Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Ҳайруллоҳ Хакимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт мактаби ўқувчиларини енгил атлетика турларига саралаш услубияти”, 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4620.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мехриддин Жунойдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли енгил атлетикачиларни жисмоний ва функсионал тайёргарлиги ҳолатини баҳолаш орқали саралаш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли шуғулланувчиларнинг  келажакдаги натижаларга эришишда иқтидорлиларни (функсионал, жисмоний ва махсус жисмоний тайётгарлиги бўйича) аниқлаш ва қарор  қабул қилиш учун енгил атлетика спорт турларига саралашнинг асосий талаблари бўйича ҳар бир босқичнинг вазифалари асосида тўрт босқичли (дастлабки, оралиқ, асосий ва якуний) технологияни такомиллаштириш ҳисобига ёш спортчиларни танлаб олиш ва алоҳида турларга мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
10-12 ёшли шуғулланувчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралаш учун ривожлантирувчи микроциклда машқларни (назорат машқларини ривожлантирувчи элементлар асосида) енгил атлетика йўналишларига ихтисослаштириш ва яқинлаштирувчи микроциклда тикловчи ҳамда айрим махсус сифатларни барқарорлигини оширишга қаратилган ёндоштирувчи машқларни енгил атлетика маҳғулотларига киритиш ҳисобига спортчиларни тайёрлаш услубияти такомиллаштирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш спортчиларнинг техник элементларини ривожлантириш учун куч ва тезкор-куч сифатларини “югуриш формуласи”, “слаломли мокисимон югуриш” ва “чекланган жойда ҳатлаб сакраш” махсус ҳаракатли ўйинлар мажмуасини машғулотнинг асосий қисмига киритиш ҳисобига енгил атлетикачиларнинг ўзгарувчан ҳаракатларга мослашиш имконияти оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли спортчиларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлик кўрсатгичларини яхши, ўрта ва паст даражаларига қараб башорат қилиш компютер дастури механизмларини (саралашда жисмоний ва функсионал тайёргарлик кўрсатгичларини аниқлаш учун махсус баҳолаш шкаласи) ишлаб чиқиш ҳисобига енгил атлетиканинг югуриш, сакраш ва улоқтириш турларига саралаш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил атлетика спорт турларига  саралаш тизими бўйича такомиллаштириш услубиятини ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли шуғулланувчиларнинг  келажакдаги натижаларга эришишда иқтидорлиларни (функсионал, жисмоний ва махсус жисмоний тайётгарлиги бўйича) аниқлаш ва қарор  қабул қилиш учун енгил атлетика спорт турларига саралашнинг асосий талаблари бўйича ҳар бир босқичнинг вазифалари асосида тўрт босқичли (дастлабки, оралиқ, асосий ва якуний) технологияни машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар, Данғара тумани спорт мактаби енгил атлетка бўлими ўқув-машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябр 03-01/04/20/11517-сон маълумотномаси). Натижада, 10-12 ёшли спорт мактаби ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 22 % га яхшиланган;
10-12 ёшли шуғулланувчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралаш учун ривожлантирувчи микроциклда машқларни (назорат машқларини ривожлантирувчи элементлар асосида) енгил атлетика йўналишларига ихтисослаштириш ва яқинлаштирувчи микроциклда тикловчи ҳамда айрим махсус сифатларни барқарорлигини оширишга қаратилган ёндоштирувчи машқларни орқали спортчиларни тайёрлаш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги № 391-сонли буйруғига асосан № 391166-рақамли гувоҳнома). Натижада, 10-12 ёшли спорт мактаб ўқувчиларнинг енгил атлетика спорт турларининг техник элементлари 18,2 % га ошган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш спортчиларнинг техник элементларини ривожлантириш учун куч ва тезкор-куч сифатларини махсус ҳаракатли ўйинлар мажмуасини машғулотнинг асосий қисмига киритиш ҳисобига енгил атлетикачиларнинг ўзгарувчан ҳаракатларга мослашиш имконияти бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги № 391-сонли буйруғига асосан № 391166-рақамли гувоҳнома). Натижада 10-12 ёшли спорт мактабларида бошланғич тайёргарлик босқичига саралаш самарадорлиги 12,5%га яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги 10-12 ёшли спортчиларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлик кўрсатгичларини яхши, ўрта ва паст даражаларига қараб башорат қилиш компютер дастури ёрдамида енгил атлетиканинг югуриш, сакраш ва улоқтириш турларига саралаш механизми бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар, Олтиариқ тумани спорт мактабларининг енгил атлетка бўлими ўқув-машғулотларига жорий қилинган ҳамда “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябр 03-01/04/20/11517-сон маълумотномаси), Натижада 10-12 ёшли спорт мактаб ўқувчиларнинг функсионал тайёргарлилиги 18% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish