Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаева Муаззам Исроилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Аррали жинлаш машинасининг ишчи камерасига тезлатгич ўрнатиш ҳисобига унинг самарадорлигини ошириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т1840
Илмий раҳбар: Умаров Акмал Акпаралиевич, техника фанлари фалсафа доктори, PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Жамшид Камбаралиевич, техника фанлари  доктори, доцент; Саттаров Нурилло Музаффар ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тола ажратиш машинасининг ишчи камерасидаги хомашё валиги зичлигини тезлатгичнинг электромотори юкланиш токи орқали таъминловчи валиклар тезлигини автоматик ростлаш ҳисобига унинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тола ва чигитнинг сифат кўрсатгичлари ва ускуна иш унуми хомашё валигининг тезлигига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда ишчи камерадаги тезлатгич тезлигини бошқариш мехатроник тизими ишлаб чиқилган;
аррали жин ишчи камерасидаги тезлатгич ва пахта бўлакчаси ҳаракати қонуниятлари таҳлили асосида пахтани аррали жинлаш жараёнининг динамик параметрлари – тезлатгич айланиш частотаси ва диаметрининг мақбул қийматлари аниқланган;
машинанинг иш унумдорлиги, тола ва чигитнинг сифат кўрсаткичларининг жинлаш жараёни параметрлари билан ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб хомашё валиги зичлигининг тезлатгич электромотори юкланиш токи ўзгаришига кўра валиклар тезлигини ростлаш усули ишлаб чиқилган;
тезлатгич айланиш тезлиги ва диаметри ҳамда ускуна иш унуми, тола ва чигитнинг сифат кўрсаткичларининг ўзаро боғланиш қонунияти таҳлили асосида хомашё валиги зичлигини тезлатгич электромотори юкланиш токи орқали автоматик ростлаш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хомашё валиги зичлиги тезлатгич электромотори юкланиш токи орқали ростланадиган аррали жинлашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ишчи камерасига ўрнатилган тезлатгич орқали хомашё валиги зичлиги ростланадиган аррали жин «Наманган Тўқимачи Cлустер» МЧЖ га қарашли «Чуст пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик Кластерлари» уюшмасининг 2023 йил 19 апрелдаги №02-22-296-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган-77 селекцион навида И-нав 1-синф пахтани ишлашда пахта толасидаги нуқсон ва ифлос аралашмалар йиғиндисини 0,9% га камайтириш, чигитнинг механик шикастланишини 0,8% га камайтириш, машинанинг иш унумдорлигини 10 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish