Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Ойбек Абдуманноб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Момиқни ташувчи ва тозаловчи, тебранувчи тўрли юзали винтли конвеер конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т3312
Илмий раҳбар Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Муҳаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор, Худойқулов Шавкатбек Сойибжанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Меҳаника ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Момиқни ташувчи ва тозаловчи тешиклари эгри, оғма бўлган тебранувчи тўрли юзали винтли конвеернинг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш, комплекс назарий ва тажрибавий тадқиқотлар натижасида параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
момиқни ташувчи ва тозаловчи винтли конвеер конструксияси тўрли юзалари зоналар бўйича корпусга резинали амортизаторлар орқали бириктирилиб тебранма ҳаракат қилишини, чиқиндиларни самарали ажратишни таъминлайдигон оғма эгри тешиклар билан жихозланган, винт сирти тўлқинсимон қилиб такомиллаштирилган;  
момиқни ташувчи ва тозаловчи винтли конвеер тўрт массали машина агрегати динамик ва математик моделларини ечиш асосида редуктори чиқиш валидаги, муфта ва винт валларидаги бурчак тезликлар ва буровчи моментларни иш унумига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
ташилаётган ва тозаланаётган момиқдан келаётган технологик қаршилик кучлари таъсирида резинали амортизатор бикрлик-диссипация характеристикаларини инобатга олувчи тўрли юзани зоналар бўйича вертикал ва оғма тебранишлари харакат қонунларини ифодаловчи мотематик модел ишлаб чиқилган;
момиқни  тўлқинсимон сиртли винт ҳамда тебранувчи тўрли юзадан ўтиб турли хил ифлосликлардан тозаланиши асосида винт вали айланиш тезлиги, тўрли юза тешиклари оғмалиги ҳамда тўрли юза таянчларининг резинали амортизатори бикрлик коеффициентларини мақбул қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Момиқни ташувчи ва тозаловчи, тебранувчи тўрли юзали винтли конвеер конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашга доир олинган илмий натижалар асосида:
момиқни ташувчи ва тозаловчи, тебранувчи тўрли юзали винтли конвеер конструксияси “Арт Софт Cлустер Ҳолдинг” МЧЖга қарашли Поп пахта тозалаш заводига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023-йил 20-сентябрдаги №03/22-629-сон маълумотномаси). Натижада момиқлар орасидаги турли куч билан илашган чиқиндилар самарали ажралиб, тешиклари овалсимон шаклда 50х6, 45х4.5, 40х4 мм ўлчамда тайёрланган қайишқоқ элементли таянчларга ўрнатилган тўрли юзалар орқали пастга туширилган. Натижада тавсия қилинган янги конструксияли винтли конвеерни қўллаш асосида, ташилаётган момиқни тозалаш самарадорлиги 6,94% дан 11,48% гача оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish