган рақамлар билан боғлиқ коннотатив маънолар ва уларнинг мазмун-моҳияти халқ ижтимоий турмушида азалдан маданият билан боғлиқ лексик тизим шаклланганидан далолат бериши асосланган.