Хамраев Ғайрат Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Бухоро амирлигининг Қушбеги ҳужжатларида амирлик маъмурий бирликларига оид маълумотлар: тарихий-географик таҳлил, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.4. PhD/Tar.1716
Илмий раҳбар: Эшов Баходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори, доцент Хушвақов Наби Олимович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлигининг Қушбеги архиви ҳужжатларида амирликдаги маъмурий-сиёсий бирликларга оид маълумотларни тарихий-географик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали сўнгги ўрта асрларда минтақада юз берган ижтимоий- демографик ҳамда маъмурий-ҳудудий ўзгариш жараёнларини илмий таҳлил этишдан иборат. иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро Қушбеги архиви ҳужжатларини ўрганиш натижасида ҳужжатлар мазмун-моҳиятига қараб бошқарув, ҳуқуқий, мулкий, солиқ тизими, шахсий арзнома ва турли хабарномалардан иборат эканлиги ва ушбу ҳужжатларнинг кўпчилиги турли амалдорларнинг муҳрлари билан тасдиқланганлиги аниқланди;
Қушбеги архиви ҳужжатларидаги муҳрлар ўрганилганда, улардаги ёзувларда муҳр эгаларининг номлари, лавозимлари, ҳужжат тасдиғига дахлдор шахслар ҳақида маълумотлар берилган. Масалан, Ф-132 рақамли ҳужжат муҳрида Абу Ҳафизбий Иноқи Калон исми, унинг иноқ мартабаси, яъни иноқлик даражасининг «катта иноқ» мақомидаги амалдор эканлиги далилланди;
Бухоро амирлигида, айниқса, унинг бошқарув маркази – Бухоро шаҳри аҳолисининг этник ўзликни англаш масаласида асосан географик ва диний омил устуворлик қилганлиги, шаҳар аҳолиси ўзларини асосан “бухоролик”, “мусулмон” деб билганликлари, этник мансублик масаласи эса иккиламчи бўлганлиги аниқланди;
Қушбеги архив хужжатларини ўрганиш натижасида. Бухоро амирлигида 1702-йилдан 1920-йилгача бўлган даврда Қушбеги лавозимида ишлаган 14 нафар амалдорларнинг шахси ва фаолият юритган даври аниқланди. Ўрганиш натижасида Амир Ҳайдар давридан бошлаб маҳаллий уругʻ бошлиқларини марказий ҳокимиятга қарши курашларини чеклаш мақсадида Қушбеги лавозимига эрон шиа махзабига мансуб шахслардан тайинланганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигининг Қушбеги ҳужжатларида амирлик маъмурий бирликларига оид маълумотлар тарихий-географик таҳлили натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро Қушбеги архиви ҳужжатларини ўрганиш натижасида ҳужжатлар мазмун-моҳиятига қараб бошқарув, ҳуқуқий, мулкий, солиқ тизими, шахсий арзнома ва турли хабарномалардан иборат эканлиги ва ушбу ҳужжатларнинг кўпчилиги турли амалдорларнинг муҳрлари билан тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023 йи 29 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали Давлат Муассасасининг 2023-йил 29-март 0-06-465-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро амирлигининг йирик маъмурий марказлари ва ижтимоий-сиёсий ҳамда этник таркибини ёзма манбалар, хусусан, Қушбеги ҳужжатлари асосида ҳамда амирлик марказ ий ҳудудларидаги маъмурий бирликлар ва улар аҳолисининг ижтимоий ҳамда этномаданий ҳолати билан боғлиқ масалалар кўрсатув мазмунини ўрганишда ҳал қилувчи рўл ўйнаган;
Қушбеги архиви ҳужжатларидаги муҳрлар ўрганилганда, улардаги ёзувларда муҳр эгаларининг номлари, лавозимлари, ҳужжат тасдиғига дахлдор шахслар ҳақида маълумотлар берилган. Масалан, Ф-132 рақамли ҳужжат муҳрида Абу Ҳафизбий Иноқи Калон исми, унинг иноқ мартабаси, яʼни иноқлик даражасининг «катта иноқ» мақомидаги амалдор эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023 йи 29 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали Давлат Муассасасининг 2023-йил 29-март 0-06-465-сон маълумотномаси). Натижада Қушбеги архиви ҳужжатларида алоҳида эътибор қаратилган иноқлик даражаси, унга оид муҳрлар ҳақидаги маълумотлар телетомошабинларга янги манбалар асосида етказиш орқали кўрсатув савиясини янада ошишига хизмат қилган.
Бухоро амирлигида, айниқса, унинг бошқарув маркази – Бухоро шаҳри аҳолисининг этник ўзликни англаш масаласида асосан географик ва диний омил устуворлик қилганлиги, шаҳар аҳолиси ўзларини асосан “бухоролик”, “мусулмон” деб билганликлари, этник мансублик масаласи эса иккиламчи бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия фондининг 2023- йил 23-мартдаги 01-25/ 03.23 рақамли маълумотномаси). Натижада Бухоро, Сурхон, шарқий Бухоро ҳамда Қашқадарё воҳалари, Амударёнинг ўрта ҳавзасидаги сиёсий-маъмурий бирликлар аҳолиси ҳамда улардаги этник жараёнлар маъмурий бирликларнинг этномаданий фаоллиги тарихи илмий адабиётларни бойитишга ҳисса қўшган.
Қушбеги архив ҳужжатларини ўрганиш натижасида. Бухоро амирлигида 1702-йилдан 1920-йилгача бўлган даврда Қушбеги лавозимида ишлаган 14 нафар амалдорларнинг шахси ва фаолият юритган даври аниқланди. Ўрганиш натижасида Амир Ҳайдар давридан бошлаб маҳаллий уругʻ бошлиқларини марказий ҳокимиятга қарши курашларини чеклаш мақсадида Қушбеги лавозимига эрон шиа махзабига мансуб шахслардан тайинланганлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия фондининг 2023- йил 23-мартдаги 01-25/ 03.23 рақамли маълумотномаси). Натижада Бухоро амирлигида 1702-йилдан 1920-йилгача бўлган даврда Қушбеги лавозимида ишлаган 14 нафар амалдорларнинг шахси ва фаолият юритган даври тарихи илмий адабиётларни бойитишга ҳисса қўшган.