Барнаева Мунирахон Абдурауфовнанинг
фалсафа доктор (phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланишга мойил ерларда қатламли босқичли юмшатиш технологиясини тадқиқ қилиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.02 - Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/T4801
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент Дилмурод Гуломович Ахмеджонов, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Жавлонбек Курбанбаевич Ишчанов.
Етакчи ташкилот - Термиз муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятининг шўрланишга мойил тупроқларида ғўза ўсимлигини етиштиришнинг сув ва ресурстежамкор технологияларидан бири қатламли босқичли юмшатиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятининг шўрланишга мойил тупроқларида ғўза ўсимлигини етиштиришда мавсумий суғориш меъёрлари 5010-4009 м3/га ва суғоришлар сони 3 марта бўлиши, босқичли-қатламли юмшатиш 5 марта, чуқурлиги 16 см дан 40 см гача ортиб боришини таъминлаш орқали сув ва ресурстежамкор қатламли босқичли технологияси такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятининг шўрланишга мойил тупроқлари (сизот сувлар сатҳи 1,5 м дан 3 м гача, тупроқ шўрланиш кўрсатгичи 5 дС/м дан 9 дС/мгача бўлган шароит)да ғўза ўсимлигини етиштиришда такомиллаштирилган технология (босқичли қатламли юмшатишлар сони 2 - 5 ва уларнинг чуқурлиги 16 – 40 см оралиғида ўзгариши) кўрсаткичларининг мавсумий сув истеъмоли ва ҳосилдорлигига таъсири кўп йиллик тўрт омилли дала тажрибалари орқали аниқланган;
ғўза ўсимлигини етиштиришда такомиллаштирилган технологиянинг мақбул параметрлари дала шароитлари (тупроқ шўрланиш даражаси, унинг механик таркиби, мавжуд сув ресурслари ва сизот сувлари сатҳи)дан келиб чиққан ҳолда белгиланган;
намлик ва тузнинг кўчишини математик моделлари ҳамда такомиллаштирилган тупроқ ишлов бериш технологиясини қўллаш натижасида юзага келадиган чегаравий шароитлар асосида тупроқдаги намлик ва туз миқдорини ўзгаришини тавсифловчи формулалар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза ўсимлигини етиштиришнинг сув ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
қатламли босқичли юмшатиш технологиясини қўллаш орқали ғўзани суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-65% режимда мавсумий суғориш меъёри оғир механик таркибли тупроқларда ўртача гектарига 4023 м3 га, назоратга нисбатан мос равишда 993 м3/га (ёки 19,8%) га суғориш суви тежалган (“Ислом Нуршод Дилшод” фермер хўжалиги маълумотномаси 05.09.2023 йил). Натижада ғўза ҳосилдорлиги қатламли босқичли юмшатиш технологияси асосида суғорилганда оғир механик таркибли тупроқларда гектарига 39,6 центнерга, назоратга нисбатан мос равишда 8,2 ц/га (ёки 26%) га ошган
Қатламли босқичли юмшатиш технологиясида тупроққа ишлов берилиши ғўзанинг гуллаш давридан олдин ёки пахта илдизларининг тўлиқ тутиши вақти бошланишида амалга оширилиши лозим. Яъни кенглиги 159 мм бўлган култиватор панжаҳаси ёрдамида 16-18 см чуқурликда, кенглиги 130 мм бўлган култиватор панжаҳаси билан 28-30 см чуқурликда, кенглиги 50 мм бўлган култиватор панжаҳаси билан эса 38-40 см чуқурликни юмшатиш керак. (Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маълумотномаси 08.09.2023 йил). Натижада суғоришлар сони ва миқдори босқичли қатламли юмшатиш орқали тупроққа ишлов берилганда минимум биттага камаяди ҳамда тупроқ фаол қатламининг шўрланиш ҳавфи кузатилмайди.
Қатламли босқичли юмшатиш технологияси Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “Ислом Нуршод Дилшод” (22 гектар), “Нурислом” (17 гектар) фермер хўжаликлари майдонларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 03/37-73-сонли маълумотномаси). Натижада ғўза ҳосидорлиги гектарига 8,2 центнерга ошган, суғоришлар сони биттага камайиб, сувни иқтисод қилиш имконияти яратилган.