Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадаев Нуриддин Эрдашевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Сифатли тола олиш мақсадида тоштутгич қурилмасининг самарали конструксиясини яратиш” 05.06.02- “Тоʻқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т2305
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PHD.03/04.10.2023.Т.174.01 Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Акбархон Хожиаахмадхонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хом ашёси таркибидаги оғир аралашмаларни ажратиб олиш самарадорлигини ошириш, сифатли тола олиш мақсадида тоштутгич қурилмасини янги конструксиясини ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта ва оғир аралашмаларнинг биргаликдаги ҳаракатини бир компонентлик муҳит сифатида қабул қилиб олиб, уларнинг тоштутгич қурилмасининг кириш қисмидаги ҳаракати бўйича траекориялари аниқланган;
тоштутгич ишчи камерасида пахта хомашёси таркибидаги оғир аралашмаларни тўла ажратиш жараёнида қавариқ шаклидаги қозиқчали барабан ва     тўрли юзани тола ва чигитга таъсир қиладиган яъни зарб кучлари ва аеродинамик кучларни ҳисобга олиб математик модели олинган;
қозиқли барабанни ўрнатилиш участкаси аеродинамик қонуниятлар асосида ташувчи ҳавога энг кам таъсир қилувчи қаршилик кучларни ҳисобга олган ҳолда топилган;
тўпланган оғир аралашмаларни қурилманинг чўнтак қисмидан қисқа вақтда чиқариб юборишда клапанларнинг қиялик бурчаклари тўғри бурчакли учбурчак учун Пифагор теоремалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини пневмотранспорт ёрдамида ташиш жараёнидаги тоштутгич қурилмасини конструксиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган такомиллаштирилган тоштутгич қурилмаси Жиззах вилояти “Пахтакор текс” МЧЖ ҚКга қарашли Зарбдор пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 03/22-177-сон маълумотномаси). Натижада майда ифлосликлардан 3,5 % дан 3.1 % гача камайишига, чигит шикастланиши 3,6% дан 3.2 % гача тозаланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish