Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаева Бахора Хамидуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллатлараро оилаларнинг дўстлик алоқаларини такомиллаштириш», 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped3298.
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/С.127.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитларини аниқлаш ва механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернационал оилаларда миллатлараро дўстлик алоқаларининг продуктив-прогрессив намоён бўлишига кўра, оила ва маҳалла ижтимоий институтларининг педагогик, сиёсий ва ижтимоий контекстидаги коллоборатив ҳамкорлиги натижасида «миллатлараро дўстлик», «барқарор ижтимоий-маънавий муносабат», «тўлақонли турмуш» тушунчалари продуктив методларни системали қоʻллаш орқали такомиллаштирилган;
миллатлараро оилаларнинг интегратив, коллаборатив, толерантлик, коллегиал муносабатларига «қариндошлик», «қўшничилик», «фуқаролик», «ватанпарварлик», «даҳлдорлик» каби ижтимоий сифатларни мақсадли трансформация технологийаси орқали интергациялаш натижасида «интернационал динамик позитив» муносабатлар шаклланиши аниқлаган;
«толерантлик», «инсон қадри», «лояллик» каби мезонларни продуктив, муаммоли-изланишли, мулоҳазали-дискуссион, креатив педагогик методларни қўллаш орқали шакллантириш натижасида миллатлараро оилаларда доʻстлик алоқаларини ривожлантиришнинг «мотивацион-рефлексив», «когнитив-ситуацион», «оммабоп-прогностик», «регуляцион-прогрессив» механизмлари такомиллаштирилган;
микро, макро ва мезо муҳитда динамик ижобий муносабатларни ҳаёт бумеранги, қадриятлар занжири, ориентацион комбинатив мақсадлар технологияси қўллаш орқали ижтимоий институтларга «умуммақсадли», «реализацион ёʻналган» ва «хусусий манфаатлар уйғунлигини» сингдириш натижасида миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш идентив-инновацион компонентларни системали бириктириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларининг аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
миллатлараро дўстлик алоқаларини намоён бўлишига кўра, оила ва маҳалла ижтимоий институтларининг педагогик, сиёсий ва ижтимоий контекстида “миллатлараро дўстлик”, “барқарор ижтимоий-маънавий муносабат”, “тўлақонли турмуш” тушунчаларини продуктив метод орқали такомиллаштирилиши асослаганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Бағрикенглик форуми тараққиё пойдевори” номли иш режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 8-июндаги 14-07-668-сон маълумотномаси). Натижада “миллатлараро дўстлик”, “барқарор ижтимоий-маънавий муносабат”, “тўлақонли турмуш” тушунчаларининг моҳияти ва ижтимоий қадриятлилик даражасини очиб бериш, миллатлараро оилаларда фарзандларни ижтимоий муносабатларга самарали тайёрлашда рефлексив, когнитив, амалий-методик, мотивацион жиҳатдан ижобий самара берган;
 “қариндошлик”, “қўшничилик”, “фуқаролик” каби ижтимоий сифатларни  миллатлараро оилаларнинг интегратив, коллаборатив, толерантлик муносабатларига мақсадли трансформация технологийаси орқали интергациялаш натижасида миллатлараро барқарор ижобий муносабатлар шаклланиши аниқлаганлигига оид илмий янглиги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг “Миллатлараро тотувликнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва ижтимоий аҳамияти” номли иш режасига кирилтилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 8-апрелдаги 02-02/491-сон маълумотномаси). Натижада миллатлараро оилаларнинг маънавий ва тарихий компетенсияларини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
“бағрикенглик”, “инсон қадри”, “ватанпарварлик” каби мезонларни продуктив, муаммоли-изланишли, креатив педагогик методларни қўллаш орқали шакллантириш натижасида миллатлараро оилаларда доʻстлик алоқаларини ривожлантиришнинг мотивацион-рефлексив, оммабоп-прогностик механизмлари такомиллаштирилганлигига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари жамияти томонидан турли миллат вакилларининг миллий урф-одат ва қадриятлари, ҳуқуқий компетенсияларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари жамиятининг 2024-йил 28-мартдаги 01/04-20-сон маълумотномаси). Натижада миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-интеграцион модели қисқа муддатли сайёр тренингларнинг мотивацион-рефлексив, оммабоп-прогностик босқичларида жорий этилган;
миллатлараро оилаларда самарали мулоқотни шаклланишида, микро ва макро муҳитда барқарор ижобий муносабатларни ҳаёт бумеранги ва қадриятлар занжири технологияси қўллаш орқали ижтимоий институтларга умуммақсадли ва хусусий манфаатлар уйғунлигини сингдириш натижасида миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш асослаган оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Дўстлик клублари фаолиятини ривожлантириш” номли иш режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 8-июндаги 14-07-668-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуддаги миллатлараро оилаларда дўстлик алоқаларининг мустаҳкамлигини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish