Асқарова Манзура Авазбековнанинг   
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
       Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштириш (ПИСА ва ПИРЛС дастурлари мисолида),  13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси  (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3.DSc/Ped 620
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.  
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Мавлонова Кларахон Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик  жиҳатлари ўқувчиларнинг предмет ёки ҳодисани таркибий қисмларга, фикрий тасаввурда ва моддий моделлаштириш асосида ажратишга асосланган фикрлаш жараёнининг репродуктив, продуктив, юқори ижодий даражаларини ўқув машғулотлари мазмунига доир етарли далилларни саралаш, фикрлаш, хулосаларни тавсифлашга ўргатиш  асосида такомиллаштирилган;
   она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг  дидактик модели  ўқувчиларнинг ўқув  фаолиятида  ўқиш ва матнни тушуниш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни ажрата олиш, экстериоризация ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган ўқув топшириқларига ечимлар топиш, амалиётда қўллаш мутаносиблигини тизимли баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишда ўқувчиларнинг  мантиқий ва танқидий фикрлаш даражаларини дидактик ташхислашнинг методик компонентлари билимларни тизимлаштириш, ўз устида ишлаш, мустақил тайёргарлик блоклари билан ўзлаштирган ўқув материалининг илмийлик, тушунарлилик, аниқлик, ишончлилик, мукаммаллик, чуқурлик, тизимлилик  тамойиллари асосида юқори якуний натижага эришишни таъминловчи адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушуниш  орқали ахборотлардан хабардор бўлиш кўникмаларини аниқлашнинг интеллектуал, мотивацион, инновацион мезонлари  маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда узатиш учун мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик таъминоти  таълим дастурларининг ички бирлигини таъминлаш, шунингдек, турли дастурларни бевосита яхлит ҳолда бирлаштириш имконини берадиган ўқув фанларининг интеграцион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорликни аниқ фикрга асосланган ҳолда мантиқий умумлашмалар ҳосил қилиш уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик  жиҳатлари ўқувчиларнинг предмет ёки ҳодисани таркибий қисмларга, фикрий тасаввурда ва моддий моделлаштириш асосида ажратишга асосланган фикрлаш жараёнининг репродуктив, продуктив, юқори ижодий даражаларини ўқув машғулотлари мазмунига доир етарли далилларни саралаш, фикрлаш, хулосаларни тавсифлашга ўргатиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан  олий таълим муассасалари  талабалари  учун “Умумий педагогика”  дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи, 55157-рақамли гувоҳнома). Натижада, таълим жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланиш  методикасини  такомиллаштиришга  эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан  фойдаланишнинг дидактик модели  ўқувчиларнинг ўқув  фаолиятида  ўқиш ва матнни тушуниш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни ажрата олиш, экстериоризация ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган ўқув топшириқларига ечимлар топиш, амалиётда қўллаш мутаносиблигини тизимли тахлил қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат асослари” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2023 йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи, 391317-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқитувчиларда халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланиш компетенциясини ривожлантиришга эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш  жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишда ўқувчиларнинг  мантиқий ва танқидий фикрлаш даражаларини дидактик ташхислашнинг методик компонентлари билимларни тизимлаштириш, ўз устида ишлаш, мустақил тайёргарлик блоклари билан ўзлаштирган ўқув материалининг илмийлик, тушунарлилик, аниқлик, ишончлилик, мукаммаллик, чуқурлик, тизимлилик  тамойиллари асосида юқори якуний натижага эришишни таъминловчи адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини  таъминлашга ҳамда тизимли ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўқиш ва матнни тушуниш  орқали ахборотлардан хабардор бўлиш кўникмаларини аниқлашнинг интеллектуал, мотивацион, инновацион мезонлари  маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда узатиш учун мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022 йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-461-сонли “Умумтаълим муассасаларида  молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш  бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган ( Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 1 ноябрдаги 04/11-7229-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг  она тили ва ўқиш саводхонлиги, матнни тушуниш, мантиқий тафаккур қилиш, танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
она тили ва ўқиш саводхонлигини ўқитиш жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик таъминоти таълим дастурларининг ички бирлигини таъминлаш, шунингдек, турли дастурларни бевосита яхлит ҳолда бирлаштириш имконини берадиган ўқув фанларининг интеграцион мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорликни аниқ фикрга асосланган ҳолда мантиқий умумлашмалар ҳосил қилиш уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи, 55158-рақамли гувоҳнома). Натижада, таълим жараёнида халқаро баҳолаш дастурларидан фойдаланишнинг методик таъминоти  бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish