Расулова Нодира Сардаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертацива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистон коммунистик партияси кадрлар тайёрлаш сиёсатининг совет мафкураси таргʻиботига йўналтирилиши тарихи”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tar231
Илмий маслаҳатчи: Юнусова Хуршида Эркиновна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолияи кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Маҳкамова Надира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор; Хайдаров Муродилла Махмуталиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925–1991-йилларда Ўзбекистон коммунистик партияси кадрлар тайёрлаш сиёсатининг совет мафкураси тарғиботига йўналтирилиши тарихини ҳар томонлама ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Коммунистик партия тоталитар мафкурани кучайтириш орқали синфий ҳукмронликни шакллантириб, партия мафкураси давлат мафкурага айланиб боришига ҳамда давлат ва партия органлари вазифаларининг тартибсиз қоришувига сабаб бўлганлиги, бу эса халқ устидан сиёсий ҳукмронлик ўрнатиб, барча давлат лавозимларининг партия аъзолари томонидан эгалланишига олиб келганлиги далилланган;
Коммунистик партия ташкилотлари ҳукмронликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида оммавий-сиёсий ишларни амалга оширганлиги, бунда тарғибот-ташвиқот ва номенклатура тизимлари аниқ ишлаганлиги, жамиятни тўлиқ назорат ва эксплуатация қилиш усулини қўллаган номенклатура тизими корхоналар, муассасалар, ўқув юртлари ҳамда аҳоли яшаш жойларида суҳбатлар ва сиёсий ўқувни кучайтириб борганлиги, бунга қарши чиққанлар қатағон қилинганлиги исботланган;
ўтган асрнинг 20–30-йилларидан бошлаб Совет давлатида ижтимоий, маданий ва сиёсий фаолият такомиллаштирилиб, “ягона совет маданияти”ни шакллантиришга ҳаракат қилингани, халқни совет ҳокимияти атрофида жипслаштиришга хизмат қилувчи таянч пунктлар (қишлоқ ва шаҳарларда сиёсий ва маданий марказ саналган клублар тармоғи, “қизил чойхона”лар, “деҳқон уйлари”, ўрта мактаблар, сайёр кинотеатрлар)га алоҳида эътибор қаратилгани асослантирилган;
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг ташкил этилиши ҳамда “партия-давлат” типидаги ташкилотга айланиши, унинг сўз эркинлигига тўсиқ бўлиб, кадрлар тайёрлаш тизимида жиддий камчиликларга, салоҳиятли етакчилар пайдо бўлишига олиб келадиган рақобат муҳитининг йўқ қилинишига олиб келганлиги аниқланган;
Коммунистик партиянинг “ягона совет жамияти қуриш” борасидаги тажрибаси муваффақияцизликка учраши оқибатида келиб чиққан сиёсий инқироз иттифоқдош республикаларда янги ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар пайдо бўлишига олиб келганлиги ва улар жамиятдаги сиёсий ислоҳотларда катта ўрин тутгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган ЎзКП кадрлар тайёрлаш сиёсатининг совет мафкураси тарғиботига йўналтирилиш тарихига оид илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Коммунистик партия тоталитар мафкурани кучайтириш орқали синфий ҳукмронликни шакллантириб, партия мафкураси давлат мафкурага айланиб боришига ҳамда давлат ва партия органлари вазифаларининг тартибсиз қоришувига сабаб бўлганлиги, бу эса халқ устидан сиёсий ҳукмронлик ўрнатиб, барча давлат лавозимларининг партия аъзолари томонидан эгалланишига олиб келганлиги ҳақидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022–2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 11-март 91-сон маълумотномаси). Бу эса тарғибот ишларида иштирок этган тингловчилар мазкур маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.
Коммунистик партия ташкилотлари ҳукмронликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида оммавий-сиёсий ишларни амалга оширганлиги, бунда тарғибот-ташвиқот ва номенклатура тизимлари аниқ ишлаганлиги, жамиятни тўлиқ назорат ва эксплуатация қилиш усулини қўллаган номенклатура тизими корхоналар, муассасалар, ўқув юртлари ҳамда аҳоли яшаш жойларида суҳбатлар ва сиёсий ўқувни кучайтириб борганлиги, бунга қарши чиққанлар қатағон қилинганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 12-март 59-сон маълумотномаси). Бу эса музейга ташриф буюрувчиларда кадрлар тайёрлаш сиёсати коммунистик мафкурага асосланиб, мамлакатда халқ ҳаёти батамом ягона партия таъсирига тушиб қолганлиги ҳақида маълумотга эга бўлишларига хизмат қилган;
ўтган асрнинг 20–30-йилларидан бошлаб Совет давлатида ижтимоий, маданий ва сиёсий фаолият такомиллаштирилиб, “ягона совет маданияти”ни шакллантиришга ҳаракат қилингани, халқни совет ҳокимияти атрофида жипслаштиришга хизмат қилувчи таянч пунктлар (қишлоқ ва шаҳарларда сиёсий ва маданий марказ саналган клублар тармоғи, “қизил чойхона”лар, “деҳқон уйлари”, ўрта мактаблар, сайёр кинотеатрлар)га алоҳида эътибор қаратилгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тарихини комплекс ўрганишда, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси: ўтмиши ва бугуни” номли китоб-албом тайёрлашда, Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғида жойлашган Шон-шараф музейининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси” бурчагини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тарихи ва бугуни музейини тегишли маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 7 март 1/1-1806-сон маълумотномаси). Бу эса талаба ва курсантлар совет давлати коммунистик мафкура ғояларини тарғиб этишда маданият ходимларидан фойдаланганлигига оид маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган.
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг ташкил этилиши ҳамда “партия-давлат” типидаги ташкилотга айланиши, унинг сўз эркинлигига тўсиқ бўлиб, кадрлар тайёрлаш тизимида жиддий камчиликларга, салоҳиятли етакчилар пайдо бўлишига олиб келадиган рақобат муҳитининг йўқ қилинишига олиб келганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Очиқ дарс”, “Мавзу”, “Аслида қандай?” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 29-майдаги 06-31-840-сон маълумотномаси). Бу эса телетомошабинларга коммунистик партиянинг шаклланиши, давлат устидан монопол ҳукмронлик ўрнатгани, бунинг жамиятга келтирган салбий оқибатлари, истиқлол арафасида Ўзбекистонда ташкил этилган жамоат бирлашмалари ҳақида керакли маълумотларни билиб олиш имконини берган;
Коммунистик партиянинг “ягона совет жамияти қуриш” борасидаги тажрибаси муваффақияцизликка учраши оқибатида келиб чиққан сиёсий инқироз иттифоқдош республикаларда янги ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар пайдо бўлишига олиб келганлиги ва улар жамиятдаги сиёсий ислоҳотларда катта ўрин тутгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари учун “Ўзбекистон тарихи”, “Жаҳон тарихи”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 15 августдаги 18-сон буйруғига асосан берилган 718-003 рақамли ҳамда 2020-йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан берилган 418-034 рақамли махсус рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-август 391-сонли буйруғига асосан берилган 721151-рақамли махсус рухсатнома). Ушбу жорий этилиш натижасида курсантлар Ўзбекистон тарихини замон талаблари асосида ўрганиш, тарихий-маданий жараёнларни янгича илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш имконига эга бўлди.