Муҳаммадиев Умарали Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Металл ва энергия сарфини камайтириш учун УХК агрегатини йирик ифлосликлардан тозалаш сексиясини такомиллаштириш” 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.04.PhD/Т3310
Илмий раҳбар: Қулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурод Хасанович техника фанлари доктори, профессор, Мадрахимов Дилшод Усупжонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хомашйосини йирик ифлосликлардан тозалашда аррачали барабанлар сонини оширмаган холда, йоъналтирувчи чоъткали барабанларни қисқартириш евазига тозалаш сонини ростлаш имконийатларини йаратиш, аррачали барабанларни ишлатилмаган холатда улардан пахтани кейинги қозиқли барабанларга узатиб бериш вазифасини бажариш мақсадида УХК агрегати йирик ифлосликлардан тозалаш сексийасини такомиллаштириш ва конструктив параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
УХК агрегатининг аррачали барабанини реверсив харакатлантириш эвазига йўналтирувчи чўткали барабанларни қисқартиришни таъминловчи такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган.
йўналтирувчи чўткали барабанларсиз пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ёки тозаламасдан кейинги қозиқли секцияга пахта хом ашёсини узатишни таъминлаш шартидан йирик ифлосликлардан тозалаш секцияда ишчи органларни мақбул жойлашув параметрлари аниқланган;
қозиқли барабандан маълум бурчак тезлигида учиб чиқувчи пахта бўлакчаларини аррачали барабанни марказига ташлаб бериш шартидан агрегатнинг юқори қопқоғида махсус тўсқич ўрнатилиши ишлаб чиқилган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш сексиясини тозалашлар сонини ростланиши амалга ошириш натижасида технологик иш режимлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такомиллаштирилган конструксийали йирик ифлосликлардан тозалаш сексийали УХК агрегатини тадбиқ етиш бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
УХК агрегати Сурхондарйо вилойати “ЗАМИН АНГОР CЛУСТЕР” МЧЖ пахта тоъқимачилик кластерига қарашли Ангор пахта тозалаш корхонасида жорий етилган (Оъзбекистон кластерлар уюшмасининг 2024 йил 2 апрелдаги №03/22-151-сон малумотномаси). Натижада такомиллаштирилган йирик ифлосликлардан тозалаш сексийали УХК агрегатида йирик ифлосликлардан тозалаш 1,2 % -2,1 % ортди, такомиллаштирилган йирик ифлосликлардан тозалаш сексийали амалдаги УХК агрегатига нисбатан пахта таркибидаги чигитни механик шикастланганлиги 0,7 % га камайди, оърнатилган қуввати 64 кВт еканлигини еътиборга оладиган боълсак, тавсийа етилган тозалаш сексийаларини жорий етишда ҳар бир комплект УХК агрегати учун 9-12 кВт/соат електр енергийаси сарфи тежалишига эришилган.