Sayt test rejimida ishlamoqda

Киличев Алишер Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхона молиявий барқарорлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1901.
Илмий раҳбар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Ботиржон Жўрахонович, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхона молиявий барқарорлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхона молиявий барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хўжалик субъектининг ўз фаолиятини кенгайтирилган асосда молиялаштириш, ташқи нобарқарор муҳит таъсирига қарши тура олишлик ва нохуш ҳолатларда ҳам ўзининг тўловга лаёқатлилигини сақлай олишга қаратилган қобилият нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корхона балансининг ликвидлигини мониторинг қилиш алгоритми классик ликвидликни таҳлил қилиш натижалари орқали аниқланувчи тенгсизлик, аниқланган ликвидлик таҳлилини қўллаш ҳамда келгуси даврда баланс ликвидлигини сақлаш тенденсияси баҳолашга асосланган уч босқичли жараён асосида такомиллаштирилган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар молиясини самарали бошқаришга йўналтирилган ички назоратнинг махсус бўлими сифатида корпоратив солиқ хизматини жорий этиш орқали корхоналарида молиявий барқарорликни оширишни таъминлаш таклифи асосланган;
 “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ фаолиятига жалб этиладиган инвестисиялар, кредиторлик қарзлари, умумий даромадлар ва харажатлар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2026 йилга қадар соф фойда ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхона молиявий барқарорлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхона молиявий барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини хўжалик суб'ектининг ўз фаолиятини кенгайтирилган асосда молиялаштириш, ташқи нобарқарор муҳит та'сирига қарши тура олишлик ва нохуш ҳолатларда ҳам ўзининг тўловга лаёқатлилигини сақлай олишга қаратилган қобилият нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молия асослари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йил 29-февралдаги 45-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётига жорий этилиши натижасида талабаларда хўжалик суб'ектининг ўз фаолиятини кенгайтирилган асосда молиялаштиришга қаратилган қобилият нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “корхона молиявий барқарорлиги” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
корхона балансининг ликвидлигини мониторинг қилиш алгоритми классик ликвидликни таҳлил қилиш натижалари орқали аниқланувчи тенгсизлик, аниқланган ликвидлик таҳлилини қўллаш ҳамда келгуси даврда баланс ликвидлигини сақлаш тенденсияси баҳолашга асосланган уч босқичли жараён асосида такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2023-йил 4-апрелдаги № 19-1-934-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётига жорий этилиши натижасида “корхона бюджетининг мукаммаллаштирилиши” орқали тегишли лойиҳалар бўйича ҳаражатларни самарали бошқариш, мажбуриятларни вақтида тўлиқ ижро этиш ва даромадлардан самарали фойдаланиш ҳисобига “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ 3-шўба корхонаси ихтиёрида қоладиган соф фойда миқдори 2022-йилда  2020-йилдагига нисбатан 1,29 мартага ўсишига эришилган ва бунинг асосида корхона молиявий барқарорлиги ошиши таъминланган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар молиясини самарали бошқаришга йўналтирилган ички назоратнинг махсус бўлими сифатида корпоратив солиқ хизматини жорий этиш орқали корхоналарида молиявий барқарорликни оширишни таъминлаш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида фойда солиғи билан боғлиқ харажатларни камайтиришга оид бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2023-йил 4-апрелдаги № 19-1-934-сонли маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган услубиётни “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ 3-шўба корхонаси фаолиятида қўллаш фойда солиғига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида солиқ харажатларини оптималлаштириш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини яратган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ фаолиятига жалб этиладиган инвестисиялар, кредиторлик қарзлари, умумий даромадлар ва харажатлар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган соф фойда ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти амалиётига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2023-йил 4-апрелдаги № 19-1-934-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётига жорий этилиши натижасида “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ фаолияти асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган соф фойда ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ёрдамида корхона молиявий барқарорлигини таъминлашнинг асосий параметрлари ўртасидаги мувофиқлик шартларини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish