Тохирова Сарвиноз Хусеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Садриддин Айний асарларининг Европа адабиётига таъсири ва таржимаси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fil3194.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Жумақул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Чўпонов Отаназар Отожонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Садриддин Айний асарларининг Европа адабиётига таъсири ва таржималарида ижодийлик белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
форс-тожик адабиётининг Рудакий, Фирдавсий, Хайём, Саъдий, Ҳофиз каби атоқли намояндалари асарларининг Европа тилларига таржима қилиниши натижасида Ғарб адабиётида шарқона образлар, мотивлар, сюжетлар яратилганлиги, ғарбу шарқ адабий-маданий синтези юзага келганлиги, турли маданиятларнинг бири-бирига таъсири ва яқинлашуви учун хизмат қилганлиги асосланган;
Садриддин Айний асарларидаги баён соддалиги, фикр аниқлиги ва образларга бойлиги, ижод бетакрорлиги, адиб асарларида ифода этилган фикр-ғояларни чуқур англаган ҳолда таржимада бериш ва хорижлик китобхонга етказишда асарнинг таъсирчанлик кучи, бадиий қуввати, таржимоннинг маҳорати, дунёқараши ва психологияси орқали ифодаланиши далилланган;
адибнинг “Эсдаликлар” асаридаги реалияларнинг инглизча таржимасида калка усулидан фойдаланиш афзалликлари, универсалияларни ўгиришдаги янги композицион шакллар ва ғоялар, тематик ва жанрнинг бойитилиши, таржиманинг маданиятлараро коммуникатив алмашинув воситаси эканлиги, муаллиф ва мутаржим овозининг яхлитлиги, умуминсоний жиҳатларнинг устуворлиги каби тамойиллар асосида кечиши аниқланган;
ёзувчи асарларида антропонимлар, зоонимлар, идеонимлар (библионимлар, гемеронимлар, геортонимлар, хрононимлар) мифонимлар, топонимлар (дримонимлар, гидронимлар, астионим, катойконимлар, экклезионимлар, оронимлар, урбанонимлар каби ономастик бирликлар миллий ҳаёт манзараларини, тарихий-маиший турмуш, миллий колоритни тасвирлашга хизмат қилганлиги ва улар таржимасида калка, компенсация, экспликация, генерализация усулларининг функсионал самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Садриддин Айний асарларининг Европа адабиётига таъсири ва таржимаси муаммоларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
форс-тожик адабиётининг Рудакий, Фирдавсий, Хайём, Саъдий, Ҳофиз каби атоқли намояндалари асарларининг Европа тилларига таржима қилиниши натижасида ғарб адабиётида шарқона образлар, мотивлар, сюжетлар яратилганлиги, ғарбу шарқ адабий-маданий синтези юзага келганлиги, турли маданиятларнинг бири-бирига таъсири ва яқинлашуви учун хизмат қилганлигига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 15-октябрдаги 17.01/217-сон маълумотномаси). Натижада Садриддин Айний асарларининг инглизча таржимасига хос лингвистик хусусиятларни қиёсий аспектда текшириш натижасида таржима назарияси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга эришилган;
Садриддин Айний асарларидаги баён соддалиги, фикр аниқлиги ва образларга бойлиги, ижод бетакрорлиги, адиб асарларида ифода этилган фикр-ғояларни чуқур англаган ҳолда таржимада бериш ва хорижлик китобхонга етказишда асарнинг таъсирчанлик кучи, бадиий қувватини белгилаши, таржимоннинг маҳорати, дунёқараши ва психологияси орқали ифодаланишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 29-октябрдаги 17.01/218-сон маълумотномаси). Натижада тожик адабиёти насрий асарлари, айниқса, Садриддин Айний асарларининг инглизча таржимасига бадиий тил хусусиятларини аниқлашга эришилган;
адибнинг “Эсдаликлар” асаридаги реалиялар инглизча таржимасида калка усулидан фойдаланиш афзалликлари, универсалияларни ўгиришдаги ўзига хосликлар, янги композицион шакллар ва ғоялар, тематик ва жанрнинг бойитилиши, таржиманинг маданиятлараро коммуникатив алмашинув воситаси эканлиги, муаллиф ва мутаржим овозининг яхлитлиги, умуминсоний жиҳатларнинг устуворлиги каби тамойиллар асосида кечишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 29-мартдаги 817/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадида тайёрланган илмий мақолалар, ўқув қўлланмалар, монографиялар ҳамда таржима назарияси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларни бойитишга хизмат қилган;
ёзувчи асарларида антропонимлар, зоонимлар, идеонимлар (библионимлар, гемеронимлар, геортонимлар, хрононимлар) мифонимлар, топонимлар (дримонимлар, гидронимлар, астионим, катойконимлар, экклезионимлар, оронимлар, урбанонимлар каби ономастик бирликлар миллий ҳаёт манзаралари, тарихий-маиший турмуш, миллий колоритни тасвирлашга хизмат қилганлиги ва улар таржимасида калка, компенсация, экспликация, генерализация усулларининг функсионал самарадорлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Та'лим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали”нинг 2023-йил 26-январдаги 04-36-128-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур эшиттиришлар ўзбек тилидаги газета, журнал, ахборотнома ва бошқа даврий материалларни бойитишга ҳамда уларнинг номланиш хусусиятларини ўрганишга хизмат қилган.