Эргашев Сирожиддин Абдигаффоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятида пахта тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Gr183.
Илмий раҳбар: Исаев Акбаржон.Абдулхамидович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод.Абдуллаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Абдиназарова Хидоятхон Ориповна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти пахта-тўқимачилик кластерларини жойлаштиришга таʼсир этувчи омилларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда тармоқ ва ҳудудий таркибини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластерларини географик жойлашуви ва горизонтал ҳамда вертикал алоқадорликларининг илмий асосланган услубий ёндашуви ишлаб чиқилган;
вилоятда пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил этишнинг иқтисодий самарадорлиги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурслари ўртасидаги Спирмен-корреляция коеффисиенти асосида аниқланган;
Андижон вилоятида пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлашуви ва ҳудудий ташкил этиш юзасидан илмий тавсия ҳамда пахта-тўқимачилик кластерларининг тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган;
АрcГИС дастурида вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишлаб чиқариш циклларини ташкил этиши ва меҳнат ресурсларини иш билан таʼминлашга доир туркум карталар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон вилоятида пахта-тўқимачилик кластерлари ҳудудий ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик кластерларини географик жиҳатидан ўрганишда илмий асосланган услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2024 йил 29 февралдаги 03/22-111-сонли маʼлумотномаси). Натижада, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мажмуали таҳлил қилиш, баҳолаш имконияти яратилган;
вилоятда пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил этишнинг иқтисодий самараси Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2024-йил 29-февралдаги 03/22-111-сонли маʼлумотномаси). Натижада, пахтани қайта ишловчи саноат корхоналарининг ҳудудий мужассамлаштириш асносида кластерларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган;
Андижон вилоятида пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлашуви ва ҳудудий ташкил этиш юзасидан илмий тавсия Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2024 йил 29 февралдаги 03/22-111-сонли маʼлумотномаси). Натижада, вилоят кластер бўгʻинидаги корхоналарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳудудий ташкил этиш юзасидан таʼсир кўрсатувчи омилларни баҳолаш имконияти яратилган;
АрcГИС дастурида вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишлаб чиқариш циклларини ташкил этилиши ва меҳнат ресурсларини иш билан таʼминлашга доир мавзули карталардан Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси амалиётида ва миллий географик ахборот тизимини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2024 йил 29 февралдаги 03/22-111-сонли маʼлумотномаси). Натижада, Миллий географик ахборот тизимининг Андижон вилояти саноат тармоқларига тегишли иқтисодий-ижтимоий маʼлумотларни кенгайтириш ва сифатини яхшилаш имконини берган;
вилоят пахта-тўқимачилик кластерларининг тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастури Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси 2024 йил 29 февралдаги 03/22-111-сонли маʼлумотномаси). Натижада, Андижон вилоятида “Ўзбекистон-2030” стратегиясидаги вазифаларни бажариш нуқтайи назаридан, пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил этишни прогнозлаштириш дастурини яратиш имконини берган.