Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Зафаржон Зоировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гандболчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида саралаш технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Ped366.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гандболчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларида инновацион методлар ёрдамида саралаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гандболчиларнинг ёш гуруҳлари бўйича тайёргарлик турларига қараб ривожлантириш учун умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик ҳамда мусобақа тайёргарлик кўрсаткичлари динамикаси меъёрлари оралиқ шиддатини спорт захирасини тайёрлаш босқичида режалаштириш орқали спортчиларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш услубияти такомиллаштирилган;
гандболчиларни ўқув-машғулотлар жараёнида комплекс назорат қилиш учун спорт захираси босқичларида ўқув соатлар ҳажмининг нисбий маълумотлари асосида тайёргарлик турлари улушини тўрт бўлимда фоиз кўрсаткичлари асосида меъёрлаш ҳисобига спортчиларни мақсадли саралаш имкониятлари оширилган;
7-9 ёшдаги иқтидорли гандболчиларни спорт-соғломлаштириш босқичига йўналтириш ва саралаш учун умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ташхислаш, диагностика, аналитика ҳамда қарор қабул қилиш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш технологиясини машғулот жараёнига киритиш ҳисобига спортчиларни гуруҳга танлаб олиш имконияти кенгайтирилган;
17-19 ёшдаги гандболчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичига саралаш учун тайёргарлик турлари (умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик)да “Саралаш-4” дастури мазмунига назорат меъёр талабларини ташхислаш ва баҳолаш механизми асосида гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш жараёнини рақамлаштириш ҳисобига малакали спортчилар натижаларини башорат қилиш услубияти такомиллаштирилган;
турли даражадаги гандболчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларида дастлабки ва такрорий топширилган тест натижалари орасидаги ўсиш динамикасининг биринчи ҳамда иккинчи даврларида эришилган натижа (ранг)лар асосида юқори, ўрта ва паст даражалари бўйича гуруҳларга табақалаштириш ҳисобига спорт захирасини тўлдириш имконияти оширилган;
гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш учун тайёргарлик бўлимларини қиёсий босқичлари (спорт-соғломлаштириш, бошланғич тайёргарлик, ўқув-машқ, спорт маҳоратини такомиллаштириш ва олий спорт маҳорати) бўйича ўқув соатларни машғулот юкламалар ҳажмини меъёрий сетка асосида назорат қилиш ҳисобига спортчилар натижаларини яхшилаш имконияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гандболчиларнинг кўп йиллик тайёргарлигининг илмий-назарий асослари бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
гандболчиларнинг ёш гуруҳлари бўйича тайёргарлик турларига қараб ривожлантириш учун умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик ҳамда мусобақа тайёргарлик кўрсаткичлари динамикаси меъёрлари оралиқ шиддатини спорт захирасини тайёрлаш босқичида режалаштириш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўргатиш методикаси (Гандбол) 1-қисм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ((Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 21 мартдаги 8-сон буйруғига асосан 81-рақамли гувоҳнома). Натижада, гандболчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларида тайёргарлик кўрсаткичлари динамикасига асосан саралаш имконияти 16,4%га ошган;
гандболчиларни ўқув-машғулотлар жараёнида комплекс назорат қилиш учун спорт захираси босқичларида ўқув соатлар ҳажмининг нисбий маълумотлари асосида тайёргарлик турлари улушини тўрт бўлимда фоиз кўрсаткичлари асосида меъёрлаш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўргатиш методикаси (Гандбол) 2-қисм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 21 мартдаги 8-сон буйруғига асосан 83-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув соатлар ҳажмининг нисбий кўрсаткичлари бўйича саралаш имконияти 18,7%га ошган;
7-9 ёшдаги иқтидорли гандболчиларни спорт-соғломлаштириш босқичига йўналтириш ва саралаш учун умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ташхислаш, диагностика, аналитика ҳамда қарор қабул қилиш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш технологияси Тошкент шаҳар Сергели туманидаги спорт мактаби, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги 1-сонли спорт мактаби ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 03-01/04/20/13055-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги 17,2%га яхшиланган;
17-19 ёшдаги гандболчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичига саралаш учун тайёргарлик турлари (умумий ва махсус жисмоний, техник-тактик)да “Саралаш-4” дастури мазмунига назорат меъёр талабларини ташхислаш ва баҳолаш механизмини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Хоразм вилояти олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 03-01/04/20/13055-сон маълумотномаси). Натижада, “Саралаш-4” дастури орқали гандболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини аниқлаш имконияти 15,2%га яхшиланган;
турли даражадаги гандболчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларида дастлабки ва такрорий топширилган тест натижалари орасидаги ўсиш динамикасининг биринчи ҳамда иккинчи даврларида эришилган натижа (ранг)лар асосида юқори, ўрта ва паст даражалари бўйича гуруҳларга табақалаштириш ишлари Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, Спортнинг ўйин турлари ва йенгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 03-01/04/20/13055-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчиларни махсус жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имконияти 13,8%га яхшиланган;
гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш учун тайёргарлик бўлимларини қиёсий босқичлари (спорт-соғломлаштириш, бошланғич тайёргарлик, ўқув-машқ, спорт маҳоратини такомиллаштириш ва олий спорт маҳорати) бўйича ўқув соатларни машғулот юкламалар ҳажмини меъёрлаш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўргатиш методикаси (Гандбол) 1-қисм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 21 мартдаги 8-сон буйруғига асосан 81-рақамли гувоҳнома). Натижада, гуруҳларнинг ўқув соатлари бўйича манзиллик кўрсаткичлари асосида саралаш имконияти 15,3%га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish