Аннаева Назокат Ражапбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гендер идентификация воситасида талабаларни ма'навий-ахлоқий тарбиялаш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ped267.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Хажиева Максуда Султановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Муқаддас Қаҳрамоновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Хамраев Алижон Рузикулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Қувондиқ Айтбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади гендер идентификация воситасида талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик ва фалсафий механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гендер идентификациясида маънавий-ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний тушунчаларнинг педагогик имкониятлари мантиқий умумлаштирувчи индуктив билиш усулларини аниқлаштириш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда педагогик муаммоларнинг рационал ечимини топишга устуворлик беришнинг амалий механизмларини методик ва дидактик жиҳатдан такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган;
Шарқ ва Ғарб таълим тизимидаги гендер идентификацияси тўғрисидаги қарашларнинг қиёсий таҳлили шахснинг маънавий-руҳий тарбиясида миллий идентификациянинг ўрнини аниқлштириш ва  ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, эмпатия ҳамда мантиқий хулосалар чиқаришнинг гендер муносабатларда фаоллик кўрсатишга таъсирини конструктив асосда такомиллштириш  асосида очиб берилган;
гендер идентификацияни маънавий-ахлоқий такомиллаштиришнинг дидактик таъминоти турли жинс вакилларининг ижтимоий фаоллигини оширишнинг кумулятив, аксиологик, акмеологик, социокреатив қонуниятларини этномаданий, интеллектуал ташаббус омиллари ва гендер идентификацияни маънавий-ахлоқий ривожлантиришнинг дидактик воситаларига горизонтал ва вертиcал интеграциялаш асосида  такомиллаштирилган;
гендер идентификациясининг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг юксалишида тутган ўрни талабаларнинг  интеллектуал салоҳиятини ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик мезонларига мувофиқ  ошириш ҳамда анъанавийлик ва замонавийлик мезонларини гендер хусусиятларига мувофиқ таълим амалиётига татбиқ этиш технологиясини касбий компетентлик нуқтаи назаридан такомиллаштириш асосида аниқлштирилган;
олий таълимда маънавий-ахлоқий тарбияга йўналтирилган жараённинг самарадорлиги гендер идентификациясининг маънавий-ахлоқий, фалсафий-мантиқий парадигмаларини таълим ва тарбия уйғунлигини таъминлашга қаратилган тизимга татбиқ этишнинг амалий ва технологик механизмларига узвийлик ва изчиллик тамойилларига мувофиқ татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гендер идентификация воситасида талабаларни ма'навий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик механизмини такомиллаштиришни  илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш асосида:
мантиқий умумлаштирувчи индуктив билиш усулларини аниқлаштириш ҳамда стандарт ва ностандарт вазиятларда педагогик муаммоларнинг рационал ечимини топишга устуворлик беришнинг амалий механизмларини методик ва дидактик жиҳатдан такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган гендер идентификациясида маънавий-ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний тушунчаларнинг педагогик имкониятларига оид таклифлар “Жамият ва инсон фалсафаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи). Натижада, гендер идентификациясининг педагогик мазмун-моҳиятини белгиловчи маънавий-ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний тушунчаларнинг мантиқий умумлаштирувчи билиш усуллари аниқлаштириш имконини берган;
шахснинг маънавий-руҳий тарбиясида миллий идентификациянинг ўрнини аниқлштириш ва  ижтимоий вазиятларни бошқариш, ўз-ўзини англаш, эмпатия ҳамда мантиқий хулосалар чиқаришнинг гендер муносабатларда фаоллик кўрсатишга таъсирини конструктив асосда такомиллштириш  асосида очиб берилган Шарқ ва Ғарб таълим тизимидаги гендер идентификацияси тўғрисидаги қарашларнинг қиёсий таҳлили бўйича илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120 сонли “Олий таълимда рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 22-июндаги 04/11-5200-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ижтимоий турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда гендер муносабатларининг нормал ҳолати, унинг асосий кўринишлари ва омилларини, инсон хулқ-атворига таъсирини, миллий таълим тизимида гендер қонуниятларини кучайишини ўрганишга доир тарғибот ишлари самарадорлигини амалга оширишга хизмат қилган;
турли жинс вакилларининг ижтимоий фаоллигини оширишнинг кумулятив, аксиологик, акмеологик, социокреатив қонуниятларини этномаданий, интеллектуал ташаббус омиллари ва гендер идентификацияни маънавий-ахлоқий ривожлантиришнинг дидактик воситаларига горизонтал ва вертиcал интеграциялш асосида  такомиллаштирилган гендер идентификацияни маънавий-ахлоқий такомиллаштиришнинг дидактик таъминоти бўйича таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-сон “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 22-июндаги 04/11-5200 сон маълумотномаси). Натижада, гендер идентификациясининг ижтимоий-фалсафий, социологик, ижтимоий-психологик, иқтисодий, маънавий-ахлоқий муаммоларини ўрганиш бўйича марказдаги ўқув-услубий адабиётлар мазмун-моҳияти янада бойитилган;
талабаларнинг  интеллектуал салоҳиятини ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик мезонларига мувофиқ  ошириш ҳамда анъанавийлик ва замонавийлик мезонларини гендер хусусиятларига мувофиқ таълим амалиётига татбиқ этиш технологиясини касбий компетентлик нуқтаи назаридан такомиллаштириш асосида аниқлштирилган гендер идентификациясининг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг юксалишида тутган ўрни, гендер идентификациясининг маънавий-ахлоқий, фалсафий-мантиқий парадигмаларини таълим ва тарбия уйғунлигини таъминлашга қаратилган тизимга татбиқ этишнинг амалий ва технологик механизмларига узвийлик ва изчиллик тамойилларига мувофиқ татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган олий таълимда маънавий-ахлоқий тарбияга йўналтирилган жараённинг самарадорлигига оид таклифлар “Жамият ва инсон фалсафаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи). Натижада, гендер муносабатларга йўналтирилган анъанавийлик ва замонавийлик, ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик мезонлари очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish