Касимова Раъно Рахматуллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бевосита ўгирмаларда муаллиф ва таржимон психологияси (инглиз ҳамда ўзбек мутаржимлари фаолияти мисолида», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Fil462.
Илмий маслаҳатчи: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ширинова Раима Ҳакимовна, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор, Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бевосита ўгирмаларда муаллиф ва таржимон психологиясини инглиз ҳамда ўзбек мутаржимлари фаолияти мисолида очиб бериш, боғлиқлигини аниқлаш ҳамда илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида психология, адабиёт психологияси, адабиётда психология, протенсия, ретенсия тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг таржимашуносликка татбиқи, психологик ҳақиқатнинг бадиий асар изчиллигини ривожлантириши, адабиётшунослик, психология, таржимашунослик соҳаларининг интеграцияси ҳамда улар ўртасида жуда яқин муносабатлар мавжудлиги далилланган;
таржимоннинг психологиясига оид идрок этиш (перcептион), таҳлил қилиш (регулатион) ва тақдим этиш (пресентатион) кўникмаларини талқин этувчи мураккаб фаолият ҳисобланган таржима жараёни тадқиқи интроспектив ва ретроспектив, транслог дастури ва триангуляция, методлар интеграциясининг оммалашуви ва ай-треккинг, идрок ва атроф муҳит уйғунлашуви сингари тўрт босқичда амалга оширилгани асосланган;
психологиянинг адабиётда акс эттирилиши, бадиий адабиётнинг таржималарда ифодаланиши, ўгирмаларнинг таржима тили ресипиентига таъсири, таржимон – китобхон, таржимон – изоҳловчи (шарҳловчи), таржимон – муаллиф вазифаси, аслият ва таржима матни руҳияти ижтимоий-сиёсий, маданий, диний қарашлар, географик жойлашув, гендер муносабатлар, эстетик мафкура билан боғлиқлиги исботланган;
бешик билан боғлиқ аллалар, мотам аллалари, никоҳ тўйи ёр-ёрлари, мотам ёр-ёрлари ҳамда мумтоз адабиёт намуналарининг аслияти ва таржимасида халқ эътиқодий қарашлари, когнитив ва нокогнитив жиҳатлар, локал ва глобал стратегиялар, муаллиф ва мутаржим психологияси контрастив ёритилиб, руҳий яқинлик ва услубий муштараклик, индивидуаллик ҳолатлари аниқланган;
ХХ аср ўзбек кичик насрий асарларининг ва илк романларининг аслиятида муаллиф психологияси ҳамда уларнинг бевосита инглиз тили ўгирмаларида таржимон идрокига оид субектив ва лингвистик материал билан боғлиқ обектив факторларнинг таржимон психологиясига таъсири, муаллиф – қаҳрамон – китобхон – таржимон – таржима тили ресипиенти муносабати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бевосита ўгирмаларда муаллиф ва таржимон психологияси билан боғлиқ хусусиятларни очиб бериш, уларни аслиятдан таржима қилиш муаммоларини таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон адабиётшунослигида психология, адабиёт психологияси, адабиётда психология, протенсия, ретенсия тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг таржимашуносликка татбиқи, психологик ҳақиқатнинг бадиий асар изчиллигини ривожлантириши, адабиётшунослик, психология, таржимашунослик соҳаларининг интеграцияси ҳамда улар ўртасида жуда яқин муносабат мавжудлигига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-002 – “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 7-сентябрдаги 04/2621-сон маълумотномаси). Натижада бевосита инглиз тилига ўгирилган ўзбек асарлари таржимаси билан боғлиқ масалалар қиёсий аспектда ўрганилиб, ечимлари тавсия қилинган;
таржимоннинг психологиясига оид идрок этиш (перcептион), таҳлил қилиш (регулатион) ва тақдим этиш (пресентатион) кўникмаларини талқин этувчи мураккаб фаолият ҳисобланган таржима жараёни тадқиқи интроспектив ва ретроспектив, транслог дастури ва триангуляция, методлар интеграциясининг оммалашуви ва ай-треккинг, идрок ва атроф муҳит уйғунлашуви сингари тўрт босқичда амалга оширилгани юзасидан келтирилган хулосалардан Бухоро давлат университетида 2021-2022-йилларга мўлжалланган ПЗ-202005236 “”Оила психологияси” фанидан мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 7-сентябрдаги 04/2619-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек асарларининг аслиятдан инглиз тилига таржима қилиниши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилган;
психологиянинг адабиётда акс эттирилиши, бадиий адабиётнинг таржималарда ифодаланиши, ўгирмаларнинг таржима тили ресипиентига таъсири, таржимон – китобхон, таржимон – изоҳловчи (шарҳловчи), таржимон – муаллиф вазифаси, аслият ва таржима матни руҳияти ижтимоий-сиёсий, маданий, диний қарашлар, географик жойлашув, гендер муносабатлар, эстетик мафкуранинг таржимон психологиясига таъсири билан боғлиқ ҳамда ХХ аср ўзбек кичик насрий асарларининг, илк романларининг аслиятида муаллиф психологияси ҳамда уларнинг бевосита инглиз тили ўгирмаларида таржимон идрокига оид субектив ва лингвистик материал билан боғлиқ обектив факторларнинг таржимон психологиясига таъсири, муаллиф – қаҳрамон – китобхон – таржимон – таржима тили ресипиенти муносабатига доир хулоса ва натижалардан Интернатионал Онлине Cопйригҳт Оффиcе ташкилотининг 2019-йил 04- июлдаги №ЭC-01-002401 патенти асосида 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили), 5111400 ¬– Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили), 5611500 – Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (инглиз тили), 5112200 – Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари, 70230502 – Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) магистратура мутахассислиги учун яратилган “Этнографизмларнинг ўзбекча-инглизча изоҳли луғати” (Узбек-Энглиш Эхпланаторй Диcтионарй оф Этҳнограпҳисмс)ни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 12-октябрдаги 01-04/3551-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиётлар таржимаси назарияси ва амалиёти, таржима назарияси ва амалиёти, бадиий, ёзма, синхрон таржима назарияси ва амалиёти фанларининг амалий қисми бойитилган;
бешик билан боғлиқ аллалар, мотам аллалари, никоҳ тўйи ёр-ёрлари, мотам ёр-ёрлари ҳамда мумтоз адабиёт намуналарининг аслияти ва таржимасида халқ эътиқодий қарашлари, когнитив ва нокогнитив жиҳатлар, локал ва глобал стратегиялар, муаллиф ва мутаржим психологияси контрастив ёритилиб, руҳий яқинлик ва услубий муштараклик, индивидуаллик ҳолатларига доир назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таʼлим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 10-октябрдаги 714/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ҳамда ўзбек мутаржимлари бевосита ўгирган ўзбекча асарларда муаллиф ва мутаржим психологияси, таржима жараёни тадқиқига оид назарий қарашлар билан адабиётшунослик, таржимашунослик фанлари асосларини модернизация қилиш имкони яратилган;
ХХ аср ўзбек кичик насрий асарларининг, илк романларининг аслиятида муаллиф психологияси ҳамда уларнинг бевосита инглиз тили ўгирмаларида таржимон идрокига оид субектив ва лингвистик материал билан боғлиқ обектив факторларнинг таржимон психологиясига таъсири, муаллиф – қаҳрамон – китобхон – таржимон – таржима тили ресипиенти муносабати билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Нажот билимда”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпанияси 2023-йил 21-сентябрдаги 02-09-268-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-оммабоплигининг таъминланишига, илмий манбалар билан бойитилишига ва телетомошабинларнинг ушбу соҳа юзасидан билимларини оширишга эришилган.