Атабоев Нозимжон Бобожон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиаматнлар диахроник корпусида тил ривожининг эмпирик таҳлил тамойиллари (газета материаллари мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Fil465.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2022.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Махамаджоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Др. Марио Бисиада, филология фанлари доктори (Испания).
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар медиаматнлари диахроник корпусини яратиш орқали тил ривожи тадиқиқининг эмпирик таҳлил тамойилларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз, рус, хитой, араб, испан ва корейс тилларининг мавжуд диахроник корпуслар манбасига қўйиладиган хронологик узвийлик, транслитерация, даврий аниқ миқдор, вақт оралиғининг қатъийлиги каби меъёрлари орқали лисоний корпуслар базаси билан ишлаш тамойилларининг аутентиклик ҳамда репрезентативлик каби функсионал жиҳатлари очиб берилган;
ўзбек тили лисоний корпусларининг синхроник корпус тамойилларига мослиги ҳамда дунёнинг лисоний манзарасидаги лингвомаданий эврилишда тилларнинг лексик қатлам ярусларидаги тадрижий ривожини далиллаш орқали ўрганилаётган тиллар диахроник корпусини яратишнинг хронологик тартиб, даврий қамров, лингвистик ва экстралингвистик омиллари илмий асосланган;
“Оила ва жамият” ва “Анаҳеим Буллетин” газета материалларининг хронологик кетма-кетликдаги ўттиз йиллик базасини қамраб, ўрганилаётган тиллар таркибида умумий ҳамда йиллик статистик таҳлил тамойилларини автоматик бажарувчи ўзбек ва инглиз медиаматнлари диахроник корпуси (ҳттпс://медиатехтcорпус.cом/) веб-дастури яратиш орқали турли тизимли тилларда коллокацияларнинг хронологик бирикувчанлигига оид историзмлар тадрижий аниқланган;
тиллараро лингвомаданий тушунчаларнинг консептуал фреймини ишлаб чиқиш орқали тадқиқ этилаётган тиллар базасида таҳлилга тортилаётган лингвокултуремага оид миллий, сиёсий ва ижтимоий ёндашувнинг ўзгариб бориш тенденсияларини тадрижий кузатиш имкониятининг мавжудлиги исботланган;
диахроник корпуслар воситасида ўрганилаётган тиллар луғат қатлами ривожининг асосий ҳодисалари: неологизмлар ва архаизмларни қайд этиб бориш функсияси имкониятларининг мавжудлиги эмпирик далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпус лингвистикаси ривожида диахроник корпуслар тадқиқини назарий англаган ҳолда инглиз ва ўзбек газета матнлари корпусини яратиш орқали тил ривожи тадиқиқининг эмпирик таҳлил тамойилларини очиб бериш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
инглиз, рус, хитой, араб, испан ва корейс тилларининг мавжуд диахроник корпуслар манбасига қўйиладиган хронологик узвийлик, транслитерация, даврий аниқ миқдор, вақт оралиғининг қатъийлиги каби меъёрлари орқали лисоний корпуслар базаси билан ишлаш тамойилларининг аутентиклик ҳамда репрезентативлик каби функсионал жиҳатлари очиб берилишига оид таҳлиллардан Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг 2022–2023-йилларда бажарилган ЖҲБЛ-94 – сонли “Чекка қишлоқ ҳудудлардаги аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга компютер графикаси дастурларини ўқитиш орқали уларни иш билан таъминлаш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 4-сентябрдаги 01-09/1607-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларида диахроник корпус яратиш, уларни амалда қўллашнинг тизимли методлари борасида илмий-амалий кўникмалар ҳосил қилинган;
ўзбек тили лисоний корпусларининг синхроник корпус тамойилларига мослиги ҳамда дунёнинг лисоний манзарасидаги лингвомаданий эврилишда тилларнинг лексик қатлам ярусларидаги тадрижий ривожини далиллаш орқали ўрганилаётган тиллар диахроник корпусини яратишнинг хронологик тартиб, даврий қамров, лингвистик ва экстралингвистик омиллари илмий асосланганлига доир назарий қарашлар ҳамда таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги журналларининг бирлашган таҳририяти фаолиятида ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокоманиясининг “Фореигн лангуаГЭС” телеканалида намойиш этилган “Гоод Морнинг Узбекистан” кўрсатувида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги “Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририятининг 2023-йил 20-октябрдаги 43-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокоманияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01-23-1774-сон маълумотномаси). Натижада таҳририят аъзолари ҳамда кўрсатув масъуллари ёрдамида ўзбек тилининг диахроник корпусини яратишга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги оммалаштирилган;
“Оила ва жамият” ва “Анаҳеим Буллетин” газета материалларининг хронологик кетма-кетликдаги ўттиз йиллик базасини қамраб, ўрганилаётган тиллар таркибида умумий ҳамда йиллик статистик таҳлил тамойилларини автоматик бажарувчи ўзбек ва инглиз медиаматнлари диахроник корпуси (ҳттпс://медиатехтcорпус.cом/) веб-дастури яратиш орқали турли тизимли тилларда коллокацияларнинг хронологик бирикувчанлигига оид историзмлар тадрижий аниқланганлигига оид илмий фаразлар ҳамда веб-дастур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 2023-йил 16-январда тақдим этилган ДГУ 2023 0264-рақамли талабнома тегишли текширувлардан ўтказилгач, Ўзбекистион Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қунунига асосан расмий рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 3-февралдаги ДГУ 21899-сон гувоҳномаси). Натижада амалга оширилган тадқиқот натижалари ва яратилган диахроник корпусга нисбатан муаллиф ҳуқуқимизнинг кафолатига юридик асос қўлга киритилган;
тиллараро лингвомаданий тушунчаларнинг консептуал фреймини ишлаб чиқиш орқали тадқиқ этилаётган тиллар базасида таҳлилга тортилаётган лингвокултуремага оид миллий, сиёсий ва ижтимоий ёндашувнинг ўзгариб бориш тенденсияларини тадрижий кузатиш имкониятининг мавжудлиги исботланганига оид илмий хулоса ва таклифлардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган  веб-сайт ва мултимедиамаҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2022081663 рақамли фундаментал илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2023-йил 8-июндаги 01/04-61-сон маълумотномаси). Натижада ўзбекча ва инглизча газета материаллари базасида тилларнинг луғат қатламида миллий рақс санъати терминларининг  бойиш даражасини эмпирик кузатиш имкониятини чуқур ўрганишда диссертация илмий манба сифатида хизмат қилган;
диахроник корпуслар воситасида ўрганилаётган тиллар луғат қатлами ривожининг асосий ҳодисалари: неологизмлар ва архаизмларни қайд этиб бориш функсияси имкониятларининг мавжудлиги эмпирик далилланганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 25-сентябрдаги 06-01-0425-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тиллари лексикографияси ривожида муҳим ҳисса қўшиши жиҳатидан аҳамиятли неологизмлар ва архаизмларнинг луғат қатламида содир бўлиш хронологияси тўгрисидаги назарий билимлар Германиянинг Готтинген университети магистрлари ҳамда профессор-ўқитувчиларига семинар шаклида тушунтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish