Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Шанозар Сабировичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ХВИ-ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида Хива хонлиги ҳунармандчилиги тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar 1111.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Тимур Пулатович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мавлонов Уктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор, Турганов Бахит Курбанбаевич тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХВИ-ХВИИИ аср биринчи ярми Хоразм ҳунармандчилиги тарихини манбашунослик, археологик ва этнологик тадқиқотлар асосида тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразмнинг қадимги ва ўрта асрларлар даврида қурол-аслаҳаларнинг такомиллашуви давлатчилик сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлиб, Хоразмшоҳлар-Ануштегинийлар давлатининг ҳарбий салоҳияти ва қурол аслаҳаларга бўлган эҳтиёжи кейинги даврларда ҳунармандчиликнинг темирчилик йўналиши ривожланишининг асосий омили сифатида юқори чўққига кўтарилишига замин яратганлиги  кўрсатиб берилган;
ихтисослашган ҳунармандчилик соҳасини ички ўзгартириш имконияти ХВИ–ХВИИИ асрларда шаҳар иқтисодий базасида фаол тараққий этиши ва кенгайишининг муҳим омили бўлиши, ўрганилаётган даврда ҳунармандчиликни техник жиҳатдан ташкил қилишнинг такомиллашуви ва мураккаблашувининг янада яққолроқ ифодаланиши, ҳунармандчилик фаолиятини амалда ташкил этишнинг турли шакллари ва шароитлари орқали кечганлиги очиб берилган;
ўрганилаётган даврда хоразмликларга хос ҳунармандчилик салоҳияти, шунингдек, қўшни этномаданий ҳудудларда воҳанинг бозорбоп молларига бўлган талабнинг катталиги асосий сабаб бўлиб, бу эса хоразмлик кулоллар ва темирчи усталарнинг ўша юртларга бориб, маҳсулотлар тайёрлаб, маҳаллий аҳолига сотишларига туртки бўлганлиги далилланган;
Хива хонлиги ҳунармандчилигининг муҳим жиҳати сифатида  касбга оид рисолалар ва устоз-шогирд тизими бу даврда анъанавий тарзда давом этиб, рус  муаллифлари томонидан йиғилган 40 дан ортиқ касб-ҳунарга оид рисолалар ва уларнинг  мукаммал  ахлоқ-одоб, иш нормалари  ҳақидаги  талаблари хонликда юксак маданият  оғир кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига асос бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИ-ХВИИИ аср бирнчи ярмида Хива хонлиги ҳунармандчилиги тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хоразмнинг қадимги ва ўрта асрларлар даврида қурол-аслаҳаларнинг такомиллашуви давлатчилик сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлиб, Хоразмшоҳлар-Ануштегинийлар давлатининг ҳарбий салоҳияти ва қурол аслаҳаларга бўлган эҳтиёжи кейинги даврларда ҳунармандчиликнинг темирчилик йўналиши ривожланишининг асосий омили сифатида юқори чўққига кўтарилишига замин яратганлиги  бўйича натижаларданг Хоразм Маъмун академияси тасарруфида 2019-2021-йилларда бажарилган И-ФА-2019-25-шифрли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида смарт технологиялар яартиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 16-февралдаги 30/2-23-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур давр ҳунармандчилиги ёзма ва археологик манбалар асосида тадқиқи ҳамда мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ўрнини аниқлаш, Хоразм ҳунармандчилигини ўзаро ўхшаш ва фарқли томонларини кўрсатиб беришга хизмат қилган;
ихтисослашган ҳунармандчилик соҳасини ички ўзгартириш имконияти ХВИ–ХВИИИ асрларда шаҳар иқтисодий базасида фаол тараққий этиши ва кенгайишининг муҳим омили бўлиши, ўрганилаётган даврда ҳунармандчиликни техник жиҳатдан ташкил қилишнинг такомиллашуви ва мураккаблашувининг янада яққолроқ ифодаланиши, ҳунармандчилик фаолиятини амалда ташкил этишнинг турли шакллари ва шароитлари орқали кечганлигига оид натижалардан “Ичан қалъа” музей-қўриқхонасининг экспозицияларини бойитишда ва экскурсия жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамг֥армаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 13-февралдаги 02-10/332-сонли маълумотномаси). Натижада сайёҳларнинг музейга қизиқишларининг орттиришга, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
ўрганилаётган даврда хоразмликларга хос ҳунармандчилик салоҳияти, шунингдек, қўшни этномаданий ҳудудларда воҳанинг бозорбоп молларига бўлган талабнинг катталиги асосий сабаб бўлиб, бу эса хоразмлик кулоллар ва темирчи усталарнинг ўша юртларга бориб, маҳсулотлар тайёрлаб, маҳаллий аҳолига сотишларига туртки бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида, жумладан “Тарих ва янги талқин” ва “Тарихий савол” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 27-мартдаги 06-28/451-сонли маълумотномаси). Натижада Хоразм моддий маданият намуналарини халқимизга намойиш этишда ссенарийларнинг бойишига хизмат қилган;
Хива хонлиги ҳунармандчилигининг муҳим жиҳати сифатида  касбга оид рисолалар ва устоз-шогирд тизими бу даврда анъанавий тарзда давом этиб, рус  муаллифлари томонидан йиғилган 40 дан ортиқ касб-ҳунарга оид рисолалар ва уларнинг  мукаммал  ахлоқ-одоб, иш нормалари  ҳақидаги  талаблари хонликда юксак маданият  оғир кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигига асос бўлганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 27-мартдаги 06-28/451-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси тўғрисидаги тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish