Сарманов Орифжон Адилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда божхона тўловлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2802.
Илмий раҳбар: Пардаев Тулкин Насирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Қодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона тўловлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
импортёрларни рағбатлантириш ва ҳисоб-китобларни халқаро стандартларга имплементация қилиш талаби асосида божхона хизмати томонидан ундирилган солиқларни қайтарилишини ҳисобда акс эттириш учун 140100 – “Қўшилган қиймат солиғи”, 140200 – “Акциз солиғи” счётларини киритиш ҳамда ҳисоб регистрлари ва субконтоларда расмийлаштириш таклифи асосланган;
давлат бюджетига тўловларнинг ундирилмаслик рискини минималлаштириш мезони асосида божхона тўловлари мониторинги натижасида қўшимча ҳисобланган даромадларни акс эттириш учун “Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот”га “Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йилларнинг божхона тўловлари” 021-сатрни киритиш ва уни бюджет ҳисоботининг шакллари билан оффсеттинг қилиш таклифи асосланган;
божхона тўловлари ҳисобининг ахборот-таҳлилий таъминотини кенгайтириш мақсадида импорт товарлари юк эгасига топширилганидан кейинги божхона назорати ва божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш муддатини амалдаги бир йилдан уч йилга узайтириш ҳамда адвалор ставкаларни қўллаш орқали бюджет даромадларини барқарорлаштириш таклифи асосланган;
божхона тўловлари йиғилувчанлиги ҳисобига таъсир этувчи импорт динамикаси, импортёрлар сони, имтиёз ва преференциялар, божхона божининг ўртача арифметик ставкаси, ҚҚС ставкаси каби омиллар асосида давлат бюджетига божхона тўловлари тушумининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда божхона тўловлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
импортёрларни рағбатлантириш ва ҳисоб-китобларни халқаро стандартларга имплементация қилиш талаби асосида божхона хизмати томонидан ундирилган солиқларни қайтарилишини ҳисобда акс эттириш учун 140100 - “Қўшилган қиймат солиғи”, 140200 – “Акциз солиғи” счётларини киритиш ҳамда ҳисоб регистрлари ва субконтоларда расмийлаштириш таклифи бўйича таклиф божхона тўловларининг давлат бюджети даромадлари таркибидаги улушини аниқлашда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 9 январдаги 8/25-23-001-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида божхона хизмати томонидан давлат бюджетига ундирилган тушумларнинг давлат бюджети даромадлари таркибидаги улуши 2022 йилда 3 фоиздан 22 фоизга ошишига эришилиб, божхона хизмати фаолиятини алоҳида баҳолаш учун замин яратилган;
давлат бюджетига тўловларнинг ундирилмаслик рискини минималлаштириш мезони асосида божхона тўловлари мониторинги натижасида қўшимча ҳисобланган даромадларни акс эттириш учун “Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот”га “Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йилларнинг божхона тўловлари” 021-сатрни киритиш ва уни бюджет ҳисоботининг шакллари билан оффсеттинг қилиш бўйича таклиф Божхона қўмитаси томонидан ҳисоботларни шакллантиришда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 9 январдаги 8/25-23-001-сон маълумотномаси). Натижада, божхона тўловлари мониторинги жараёнида қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ҳисобга олиш, ундирилишини назорат қилиш ва ҳисоботини шакллантириш имконияти яратилган;
божхона тўловлари ҳисобининг ахборот-таҳлилий таъминотини кенгайтириш мақсадида импорт товарлари юк эгасига топширилганидан кейинги божхона назорати ва божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш муддатини амалдаги бир йилдан уч йилга узайтириш ҳамда адвалор ставкаларни қўллаш орқали бюджет даромадларини барқарорлаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-748-сон Қонунининг 41-бандида ўз аксини топган (Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 9 январдаги 8/25-23-001-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида божхона расмийлаштирувидан кейинги назорат самарадорлиги ва божхона тўловлари таҳлили базаси кенгайганлиги сабабли қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ундириш имконияти яратилган бўлиб, 2023 йилда қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари 2022 йилга қараганда
4,5 баробар ёки 779,1 млрд сўм ортишига эришилган;
божхона тўловлари йиғилувчанлиги ҳисобига таъсир этувчи импорт динамикаси, импортёрлар сони, имтиёз ва преференциялар, божхона божининг ўртача арифметик ставкаси, ҚҚС ставкаси каби омиллар асосида давлат бюджетига божхона тўловлари тушумининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Божхона қўмитаси томонидан давлат бюджетининг тушумлари прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 9 январдаги 8/25-23-001-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш такомиллашган.